Нур томон йӯл--851
«Зуммар" муборак сураси 46-50-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Зуммар” муборак сураси 46- ояти каримаcининг тиловатига қулоқ тутамиз:
قُلِ اللَّـهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ أَنتَ تَحْكُمُ بَيْنَ عِبَادِكَ فِي مَا كَانُوا فِيهِ يَخْتَلِفُونَ ﴿٤٦﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Сен: «Эй Аллоҳим! Осмонлару ерни яратган зот! Ғойиб ва ошкорни билгувчи зот! Сенинг Ўзинг бандаларнинг орасида улар ихтилоф қилиб юрган нарсаларда ҳукм қилурсан», деб айт. (46)
Ӯтган суҳбатимизда мушрикларнинг тавҳидий қарашдан нафратланишлари ҳақида гапирган эдик. Бу ояти каримада Расули акрам (с)га хитобнинг давоми сифатида буюрилади: Улардан юз ӯгирб, ер ва осмонларнинг якка-ягона яратувчиси бӯлган, барча сир-асрордан огоҳ Аллоҳга юзлан. Зеро, У қиёмат куни бандалари ихтилоф қилган нарсаларга ҳакамлик қилади.
Қиёмат куни мутлақ ҳоким Аллоҳдир. У барча сирру асрордан огоҳдир. Унинг ҳакамлиги барча ихтилофларга барҳам беради. Қиёмат маҳкамасида якрав гумроҳлар ҳақиқатни инкор қилиш учун бирор-бир баҳона тополмайдилар. Ӯзлари тутган йӯлнинг нотӯғри эканлигига иқрор келтирадилар. Аммо бу эътироф уларга фойда бермайди.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аллоҳдан ӯзгага кӯнгил қӯйган гумроҳларга қарама-қарши равишда оламнинг яратувчиси бӯлган Аллоҳ таъолога юзланишимиз, фақатгина унга сиғинишимиз лозим.
- Осмонлар ва заминни яратган зот ӯзи яратган махлуқларнинг барча зоҳирий ва ботиний амалларидан огоҳдир.
- Аллоҳ сарҳисоб куни одамларнинг қилмишларига илм ва ҳикмат юзасидан ҳакамлик қилади.
Энди “Зуммар” муборак сураси 47-48-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَلَوْ أَنَّ لِلَّذِينَ ظَلَمُوا مَا فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا وَمِثْلَهُ مَعَهُ لَافْتَدَوْا بِهِ مِن سُوءِ الْعَذَابِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۚ وَبَدَا لَهُم مِّنَ اللَّـهِ مَا لَمْ يَكُونُوا يَحْتَسِبُونَ ﴿٤٧﴾ وَبَدَا لَهُمْ سَيِّئَاتُ مَا كَسَبُوا وَحَاقَ بِهِم مَّا كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُونَ ﴿٤٨﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Агар зулм этганларга ер юзидаги барча нарса ва у билан яна шу қадар нарса берилса ҳам, қиёмат куни ёмон азобга тўлов қилиб юборишлари аниқ. Ва уларга Аллоҳ томонидан ўзлари хаёлларига ҳам келтирмаган нарсалар зоҳир бўлур. (Кофир ва мушриклар бу дунёда гердайиб, талашиб - тортишганлари билан, қиёмат қоим бўлиб, ўзларига бериладиган азобни тушуниб етганларида, азобдан қутулиши учун бор-йўқ дунёсини беришга тайёр турадилар. Аммо бу тўлов кимга ҳам керак? Қиёмат кунининг қозиси пора ҳам, тўлов ҳам олмайди. У беҳожат зот. Унинг ҳузурида кофир ва мушриклар учун амалларига яраша жазо бор, холос.) (47) Ва уларга ўзлари касб қилган нарсаларнинг ёмонлиги зоҳир бўлур ва уларни ўзлари масхара қилиб юрган нарса ўраб олур. (48)
Аллоҳнинг сарҳисоб кунидаги ҳакамлиги ҳақида сӯз юритган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: дунда золимлик қилган барча кишилар энг оғир азобга гирифтор этилади.
Қуръон таълимотида зулм тушунчаси кишиларнинг фикр-қараш ва эътиқодларига тажовуз қилишни ҳам ӯз ичига олади. Ширк ва куфр, шунингдек оила ёхуд жамият миқёсида ӯзгаларга зулм қилганлар шулар жумласидандир. Аммо зеҳний ва маданий зулм ижтимоий зулмдан кӯра анчайин салмоқлидир. Зеро, кӯпгина мавридларда ижтимоий зулмнинг ӯрнини қоплаш мумкин, аммо маданий зулм баъзида жамиятни, ҳатто авлодларнинг зеҳнини ҳам ӯзгартириб, фожиалар келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли унинг ӯрнини қоплаш ҳам ӯта оғир муаммо.
