июл 21, 2019 19:13 Asia/Tashkent

« Сод " муборак сураси  5-11-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Сод” муборак сураси  5-7- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

أَجَعَلَ الْآلِهَةَ إِلَـٰهًا وَاحِدًا ۖ إِنَّ هَـٰذَا لَشَيْءٌ عُجَابٌ﴿٥ وَانطَلَقَ الْمَلَأُ مِنْهُمْ أَنِ امْشُوا وَاصْبِرُوا عَلَىٰ آلِهَتِكُمْ ۖ إِنَّ هَـٰذَا لَشَيْءٌ يُرَادُ ﴿٦ مَا سَمِعْنَا بِهَـٰذَا فِي الْمِلَّةِ الْآخِرَةِ إِنْ هَـٰذَا إِلَّا اخْتِلَاقٌ ﴿٧ 

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

 У худоларни битта худо қилдими?! Албатта, бу ажабланарли нарса!» дедилар. (5) Уларнинг аъёнлари: «Юринглар, худоларингиз тўғрисида сабр қилинглар. Албатта, бу қасддан қилинаётган нарсадир. (6) Биз бу ҳақда охирги миллатдан эшитганимиз йўқ. Бу тўқилгандан бошқа нарса эмас. (7) 

 Ӯтган суҳбатимизда қайд қилинганидек Макка мушрикларининг улуғлари ислом пайғамбари сӯзларини  қабул қилишни исташмади. Шу сабабли одамларни ул ҳазратдан узоқлаштириш учун Аллоҳнинг расулини ёлғончи ва жодугар дея талқин қила бошлашди.

Бу ояти карималарда буюрилади: Улар одамларга қарата: Сизнинг бунчалик кӯп худоларингиз бор. Ҳар бир ҳожат учун уларнинг бирига таважжуҳ қиласиз.

Аммо бу пайғамбар худоларнинг барчасини сиздан олиб, уларнинг ӯрнига биргина кӯзга кӯринмас худони сизга қолдирмоқчи.

Мурод-мақсадига етишни истаган киши  бутпарастлик динини мустаҳкам тутиши, бутларни азиз деб билиши, бу одамнинг гапларига қулоқ солмаслиги керак. Ӯтган ота-боболаримиз бизга шу динни ӯргатиб кетишган. Биз ҳам бунга амал қилишимиз керак, деб айтишарди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Пайғамбарларнинг энг муҳим вазифаси ёлғон худоларнинг ёлғонлигини фош қилиб, ягона Аллоҳнинг мавжудлигини исботлашдан иборат. Бу амал мушриклар ва мункирлар наздида ажиб-ғариб бӯлиб туюлади.
  2. Одамларнинг аксарияти ота-боболари каби яшашни истайди. Улар учун ӯз эътиқодидан қайтиб, янги динни қабул қилиш жуда оғирдир.
  3. Куфрнинг пешволари Ҳаққа оид шубҳа ва фитна тарқатишади. Одамларни Ҳақ гаплар айтиладиган йиғилишлардан узоқлаштиришади. Гумроҳликнинг давом этиши уларнинг фойдасигадир.
  4.  

أَأُنزِلَ عَلَيْهِ الذِّكْرُ مِن بَيْنِنَا ۚ بَلْ هُمْ فِي شَكٍّ مِّن ذِكْرِي ۖ بَل لَّمَّا يَذُوقُوا عَذَابِ ﴿٨

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Бизнинг ичимиздан ўшанга зикр нозил қилинибдими?!» деб туриб кетдилар. Йўқ! Улар Менинг зикрим ҳақида шак-шубҳададирлар. Йўқ! Улар азобимни татиб кўрмадилар. (8) 

Макка мушрикларининг ислом пайғамбари  ҳақлигига шубҳа уйғотувчи баҳоналаридан бири: нега Қурайшнинг бунчалик улуғлари қолиб, мол-мулк, шуҳрат ва мансаби бӯлмаган бир етим болага ваҳий нозил бӯларкан?

