сентябр 17, 2016 14:37 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз! Азиз тингловчилар эсингизда бўлса ўтган дастуримизда айтдикки барча иллоҳий динларда аллоҳ таолога тоат ибодат қилиш ўзининг махсус ўрнига эгадир. Ислом муқаддас динида масжид худонинг ўйи ва аллоҳ бандаларининг тоат-ибодат қилиш макони саналади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Азиз тингловчилар эсингизда бўлса ўтган дастуримизда айтдикки  барча иллоҳий динларда аллоҳ таолога тоат ибодат қилиш ўзининг махсус ўрнига эгадир.

Ислом муқаддас динида масжид худонинг ўйи ва аллоҳ бандаларининг тоат-ибодат қилиш макони саналади. Чунки аллоҳ таоло ўз лутфу марҳамати билан масжидларни ўзининг ўйи сифатида бандалар учун таништиради, яъни уша муқаддас маконини дийдор маҳалли ва зиёратгоҳ маркази деб қарор берган.

Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 108 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: "Сен у(масжид)да ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса, покланувчиларни севадир».

Шунинг учун масжидга боришдан олдин таҳорат қилиб ўзини ҳар томонлама поклаш ва тозалаш масжиднинг одобларидан биридир. Ривоятларда ўз ўйида вузў олган ва масжидга борган шахсни аллоҳнинг зиёратчиси деб таърифлаган.

Исломнинг буюк Пайғамбари (с) шундай марҳамат қилади: "Гуноҳларингизни кечириш ҳамда яхшилик ва эзгўлик мояси бўлган нарса томон, сизларни даъват этишимга рози бўласизларми?"

Шундай жавоб беришди: "Ҳа розимиз, эй Худонинг расули!"

Сўнг ул ҳазрат шундай марҳамат қилдилар: " Ҳар бир киши ўз ўйида таҳорат қилиб масжидда намоз ўқиш учун ҳозир бўлса, иллоҳий фаришталар унинг ҳақида шундай дуо қилишади: Аллоҳ таоло,  унинг гуноҳларини кечиргин ва унга нисбатан меҳрибон бўлгин."

Табиийким таҳорат қилиш ва жисмнинг покланиши руҳнинг

ибтидоий ва муқаддимавий тозаланиш  босқичи ҳисобланади.

Чунки бир мусулмон шахс жисмнинг покланиши билан руҳнинг покланишига ҳам сайъ-ҳаракат қилиши лозим.

Чунки асосий нарса, инсон руҳ ва жисмининг покланиши саналади.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р.а) руҳ ва жисмнинг покланиш устуворлиги ҳақида Тавба сурасининг 108 оятидан келтирилган:  Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса, покланувчиларни севади,- оятини таъкидлаб  сўнг шундай ёзади: "Маърифатли инсон диний дастурларнинг бири бўлган намоз пайтида зоҳир ва ботинни поклаш ва тозалашига  аҳамият қаратади. Чунки жоннинг ифлосланиши ва ботиннинг нажосатлари шахснинг зоҳирий  ифлосланиши ва нажосатларидан ҳам ёмонроқдир. "        

Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланингиз (яъни, тоза либосда бўлингиз) ҳамда (хоҳлаганингизча) еб-ичаверинглар, фақат исроф қилманглар. Зотан, У исроф қилгувчи кимсаларни севмас. (Аъроф сураси 31 оят).

Ушбу ояти каримада мўъмин-мусулмонлар ўзини зийнат бериб масжидга боришларини масжид одобларидан деб зикр этади. Албатта адоб ва бандаликни риоят этиш шуни талаб қиладиким инсон бир муҳим мажлисга тайёргарлик кўриш каби ўзининг кўринишини имкон борича безаттиши лозим ва ўз яратгувчи ва унинг ўйи саналган масжидда бу тоза ва покиза ҳолатда ҳозир бўлиши лозим.

Ривоятлардан бирида шундай келтирилганким Имом Ҳасан Мужтабо (а) намозда турган вақтида ўзининг энг чиройли кийимларни киярди.

Ул Ҳазратга айтдилар: Эй Худо Расулининг ўғли! Нима учун ўзининг энг чиройли кийимларингни намоз вақтида кийясан?

Ул ҳазрат шундай дедилар: "Аллоҳ таоло ўзи чиройли Зотдир ва эзгўликни севади ва шундай буюради: "Намозда турган вақтида ўзларини зийнатланингиз ва мен ҳам ўзимни Парвардигорим учун зийнатланаман ва энг чиройли кийимларимни кийишини хоҳлайман."

Имом Али (а)нинг бир ривоятида шундай келтирилганким тоза ва пок кийимлардан фойдаланиш ғам-кулфатни бартараф этади ва намоз ўқишга ҳам мувофиқдир.

Шунинг учун Пайғамбар (с) ва аҳли байт алайҳимсаломлар кўпроқ атрилардан фойдаланиш ва бир неча фазилатлардан, айниқса жамоат намозни ўқиш вақтида бу фазилатлар зикр этилган. Имом Содиқ (а) шундай марҳамат қилади: "Хушбўй ҳидлар билан ўқилган намознинг фазилати  70 маротаба ўқиган намоздан устун туради. "