июл 21, 2019 19:02 Asia/Tashkent

« Сод " муборак сураси  1-4-ояти карималарининг шарҳи.

Азизлар, ӯтган суҳбатимизда “Саффот” муборак сурасининг шарҳини тугатган эдик. Бугун “Сод” муборак сурасининг шарҳига киришамиз.

“Сод” Қуръони каримнинг 38-муборак сураси бӯлиб, у 88 оятдан иборат.

Дастлаб “Сод” муборак сураси  1-2- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ  ص ۚ وَالْقُرْآنِ ذِي الذِّكْرِ ﴿١ بَلِ الَّذِينَ كَفَرُوا فِي عِزَّةٍ وَشِقَاقٍ﴿٢ 

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Сод. Зикр соҳиби бўлмиш Қуръон ила қасам. (1)Аммо куфр келтирганлар кибру ҳаво ва мухолифликдадирлар. (2) 

Бу муборак сура ҳам муқаттаъот ҳарфлар билан бошланган. “Бақара” муборак сурасининг илк оятини шарҳлаган пайти одатда бундай ҳарфлардан кейин Қуръони каримнинг азамати ҳақида гапирилишини эслатган эдик. Дарвоқеъ Қуръон ҳамма биладиган алифбонинг оддий ҳарфларидан ташкил топган бӯлсада, у бирор-бир аҳли башар ӯхшашини келтиришдан ожиз бӯлган Илоҳий муъжизадир.

Бу муборак сурада ҳам сод ҳарфидан сӯнг Қуръони карим шундай васф қилинади: бу китоб бутунлигича зикр ва эслашдан иборат.

Қайд қилиш жоизким, инсон жуда кӯп ҳақиқатларни ӯзининг Илоҳий фитрати билан англаб етади. Аммо ғафлат, ҳаво-ҳавас ёхуд ташқи омиллар бу ҳақиқатларни унутишига сабаб бӯлади.  Аммо Қуръони каримнинг тиловати ва унинг муборак оятларининг маъноси устида тафаккур юритиш кишининг ғафлатдан чекинишига сабаб бӯлади.Масалан инсон диний таълимот натижасида ӯрганган қиёмат куни каби ҳақиқатларни ғафлатда қолиб,  унутиб қӯйиши ҳам мумкин. Аммо Қуръони каримнинг жуда кӯп оятларида кишига қиёматнинг лаҳзалари жилвалантирилиб, унга эслатилади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аллоҳнинг Қуръони карим билан қасамёд этиши  бу китобнинг улуғлик ва азаматидан гувоҳлик беради.
  2. Қуръони карим инсоннинг мудроқ виждонини уйғотиб, унутганларини қайта эслатади.
  3. Қуръони карим одамларга эслатиш ва уларни ҳидоят қилиш учун нозил бӯлган. Аммо кибр-ғурурга берилган  бир гуруҳ инсонлар  ундаги ҳақиқатларни  қабул қилишни истамайдилар.
  4.  

كَمْ أَهْلَكْنَا مِن قَبْلِهِم مِّن قَرْنٍ فَنَادَوا وَّلَاتَ حِينَ مَنَاصٍ﴿٣ وَعَجِبُوا أَن جَاءَهُم مُّنذِرٌ مِّنْهُمْ ۖ وَقَالَ الْكَافِرُونَ هَـٰذَا سَاحِرٌ كَذَّابٌ ﴿٤

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Биз улардан илгари ҳам қанча асрларни ҳалок этганмиз. Улар (ёрдам сўраб) нидо қилдилар. Аммо қочиб қутулиш вақти эмас эди. (3) Уларнинг ичларига ўзларидан огоҳлантиргувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу (одам) сеҳргар ва каззобдир. (4) 

Қуръони карим  оятларининг илк тингловчилари Макка мушриклари эдилар. Бу ояти карима уларга эслатадиким: ӯтган қавмлар қисматига таважжуҳ қилсангиз,  ширк ва куфрга  берилганлари Аллоҳнинг қаҳр-ғазабига гирифтор бӯлиб, унинг жазосидан қочиб қутулолмаганини билиб оласиз.  

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Пайғамбар мушрикларга Қуръон оятларини ӯқиган пайтлари улар ӯтган қавмлар саргузаштидан ибрат олиш ӯрнига Аллоҳнинг расулини ёлғончи ва жодугар деб аташарди.

Ривоят қилинишича,  Қурайш қабиласининг раҳбарлари пайғамбарнинг амакилари Абутолиб ҳузурига келиб дедилар: Биродарингнинг фарзанди бизнинг худоларимизни масхаралаб, ёшларимизни йӯлдан адаштиряпти. Агар бу иши билан мол-дунё ва шуҳрат тӯпламоқчи бӯлса, биз уни айтиб юрган фикр-қарашларидан воз кечса, Қурайшнинг энг бой кишисига айлантиришга тайёрмиз.

Абутолиб мушрикларнинг талабини Аллоҳнинг расулига етказганида ул ҳазрат буюрдилар: Улар ақидангдан қайтсанг ӯнг қӯлингга қуёш, чап қӯлингга ойни қӯндирамиз дейишса ҳам бу фикрларимдан қайтмайман. Мен ӯз ақидамни жамиятга сингдираман ёхуд шу йӯлда ҳалок бӯламан.

Абутолиб ҳам Расулуллоҳнинг ақидасида устивор эканлигини англагач, деди: йӯлингда давом эт. Мен ҳам сендан ёрдамимни аямайман.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Якравлик туфайли танланган куфр ва ширк йӯли  шу дунёдаёқ  инсоннинг ҳалокатига сабаб бӯлиши мумкин.
  2. Аллоҳнинг қудрат ва иродасидан қочиб қутуладиган жой йӯқ. Илоҳий азоб нозил бӯлгунича тавба-тазарру бу жараёнга таъсир ӯтказиши мумкин, аммо азоб нозил бӯлгач,  тавба ҳам иш бермайди.
  3. Пайғамбарлар инсонларга ибрат намунаси бӯлиш учун уларнинг ӯзларидан танланган.
  4. Куфр аҳлининг иймон аҳли билан курашида энг муҳим услублари туҳмат ва ҳақоратдир. Улар Аллоҳнинг пайғамбарларини ёлғончи ва жодугар деб аташаркан, демак, пайғамбар издошлари ҳам уларнинг ҳар қандай туҳмат ва таҳқирларига тайёр туришлари лозим.