Нур томон йӯл--834
« Сод " муборак сураси 59-66-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Сод” муборак сураси 59-61- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
هَـٰذَا فَوْجٌ مُّقْتَحِمٌ مَّعَكُمْ ۖلَا مَرْحَبًا بِهِمْ ۚ إِنَّهُمْ صَالُو النَّارِ ﴿٥٩﴾ قَالُوا بَلْ أَنتُمْ لَا مَرْحَبًا بِكُمْ ۖ أَنتُمْ قَدَّمْتُمُوهُ لَنَا ۖ فَبِئْسَ الْقَرَارُ ﴿٦٠﴾ قَالُوا رَبَّنَا مَن قَدَّمَ لَنَا هَـٰذَا فَزِدْهُ عَذَابًا ضِعْفًا فِي النَّارِ ﴿٦١﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
«Мана бу гуруҳ ҳам сиз билан бирга бостириб киргувчидир. Уларга марҳабо йўқ. Улар, албатта, жаҳаннамга киргувчилардир», (дейюлур). (59)Улар: «Йўқ! Ўзингизга марҳабо йўқ! Сизлар ўша (жаҳаннам)ни бизга тақдим қилдингиз! Бас, у нақадар ёмон қароргоҳ!» дерлар. (60) Улар: «Эй Роббимиз, бизга бу(жаҳаннам)ни ким тақдим этган бўлса, унга дўзахда икки баробар азобни зиёда қил!» дерлар. (Охиратдаги бу тортишув кофир пешволар ва уларнинг издошлари орасида бўлади. Пешволар ўзлари адашиб, бошқаларни ҳам адаштирганлари учун икки баробар азобга қоладилар.) (61)
Ӯтган суҳбатимизда қиёмат куни туғёнга кетганлар гирифтор этиладиган азобнинг айрим турларини эслатган эдик. Бу ояти карималарда буюрилади: Дӯзах аҳли янги келганларни очиқ чеҳра билан кутиб олишмайди. Балки уларга заҳарли тил билан ташланишади. Қуръон оятларида келтирилишича гумроҳлар ӯз пешволарини, пешволар эса издошларини мазаммат қилишади.
Дӯзах мулозимлари куфр ва ширкнинг пешволарига қарата: сизга эргашиб дӯзахга кираётганлар ӯша дунёда сиз гумроҳ айлаганлардир. Дунёда сизга издошлик қилганлар бугун ҳам дӯзахда сиз билан. Жаҳаннам оловида биргаликда ёнгайсиз, деб айтишади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Дӯзах аҳли бир-бирларидан нафратланадилар. Ҳар бир гуруҳ муқобил томонни айбдор деб билиб, унга ташланади.
- Қиёмат инсон дунёда амалга оширган амалларнинг тажассумидир. Инсон дунёдаги амалларининг натижасини у ерда кӯради.
- Ӯз гуноҳини бошқалар зиммасига юклаш ярамайди. Куфр пешволарининг гуноҳи оғир ва улар бошқалардан кӯп азобланадилар. Аммо бу нарса издошларини масъулиятдан халос қилмайди. Уларга кӯр-кӯрона эргашган кишиларнинг ӯзлари ҳам гунаҳкор ва ҳар икки гуруҳ ҳам жаҳаннам оловига гирифтор этилади.
Энди “Сод” муборак сураси 62-64- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَقَالُوا مَا لَنَا لَا نَرَىٰ رِجَالًا كُنَّا نَعُدُّهُم مِّنَ الْأَشْرَارِ ﴿٦٢﴾أَتَّخَذْنَاهُمْ سِخْرِيًّا أَمْ زَاغَتْ عَنْهُمُ الْأَبْصَارُ ﴿٦٣﴾ إِنَّ ذَٰلِكَ لَحَقٌّ تَخَاصُمُ أَهْلِ النَّارِ ﴿٦٤﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Улар: «Бизга нима бўлди? Ёмонлардан ҳисоблаб юрган кишиларимизни кўрмаяпмиз? (62) Биз уларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки кўзлар улардан тойдими?!» дерлар. (63) Албатта, мана шу ҳақдир–дўзах аҳлининг ўзаро тортишувидир. (64)
Дӯзах аҳли ӯзларини дунёда обру-эътиборли кишилар деб билишарди. Улар иймон аҳлини жамиятнинг камбағал, билимсиз ва дунёқараши тор киишлари дея тасаввур қилишар, улар иймон аҳлини масхаралаб, устларидан кулишарди.
