Нур томон йӯл--860
«Ғофир" муборак сураси 13-15-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Ғофир” муборак сураси 13-14- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
هُوَ الَّذِي يُرِيكُمْ آيَاتِهِ وَيُنَزِّلُ لَكُم مِّنَ السَّمَاءِ رِزْقًا ۚ وَمَا يَتَذَكَّرُ إِلَّا مَن يُنِيبُ ﴿١٣﴾ فَادْعُوا اللَّـهَ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ ﴿١٤﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Унинг Ўзи сизга оят-белгиларини кўрсатадиган, осмондан сизга ризқ туширадиган зотдир. Фақат қайтадиган кишигина англар. (Ҳар бир нарсада Аллоҳга қайтадиган, тавба қиладиган, кўрган-билганидан ваъз-насиҳат оладиган кишиларгина англаб етадилар.) (13) Бас, агар кофирлар ёқтирмасалар ҳам, Аллоҳга динни холис қилган ҳолингизда ёлборинг. (14)
Олдинги суҳбатимизда мушрик ва кофирлар ишининг қиёмат кунидаги оқибати баён қилинган эди. Бу ояти карималарда эса тавҳид ва унинг белгиларига ишора қилиниб, буюрилади: Аллоҳнинг ягоналигини исботлайдиган белгилар унинг теварак –атрофингиздаги яратган мавжудотларида яққол кӯзга ташланиб туради. Бошқача қилиб айтганда Аллоҳнинг оят ва белгилари оламнинг барча ашёларида намоёндир. Ер, осмон, тоғ, чӯл, денгиз, сув ҳайвонлари, осмондаги паррандалар ҳамда қуруқликда яшовчи ҳайвонларнинг барча-барчаси кӯз олдимиздаги Аллоҳнинг оят ва нишоналаридир.
Ояти карималарнинг давомида келтирилишича, Худо сиз учун осмондан ризқ юборади. Аллоҳнинг муҳим белгиларидан бири ӯт-ӯлан, ҳайвонот ва одамизодга ҳаётининг асосини ташкил қилувчи ёмғирнинг обиҳаётдек қатралари ва қуёшнинг жон бахш этувчи ҳароратидир. Буларнинг ҳар иккиси ҳам осмондан нозил бӯлиб, уларсиз ер юзида ҳаётнинг бӯлиши амри маҳолдир.
Атрофимизда шунчалик оят-белгиларнинг мавжудлигига қарамай, ғайб пардаси билан тӯсилган кӯзлар ва қалблар ҳеч нарсани кӯрмайди. Дарвоқе, қалб ҳамда жонларини турли ғиллу-ғашликлардан поклаб, Аллоҳга қайтиш иштиёқида бӯлган кишиларгагина бу оят-белгиларни кӯриш ва улардан таъсирланиш бахти насиб этади.
Уйқудаги кишини чақирса уйғонади, аммо ӯзини уйқуга солган кишини қанчалик чақирманг, ӯрнидан қимирламайди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Атрофимизда сон мингта тавҳиднинг оят-белгилари бор. Дунёга қалб кӯзи билан қараб махлуқдан холиққа томон боришимиз лозим.
- Ҳар бир жонзотнинг яратилиши, унинг эҳтиёжига қараб ризқининг таъминланиши Аллоҳнинг оят-белгиларидир.
- Ноӯрин расм-русумларни йиғиштириб, динни ҳар хил бидъат ва хурофотлардан поклаш ҳақиқий ва холис иймоннинг белгисидир.
- Эътиқодий масалаларда бошқаларни ишонтиришга кӯпам берилмай, мухолифларга ёқмасада, ҳақ ва ҳақиқатни қабул қилиб, унга амал қилишимиз лозим.
Энди “Ғофир” муборак сураси 15-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
رَفِيعُ الدَّرَجَاتِ ذُو الْعَرْشِ يُلْقِي الرُّوحَ مِنْ أَمْرِهِ عَلَىٰ مَن يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ لِيُنذِرَ يَوْمَ التَّلَاقِ ﴿١٥﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
У даражаси юксак, Арш эгаси бўлган зотдир. У Ўз амри ила бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мулоқот кунидан огоҳлантириши учун руҳни туширур. (Мулоқот- учрашув кунидан мурод қиёматдир. Руҳдан мурод эса, ваҳий ва уни олиб келувчи фариштадир.) (15)
Бу ояти каримада Аллоҳнинг айрим сифат ва феъллари баён қилиниб, буюрилади: муӯминлар ӯз динида қанчалик холис бӯлишса, шунчалик даражалари юксалади. Ҳа, Худо ҳар бир бандасининг даражасини унинг ихлоси мезонига қараб юксалтиради.
Сӯнгра буюрилади: У аршнинг соҳибидир. Унинг қудрати ва ҳокимияти бутун борлиқни қамраб олгандир. Бирор-бир қудрат унинг ҳукуматига қарши чиқолмайди.
Олдинги оятларда Аллоҳнинг бутун мавжудотдаги оят-белгиларига ишора қилинган эди. Бу ояти каримада келтирилишича, Худо одамизодни ӯз ҳолига ташлаб қӯймаган. Балки барча мавжудотга ато этиладиган моддий ризққа қӯшимча равишда инсонга маънавий ризқ ҳам ҳадя айлаган. Маънавий ризқни инсонга етказишда фаришталар ва пайғамбарлар воситачилик қилишади.
Дарҳақиқат, қиёмат куни мулоқот кунидир. Инсоннинг оламлар Парвардигори билан мулоқоти куни. Ҳақ ва ботил пешволарининг ӯзларига эргашганлар билан мулоқоти. Яхши инсонларнинг ӯзаро мулоқоти куни. Инсоннинг ӯз
амаллари билан мулоқоти куни. Гарчи мутлақо хаёлига келтирмасада золимнинг мазлум билан юзма-юз келиши куни.
Ҳа, барча самовий китоблар ва Илоҳий пайғамбарларнинг мақсади Аллоҳнинг бандаларига олдинда қиёмат куни, сарҳисоб куни борлигини эслатиш ва уларни огоҳлантиришдан иборат.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Дин йӯли, ривожланиш ва камолот сари юксалиш йӯлидир. Бу йӯлда ҳаракат қилган кишини Аллоҳ таъоло юксалтиради.
- Ваҳий фариштаси Аллоҳ буюрган нарсани Аллоҳ кӯрсатган одамга етказади.
- Пайғамбарлар Аллоҳ томонидан танланган бандалардир, Аллоҳ уларни ӯз илми ва ҳикмати асосида танлагандир.
- Пайғамбарлар кишиларга ҳаёт йӯлидаги хавф-хатарлар ҳақида куюнчаклик билан эслатишади. Бу огоҳлантиришга таважжуҳ қилиб, унга амал қилганлар икки дунё саодатига эришишади. Эътиборсизлик қилганлар, менсимаганларнинг эса бадбахтлик ва ҳалокати муқаррардир.