Албатта дунёда ёвуз амалларни бажарганлар Илоҳий адолат юзасидан жазоланадилар. Аллоҳ ҳатто золимларга ҳам заррача адолатсизликни раво кӯрмайди. Шу сабабли ояти карималарнинг давомида буюрилади: Бу жазолар бугун дӯзах олови сифатида намоён бӯлган уларнинг дунёдаги ёвуз қилмишларидир. Улар дунёдалик чоғларида мол-мато тӯплашдан бошқа нарса ҳақида ӯйлашмас ва мол-дунёмиз бизни саодатга етказади, деб ӯйлашарди. Шу сабабли қиёмат ҳақида эшитишни исташмас, бу ҳақда гапирган одамни масха қилишар, уларни маданиятдан ортда қолган жоҳил одамлар деб ӯйлашарди. Аммо маҳшар саҳросида тӯпланган чоғи бу фикр-қарашлари мутлақо тескари эканлигини англаб етишади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Дунёда тӯпланган қудрат ва бойлик охиратда иш бермайди.
- Дӯзах азоби инсоннинг дунёдаги ёвуз амалларининг иникосидир.
- Қиёмат кашф ва зуҳур куни бӯлиб, унда барча яширин сир-асрорлар ошкора бӯлади. Унда мункирлар дӯзах ва жаннатнинг мавжудлиги ҳақиқат эканлигини англаб етишади.
- Диний ҳукм, эътиқод ва қадриятларни масхаралашдан тийилиш лозим, зеро бу нарса қиёмат куни чӯнг ҳасратга сабаб бӯлади.
Энди “Зуммар” муборак сураси 49-50-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
فَإِذَا مَسَّ الْإِنسَانَ ضُرٌّ دَعَانَا ثُمَّ إِذَا خَوَّلْنَاهُ نِعْمَةً مِّنَّا قَالَ إِنَّمَا أُوتِيتُهُ عَلَىٰ عِلْمٍ ۚ بَلْ هِيَ فِتْنَةٌ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٤٩﴾ قَدْ قَالَهَا الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ فَمَا أَغْنَىٰ عَنْهُم مَّا كَانُوا يَكْسِبُونَ ﴿٥٠﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Бас, қачонки инсонни зарар тутса, у бизга дуо қилур. Сўнгра унга Биз ўзимиздан неъмат берсак: «Албатта, бу менга илмим туфайли берилди», дер. Йўқ! У синовдир. Лекин кўплари билмаслар. (Бошига мусибат тушса, бало-офат келса, ўшандай кимса ҳам сохта худоларига эмас, Аллоҳ таолога ёлборади. Оғир мусибат вақтида манманлик ва такаббурлик ҳам қолмайди, инсоннинг фитрати соф табиати очилади. Инсоннинг фитратида эса, Аллоҳ таолонинг ваҳдониятини тан олиш хусусияти бор. Шу боис ҳар қандай инсон у қанчалик кофир, қанчалик мушрик бўлмасин, бошига мусибат тушиб, зарарга юз тутса, фақат Аллоҳ таолонинг ўзига ёлборади. Аллоҳ таоло ундан зарарни олиб, унга яна тинчлик-омонлик ва офиятни берса, у эски ҳолатига қайтади. Аллоҳ берган неъматни, тинчлик-омонлик, офият ва яхшиликларни ўз илмим, хатти-ҳаракатим билан топдим, деб даъво қила бошлайди.) (49) Батаҳқиқ, буни улардан аввалгилар ҳам айтган эдилар. Бас, уларнинг қилган касблари ўзларига асқотмади. (50)
Бу ояти карималарда ношукур бандаларнинг ӯзига хос хусусиятларидан бирига ишора қилиниб, буюрилади: Аксарият одамлар фақатгина бошларига оғир кун тушганда Аллоҳни эслашади, унга илтижо қилишади. Аммо муаммолари ҳал бӯлгач, Худони унутиб: билим, тажриба ва ишбилармонлигим сабаб бу муаммоларни ҳал қилдим, дея мақтанишади.
Бу каби манман одамлар ҳақида Қуръони каримда буюрилади: сизга ато этилган нарсалар амалда Аллоҳнинг неъматларига шукрона қилиш ёхуд куфр келтиришингизни аниқлаш учун синов омилидир.
Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Аллоҳнинг неъматларига бундай муносабат қилиш тарих давомида ҳам кӯп кузатилган. Аллоҳнинг лутфу марҳамати ила мол-дунё ва мақом-мартабани қӯлга киритган айрим инсонлар Худони унутиб, қӯлга киритган бойликлари дунё ва охиратда уларга кифоят қилади деган гумонга бордилар. Ваҳоланки, бу бойликлари на дунёда Аллоҳнинг иродасини қайтара олади, на охиратда ёвуз қилмишлари сабабли муқаррар азобнинг олдини ололмайди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Инсон ҳаётнинг оғир муаммоларига дуч келган чоғи ӯзининг бечоралигини англаб етади. Бу муаммо ва мусибатлар уни ғафлатдан уйғониб, фитрий худопарастлик ҳисларининг жунбушга келишига сабаб бӯлади. Шунинг учун у Аллоҳга юзланиб, унга илтижо қилишга киришади.
- Инсоннинг роҳат-фароғатда яшаши унинг Аллоҳни унутиб кибр-ғурурга берилишининг заминасидир.
- Аллоҳнинг неъматлари ҳам, унинг муаммо ва машаққатлари ҳам ҳар иккиси инсонни синаш омилларидир. Ана шу синов давомида кишининг ҳақиқий жавҳари маълум бӯлиб, шукр қилувчилар ва ношукурлар бошқа-бошқа гуруҳларга ажралишади.