Бу ояти карималарда буюрилади: ӯзлари дӯзахга кирганлар мӯминларнинг ҳам аҳли дӯзах бӯлишини кутадилар. Аммо иймон аҳлини жаҳаннам оловида кӯрмагач, “қизиқ, биз уларни ноҳақ масхаралаганмидик, ҳозир улар жаннатдами? Ёхуд улар ҳам дӯзахга киритилган, аммо биз кӯрмаяпмиз?—дея таажжубланишади.
Бугун ҳам тажовузкор, босқинчи қудратларининг бошлиқлари дунёнинг турли бурчакларида зулм-ситамни раво кӯришганда маҳаллий халқнинг қаршилик кӯрсатмай, жимгина уларга таслим бӯлиб, айтганларини сӯзсиз қабул қилишларини исташади. Халқи, ватани, дини ва ор-номуси учун оёққа қалқан кишиларни эса дунё тинчлигига рахна солувчи экстремистлар деб аташади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Дунёда хӯрланган, таҳқирланиб, масхараланган кӯплаб кишилар қиёмат куни нажот топганлар сафидан жой олади. Улар жаннатга, аммо уларни таҳқирлаганлар дӯзахга йӯл олишади.
- Кишиларнинг ташқи кӯринишига қараб ҳукм чиқариш ярамайди. Дунё ҳаётида кӯз илғамас инсонлар қиёмат куни юксак мақом ва мартаба соҳиблари бӯлиши мумкин.
Энди “Сод” муборак сураси 65-66- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
قُلْ إِنَّمَا أَنَا مُنذِرٌ ۖ وَمَا مِنْ إِلَـٰهٍ إِلَّا اللَّـهُ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ ﴿٦٥﴾ رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا الْعَزِيزُ الْغَفَّارُ ﴿٦٦﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Сен: «Мен фақат огоҳлантиргувчиман, холос. Ҳеч бир ибодатга сазовор зот йўқдир, магар ягона ва ўта қаҳрли Аллоҳгина бор. (65) У осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Робби, Азизу Ғаффордир», деб айт. (66)
Дӯзах аҳлини азоблаш баён этилган оятлар сӯнгида Аллоҳ таъоло ислом пайғамбарига қарата буюради: мушриклар, кофирлар ва уларнинг пешволарига айтинг: мен ҳам сизларга ӯтганлар саргузаштидан ибрат олиб, куфр ва ширкдан қӯл тортишингиз лозимлигини эслатаман. Билиб қӯйинг, ягона Аллоҳдан ӯзга сиғинишга лойиқ зот йӯқ. Аллоҳ ҳад-ҳудудсиз қудрат соҳиби бӯлиб, ҳеч ким унга қаршилик қилолмайди. У ер ва осмонларнинг яратувчиси ҳамда оламдаги барча ишларнинг бошқарувчисидир. Ул зот чексиз қудрат соҳиби бӯлиши билан бирга тавба қилиб, унга юзланган хатокорлар учун кечиримли ва жуда меҳрибондир.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Инсон қалбидаги пардалар кӯтарилиши учун унга башорат бериш билан бирга огоҳлантириш ҳам лозим. Инсоннинг ҳаёт йӯлида жуда кӯп хавф-хатарлар мавжуд. Қиёматни эслатиш уни тӯғри йӯлдан адашишлардан асраб қолиши мумкин.
- Бутун дунё битта бошқарувчининг иродасига бӯйсунади. Оламлар парвардигорининг қудрат ва тадбири бутун дунёга ҳокимдир.
- Аллоҳ ҳам чексиз қудрат ва ҳам адоқсиз раҳмат соҳибидир. Дунёвий тизимларда эса қудрат эгалари кӯп ҳолларда лутфу марҳаматли кишилар эмас.