сентябр 03, 2019 17:49 Asia/Tashkent

«Зуммар" муборак сураси  1-4-ояти карималарининг шарҳи

Азизлар, ӯтган суҳбатимизда “Сод” муборак сурасининг шарҳини тугатган эдик. Бугундан бошлаб Қуръони каримнинг 39-сураси бӯлган “Зуммар” муборак сурасининг шарҳини бошлаймиз.

Бу муборак сура Макка шаҳрида нозил бӯлган ва кӯпгина маккий суралар мисоли тавҳид, қиёмат куни,  нубувват каби эътиқодий масалаларни ӯз ичига олади.

Дастлаб “Зуммар” муборак сураси  1-2- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

تَنزِيلُ الْكِتَابِ مِنَ اللَّـهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ ﴿١ إِنَّا أَنزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ فَاعْبُدِ اللَّـهَ مُخْلِصًا لَّهُ الدِّينَ ﴿٢

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим. Бу китобнинг нозил қилиниши азизу ҳаким бўлган Аллоҳ томонидандир. (1) Албатта, Биз сенга китобни ҳақ ила нозил қилдик. Бас, сен Аллоҳга Унга динни холис қилган ҳолингда ибодат эт. (2)

Бу ояти карималарда ислом таълимотида Қуръоннинг мавқеи масаласига ишора қилиниб, буюрилади: Қуръон Аллоҳнинг каломидир, ҳазрат Муҳаммад(с)нинг сӯзи эмас. Худди олдинги самовий китоблар ҳазрат Мусо ва ҳазрат Ийсо алайҳимуссаломларнинг каломи бӯлмай, Худонинг сӯзи бӯлганидек. Бу китобнинг нозил бӯлишидан мақсад,   олдинги самовий китоблар каби одамларни оламларнинг Яратувчисини таниш ва яктопарастлик йӯлидаги ҳар қандай гард-ғуборни поклаш сари ҳидоят қилишдир.

Аҳли башар фитрий ва табиий ҳиси билан оламларнинг яратувчиси борлигини билади, аммо ана шу яратувчини танишда тойилишларга йӯл қӯяди. У оламларни яратиш ёхуд уни бошқариш ишида айрим шахс ёхуд предметни Аллоҳга шерик деган янглиш гумонга боради. Шу сабабли Қуръони карим оламларнинг ҳақиқий Яратувчисини ширк ва хурофотларсиз таништириш мақсадида нозил бӯлган.

Табиийки, Аллоҳ томонидан нозил бӯлган китоб ҳақ ва ҳақиқатга асосланган. Зеро, у азиз ва ҳакимдир. У илм ва ҳикматнинг хазинасидир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аллоҳни кӯзларимиз билан кӯрмасакда, аммо Қуръон оятларини ӯқиш йӯли билан Унинг сӯзларини эшитамиз.
  2. Ҳақиқий иззат илм ва ҳикмат асосида қӯлга киритилади.
  3. Аллоҳга бандалик қилиш ҳақ дин асосида холис, ҳар қандай ширк, куфр ва хурофотдан узоқ бӯлиши керак.

Энди  “Сод” муборак сураси   3- ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

أَلَا لِلَّـهِ الدِّينُ الْخَالِصُ ۚ وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِهِ أَوْلِيَاءَ مَا نَعْبُدُهُمْ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَا إِلَى اللَّـهِ زُلْفَىٰ إِنَّ اللَّـهَ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ فِي مَا هُمْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ ۗ إِنَّ اللَّـهَ لَا يَهْدِي مَنْ هُوَ كَاذِبٌ كَفَّارٌ ﴿٣﴾

Бу ояти карима    қуйидагича таржима қилинган:

Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас. (Мушриклар Аллоҳ таолонинг яратувчи зот эканини, осмонлару ерни яратганини тан олар эди. Аммо ўша холиқнинг тавҳидини, якка Ўзигина ибодатга сазовор эканини тан олмасди. Ибодатда унга турли бут ва санамларни шерик қилар эди. Улар ўзларича афсона тўқиб, фаришталар Аллоҳнинг қизлари, деб сафсата сотишарди. Фаришталарга турли ҳайкаллар ясаб ўшаларга сиғинишарди. Биз малоикаларга ибодат қилиш зарурлигидан эмас, улар бизни шафоат этиб, Аллоҳга жуда ҳам яқинлаштиришлари учун сиғинамиз, дейишарди. Бу ишлари эса, ботил иш эди. Аллоҳнинг тавҳидига хилоф эди. Куфр ва ширк эди.) (3)

Диннинг холислиги ҳақида гапирилган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: Холис дин фақатгина Аллоҳга тегишли диндир. Аҳли башар зеҳнининг маҳсули бӯлган нарса ширк ва хурофот билан қоришиқдир. Фақат Аллоҳгина ӯзини инсонга тӯғри танитиши ва уни бандаликнинг тӯғри йӯлига ҳидоят қилиши мумкин.