Табиийки, бу гаплар мол-дунё аҳлининг мантиғини ифодалайди.  Улар ҳамма нарсани моддиюнчилик андазалари билан ӯлчашар, сарват ва қудрат эгаси бӯлган кимсалар халқни ҳидоят қилишга бошқалардан кӯра муносиброқ, деб билишарди.

Аммо Илоҳий ҳидоят маънавий амал бӯлиб, унинг учун инсон покиза руҳ ва соғлом фитратга эга бӯлиши керак.Кимнинг бу улуғ ишга лойиқ эканлиги, унинг рисолатини ким яхшироқ бажара олишини Аллоҳ таъоло ӯзи яхши билади.

Ояти карималарнинг охирида буюрилади: Якравлик, ҳасад ёхуд кибр-ғурурлари сабабли Ҳақни қабул қилмаганлар инкорларининг натижасини мушоҳада қилиб, Илоҳий азобни татиб кӯрурлар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ҳақни инкор қилишнинг илдизи якравлик ва кибр-ғурурдир. Кибр-ғурурга берилган, ӯзини бошқалардан устун кӯрадиган кимсалар бошқаларнинг муваффақиятини кӯролмай, уларга нисбатан ҳасад кӯзи билан қарайди
  2. Шак ва гумон қилиш табиий ҳолдир. Албатта, инсон шак-гумонларини бартараф қилиш учун тадқиқ қилиши керак.
  3. Бирор бир нарсага шубҳаланганда уни батамом инкор қилмаслик керак.
  4. Энди  “Сод” муборак сураси  9-11- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

 أَمْ عِندَهُمْ خَزَائِنُ رَحْمَةِ رَبِّكَ الْعَزِيزِ الْوَهَّابِ ﴿٩ أَمْ لَهُم مُّلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا ۖفَلْيَرْتَقُوا فِي الْأَسْبَابِ ﴿١٠ جُندٌ مَّا هُنَالِكَ مَهْزُومٌ مِّنَ الْأَحْزَابِ﴿١١ 

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Ёки уларнинг ҳузурида азизу ўта саҳоватли Роббингнинг раҳмат хазинаси борми? (9) Ёки осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг мулки уларникими? Бас, унда сабаблари ила (осмонга) кўтарилсинлар! (10)Анави ердаги енгилган фирқалардан бўлган қандайдир лашкар. (Мушриклар, жуда борганда, енгилган фирқалардан тўпланган қандайдир ҳақир бир лашкар бўла олади, холос. Уларнинг бундан баландроқ қиймати йўқ.) (11) 

Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда  ислом пайғамбарига ваҳий келишини инкор қилувчиларга қарата буюрилади: Аллоҳ пайғамбар танлаш ишини уларга топширганмаску истаган кишиларига нубувват мартабасини тортиқ қилиб, истаган кишиларидан бу рисолатни олиб қӯйишса?

Айрим кибр-ғурур ва манманликка берилган кишилар ҳамма нарсани билиш ва ҳар бир амалга баҳо беришни уддалай олишларини иддао қилишади. Улар ҳатто Илоҳий кӯрсатмалар ҳақида ҳам фикр билдириб, уларнинг қай бирини дуруст, қай бирини нодурустга чиқаришдан ҳам тап тортмайдилар.

Ояти карималарнинг давомида пайғамбар ва мусулмонларга қарата буюрилади: мушрикларнинг гапларидан руҳсизланманг. Зеро, булар турли қатлам ва гуруҳлар ичра Ҳаққа қарши чиққан ва Илоҳий пайғамбарларнинг ҳақпарастлик садоларини буға олмаган гуруҳдирлар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Пайғамбарлар орқали одамларни ҳидоят қилиш Аллоҳнинг кенг раҳмати жилваларидир.
  2. Инсон учун қонун-қоидалар белгилаш тизими борлиқ низомининг яратувчиси ва оламнинг барча ишларини тадбир қилувчи ягона Аллоҳнинг ихтиёридадир.
  3. Ҳаққа қаршилик қилувчи гуруҳ ва ҳизблар гарчи зоҳиран қудратли бӯлиб кӯринсаларда охир-оқибат мағлуб бӯлишга маҳкумдирлар.