Нур томон йӯл--837
« Сод " муборак сураси 79-83-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Сод” муборак сураси 79-81- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
قَالَ رَبِّ فَأَنظِرْنِي إِلَىٰ يَوْمِ يُبْعَثُونَ ﴿٧٩﴾ قَالَ فَإِنَّكَ مِنَ الْمُنظَرِينَ ﴿٨٠﴾ إِلَىٰ يَوْمِ الْوَقْتِ الْمَعْلُومِ ﴿٨١﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
У: «Эй Роббим, менга улар қайта тирилтирилажак кунгача муҳлат бергин!» деди. (79) У зот: «Сен муҳлат берилганлардансан. (80) Маълум вақтли кунгача», деди. (81)
Ӯтган суҳбатларимизда Иблис Аллоҳнинг буйруғига итоат қилмай, одамга сажда келтирмади, деб айтган эдик. Иблиснинг мауммоси фақат бу эмасди. Энг катта муаммо унинг айбига иқрор бӯлиб, тавба қилиш ӯрнига ӯзининг одамдан кӯра афзаллигини исботлашга уриниши эди. Шу сабабли у Аллоҳнинг даргоҳи ва фаришталар сафидан ҳайдалди.
Бу ояти карималарда буюрилади: Шайтон Аллоҳнинг даргоҳидан чиқаётган пайти Худо унга қиёмат кунигача умр беришини илтижо қилди. Аммо шайтонинг муҳлат сӯраши савоб ишлар қилиб ёвуз ишларининг гуноҳини ювиш учун эмас, балки одамдан қасос олиш мақсадида унинг фарзандларини кӯпроқ гумроҳ қилиш учун эди.
Иблиснинг иккинчи катта гуноҳи: ӯзини гунаҳкор деб билиш ӯрнига Одамни гунаҳкор деб билди. Менинг Илоҳий даргоҳдан ҳайдалишимга Одам сабабчи бӯлди, деб айтди у.
Аллоҳ ӯзининг ҳикмати ила Иблиснинг илтижосини қабул қилди, аммо унинг умрини қиёмат кунигача эмас, балки муайян муддатгача узайтирди. Бу маддатни айримлар одамизоднинг ер юзидаги ҳаёти тугаган кунгача, бошқалар эса Имом Маҳди (а)нинг келишигача деб айтишади.Аммо белгиланган вақт қачон тугашини Аллоҳдан ӯзга ҳеч ким билмайди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Иблиснинг кибр-ғурури унинг тавба қилиши ӯрнига қасос олиш учун узоқ умр сӯрашига сабаб бӯлди.
- Айрим мавжудотларга узоқ умр ато қилиш Аллоҳ учун қийин иш эмас. У ӯзи истаган кишига яхши-ёмон одамлигидан қатъий назар узоқ умр ато қилиши мумкин.
- Иблиснинг муаммоси Худони танимаслик эмас, балки адашишининг илдизи кибр-ғурур ва манманликка берилишида эди. Ана шу руҳия унинг Худога қарши боришига сабаб бӯлди.
Энди “Сод” муборак сураси 82-83- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
قَالَ فَبِعِزَّتِكَ لَأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ ﴿٨٢﴾ إِلَّا عِبَادَكَ مِنْهُمُ الْمُخْلَصِينَ ﴿٨٣﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
У: «Сенинг иззатинг ила қасамки, мен уларнинг барчасини иғво қиламан. (82) Магар улардан танланган бандаларинггина (мустаснодир)», деди. (83)
Шайтон Аллоҳдан унга узоқ умр беришини сӯради, Худо унга муайян замонгача узоқ умр ато қилди, деб айтдик. Шайтон узоқ умрдан мақсади одамизод фарзандларини тӯғри йӯлдан адаштириш эканлигини айтиб, қасам ичди.
Қизиғи шундаки, шайтон аҳли башарни гумроҳ қиламан деб Аллоҳнинг иззати билан қасам ичади. Унинг барча одамларни гумроҳ қиламан, деган дағдағаси яна ӯша кибр-ғурур ва манманлигининг нишонасидир. Қуръони карим оятларида келтирилишича, шайтон фақатгина ӯзига эргашган одамларнигина тӯғри йӯлдан адаштириши мумкин. У ҳеч кимни мажбурлаб ӯзига итоат қилдиролмайди. Зеро, инсоннинг ихтиёри ӯзида ва у шайтоннинг васвасаларидан ӯзини ҳимоя қила олади.
Қайд қилиш жоизким, шайтон васвасалари доимий равишда нафсоний истак-хоҳишлар ва инсоний ғаризаларни жумбушга келтиради. Айрим иродаси заиф кишилар васваса қилувчи бу душман, яъни шайтонга таслим бӯлишади. Ҳатто айримлар унинг лашкарига қӯшилиб кетади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Шайтон инсонга ҳаёти давомида мунтазам равишда хавф-хатар солиб туради. Зеро, иблис барча инсонларни гумроҳ қилиш учун қасамёд қилган.
- Баъзида кичик бир гуноҳ катта гуноҳларнинг ибтидоси бӯлиши мумкин. Шайтоннинг одамга сажда қилмаслик гуноҳи унинг тарих давомида инсонларни гумроҳ қилиш каби давомли гуноҳларига замина яратди.
- Қалбни Аллоҳдан ӯзга нарсалардан поклаш ва ихлос билан амал қилиш иблиснинг домига тушмасликнинг кафолатидир. Бу нарса инсонни шайтон васвасаларидан сақлайди.