Нур томон йӯл--847
«Зуммар" муборак сураси 29-32-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Зуммар” муборак сураси 29- ояти каримаcининг тиловатига қулоқ тутамиз:
رَبَ اللَّـهُ مَثَلًا رَّجُلًا فِيهِ شُرَكَاءُ مُتَشَاكِسُونَ وَرَجُلًا سَلَمًا لِّرَجُلٍ هَلْ يَسْتَوِيَانِ مَثَلًا ۚ الْحَمْدُ لِلَّـهِ ۚ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٢٩﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Аллоҳ бир мисол келтирур. Бир одамга талашувчи шериклар эгадир. Саломат ҳолидаги бошқа бирига бир киши эгадир. Икковларининг мисоли баробарми?! Аллоҳга ҳамд бўлсин. Йўқ, кўплари билмаслар. (29)
Ушбу муборак суранинг 27-ояти каримасида буюрилган эди: Одамлар англасин учун биз Қуръонда кӯплаб мисоллар келтирдик. Бу ояти каримада эса бир ӯхшатиш орқали мушрикларнинг ҳолати тасвирланади. Буюрилади: Агар қулнинг бир неча хӯжайини бӯлсаю, унинг ҳар бири иш буюрса: бири мана бу ишни бажар деса, иккинчиси айнан ӯша юмушни бажарма, деб буюрса, бечора қул нима қилишини билмай гарангсиб қолади.
Бу ояти каримада қулга фақат битта хӯжайини борлиги эслатилади. Табиийки, битта хӯжанинг хизматкори бӯлган қул ӯз ишини иккиланмасдан бажаради. Хӯжайини ҳам уни рағбатлантириб туради.
Ҳазрат Юсуф алайҳиссалом ҳам зиндонда бандиларни яктопарастликка даъват этган чоғи шу ояти каримадаги тамсилдан фойдаланиб, деди: кӯпгина тарқоқ худолар бӯлгани яхшими ёхуд ягона қудратли Аллоҳ?!
Ҳа, мушриклар ва худопарастларнинг вазияти ана шундай. Ширк инсонни сарсон-саргардон айлаб, унинг ботиний осойишталиги ва ӯзига бӯлган ишончини йӯққа чиқаради. Аммо мӯмин киши фақат бир Худога сиғинади ва Унинг лутфу карамига умид боғлайди.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Мӯмин киши фақат ягона муқтадир Аллоҳнинг ризосини ӯйлаб иш қилади. Аммо бечора мушрик бир қанча одамларни рози қилиш илинжида куйиб-пишади. Табиийки, ҳаммани рози қилиш имконсиздир. Зеро, одамларнинг истак-хоҳиш ва фикр-қарашлари хилма-хилдир.
- Ширк ва тавҳиднинг натижаси фақат қиёматда кӯзга ташланади дейиш хато. Эътибор қаратсак, шу дунёдаёқ бу нарсаларнинг таъсирини яққол илғаб олишимиз мумкин. Масалан мӯмин киши ҳаёти тинч-осойишта, орзу -умидларга лиммо-лим бӯлади. Аммо мушриклар доимий изтироб ва умидсизлик исканжасида кун кечиришади.
Энди “Зуммар” муборак сураси 30-31-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
إِنَّكَ مَيِّتٌ وَإِنَّهُم مَّيِّتُونَ ﴿٣٠﴾ ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ عِندَ رَبِّكُمْ تَخْتَصِمُونَ ﴿٣١﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Албатта, сен ҳам ўлгувчисан, улар ҳам ўлгувчидирлар. (Аллоҳдан бошқа ҳар бир тирик жон ўлади. Ҳамма ҳам ўлади. Ўлмайдиган ҳеч ким йўқ. Фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигина қолади.) (30) Сўнгра, албатта, сизлар қиёмат куни Роббингиз ҳузурида тортишурсизлар. (31)
Мӯмин ҳам, мушрикнинг ҳам ҳаёти охир-оқибат ӯлим билан тугайди. Ҳеч ким ер юзида абадий яшамайди. Ҳатто Аллоҳнинг танланган бандалари бӯлган пайғамбарлар ҳам бу умумий қонуниятдан мустасно эмаслар. Ислом пайғамбарининг ул ҳазратнинг ӯлимини кутиб юрган душманлари билиб қӯйишсин: улар ҳам ӯлгувчилардир. “Анбиё” муборак сурасининг 34-ояти каримасида буюрилади: Эй пайғамбар! Сен ӯлгач, улар абадий қолармиди?
Аммо ӯлим ҳаётнинг охири эмас. У қиёматга очилган эшикдир. У ерда мӯмин ва мушриклар ӯзаро юзланиб, ӯз ақидаларининг ҳақ ва ботиллиги ҳақида баҳсга киришадилар. Мушриклар ақидаларининг ботил эканлигига тан беришмайди.
Аммо бу мунозара узоққа чӯзилмайди. Аллоҳ уларнинг ӯртасида ҳакамлик қилади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ӯлим барча инсонларни қамраб оладиган Аллоҳнинг мустаҳкам қонунидир. Ӯлимдан ҳеч ким қутулолмайди.
- Қиёматнинг маҳкамасида турли гуруҳлар ӯзларини оқлаш учун бошқаларни қоралашга ҳаракат қилишади. Аммо бу маҳкаманинг доно, қудратли ва адолатли ҳаками бӯлган Аллоҳ одамлар орасида ҳақ ила ҳакамлик қилади.
Энди “Зуммар” муборак сураси 32-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
فَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن كَذَبَ عَلَى اللَّـهِ وَكَذَّبَ بِالصِّدْقِ إِذْ جَاءَهُ ۚ أَلَيْسَ فِي جَهَنَّمَ مَثْوًى لِّلْكَافِرِينَ ﴿٣٢﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Аллоҳга нисбатан ёлғон гапирган ва ўзига содиқ (сўз) келганида уни ёлғонга чиқаргандан ҳам золимроқ кимса борми?! Кофирларнинг жойи жаҳаннамда эмасми?! (32)
Қиёмат маҳкамасида барча одамларнинг тӯпланиши хақида хабар берилган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада Аллоҳ нозил қилган ҳақ сӯзни ёлғонга чиқариб, қабул қилмаган гуруҳларга ишора қилинади.
Иймонсизлар Аллоҳнинг мавжудлигини инкор этишади. Мушриклар эса нодуруст эътиқодлари сабаб Аллоҳга турли нолойиқ нисбатларни тиркамоқчи бӯлишади. Бу икки гуруҳ Ҳақнинг каломини ёлғонга чиқаришади. Табиийки, бундай кишиларнинг дунёдаги ярамас қилмишлари уларни дӯзахга судраб боради.
Аммо буларнинг акси ӯлароқ мӯминлар гуруҳи ҳақ сӯзни тасдиқлаб, унга иймон келтиришган.
Худо хоҳласа, янаги суҳбатимизда бу гуруҳ ҳақида тӯхталамиз.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Зулмнинг энг каттаси иқтисодий ва ижтимоий эмас, балки жамиятнинг тафаккур тарзи ва маданиятига қилинган зулмдир. Аллоҳни инкор қилиш ва ҳақ сӯзни ёлғонга чиқариш бундай улкан зулмнинг яққол намунаси ҳисобланади.
- Енгилтаклик, таассуб ва якравлик инсоннинг ӯз яратувчисига қарши туғёнга бориши ҳамда унинг ҳақ сӯзини тадқиқ қилмасдан туриб ёлғонга чиқаришига сабаб бӯлади.