Шунингдек, Аллоҳ қабул қилган нарсагина холис диндир. Фикр ва амалдаги ҳар қандай ширк ва риё инсоннинг эзгу ишларини ҳам Аллоҳ наздидаги номақбул амалга айлантириши мумкин. Масалан, Аллоҳнинг Расули “Бизни яхшилик билан эслашсин учун молимизни муҳтожларга тарқатиб берамиз” деган кишига қарата Аллоҳ холис ӯзи учун бажарилган амални қабул қилади, дея жавоб бердилар.

Ояти кариманинг давомида диндаги ихлосдан узоқлашишнинг нишоналаридан бирига ишора қилиниб, буюрилади: Мушриклар ӯзлари тӯғридан-тӯғри Худога мурожаат қилолмаймиз деган гумонда айрим махлуқларни ӯзлари ва Яратувчи ӯртасидаги муқаддас восита деб билиб, уларга сиғинишарди. Улар ибодатда Аллоҳга ширк келтиришарди.

 Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аҳли башар яратган таълимотлар қанчалик маънавий ва ирфоний бӯлмасин, уларда амалий ва фикрий хурофот ва чалғишлар учраб туради. Холис ва мусаффо таълимот эса фақат буюк Парвардигор томонидан нозил бӯлган.
  2. Фикрий чалғишга йӯл қӯйганлар ӯзгаларни ӯзларига эргаштириш учун чалғиш ҳолатларини жозибали бир тарзда шарҳламоқчи бӯлишади. Масалан бутпарастлар бутларни ӯзлари ва Аллоҳ ӯртасидаги муқаддас воситалар деб билишади.
  3. Художуйлик, Аллоҳга яқинлашишга интилишни ҳамма истайди, аммо қурб ҳосил қилиш услубида кӯплар тӯғри йӯлдан адашишади.

 

  •  

   لَّوْ أَرَادَ اللَّـهُ أَن يَتَّخِذَ وَلَدًا لَّاصْطَفَىٰ مِمَّا يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ ۚ سُبْحَانَهُ ۖ هُوَ اللَّـهُ الْوَاحِدُ الْقَهَّارُ ﴿٤ 

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Агар Аллоҳ бола тутишни истаса, албатта, Ўзи яратган нарсалардан хоҳлаганини танлаб олар эди. У зот покдир. У якка ва ўта қаҳрли Аллоҳдир. (4)

Аллоҳга сиғинишда йӯл қӯйиладиган ширк нишоналаридан бирини баён этган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: Айрим мушриклар фаришталарни Худонинг қизлари деб ӯйлаб, уларга сиғинишарди. Масалан, масеҳийлар ҳазрат Марямнинг фарзанди  Исо алайҳиссаломни Аллоҳнинг ӯғли деб ӯйлаб, унга сиғинишади.

Ваҳоланки, Аллоҳ махлуқларга хос бӯлган фарзанд кӯриш эҳтиёжидан пок ва муназзаҳдир.

Аллоҳ якка-ягонадир. Бирор-бир махлуқ унга ӯхшай олмайди. У ҳамма нарсага ҳоким бӯлиб, бирор-бир қудрат унга тенг келолмайди.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аллоҳнинг фарзанди йӯқ. У ҳеч кимни фарзандликка қабул қилмаган. Фарзандлик бӯлиш эҳтиёждир. Мутлақ эҳтиёжсиз бӯлган Худонинг фарзанди бор деб ӯйлаш гумроҳликдир.
  2. Аллоҳ ягона ва тенгсиздир. Бирор-бир махлуқ унга ӯхшамайди. Шу сабабли Аллоҳнинг ӯхшаши бор деб талқин қиладиган ҳар қандай ақида ширкдан бошқа нарса эмас.