декабр 24, 2019 10:15 Asia/Tashkent

«Ғофир" муборак сураси  43-47-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Ғофир” муборак сураси  43-44- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

لَا جَرَمَ أَنَّمَا تَدْعُونَنِي إِلَيْهِ لَيْسَ لَهُ دَعْوَةٌ فِي الدُّنْيَا وَلَا فِي الْآخِرَةِ وَأَنَّ مَرَدَّنَا إِلَى اللَّـهِ وَأَنَّ الْمُسْرِفِينَ هُمْ أَصْحَابُ النَّارِ ﴿٤٣﴾ فَسَتَذْكُرُونَ مَا أَقُولُ لَكُمْ ۚ وَأُفَوِّضُ أَمْرِي إِلَى اللَّـهِ ۚ إِنَّ اللَّـهَ بَصِيرٌ بِالْعِبَادِ ﴿٤٤﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Ҳеч шубҳа йўқки, албатта, сиз мени унга чақираётган нарсанинг дунёда ҳам, охиратда ҳам даъватга ҳаққи йўқдир. Албатта, қайтиб бораримиз Аллоҳгадир. Албатта, исрофчилар, айни ўшалар дўзах эгаларидир. (43) Ҳали мен сизга айтаётган гапларни эслайсизлар. Мен ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини аниқ кўриб тургувчидир», деди. (44)

Фиръавн дарборидаги мӯмин киши ӯз сӯзини давом эттиради:

--Сизлар мендан ягона Худодан воз кечиб, сизнинг бутларингизга сиғинишимни истайсиз. Ваҳоланки, бу ҳиссиз ва ақл-идроксиз бутлар дунёда ҳам охиратда ҳам ҳеч нарсага ярамайди. Улар сӯзлай олмас, бирор-бир йӯлга даъват ҳам қилолмайдилар. Бировнинг мушкулини ҳам ҳал этишолмайди.

Биз ҳаммамиз Аллоҳга қайтамиз ва Унга сарҳисоб берамиз. Аллоҳга иймон келтириш ӯрнига бутпарастликка ружуъ қӯйган кишининг албатта, жойи дӯзах эканлиги муқаррар.

Эй одамлар! Сизга очиқ-равшан айтай: Мен Аллоҳга иймон келтирдим ва барча ишларимни унга топширганман. Таҳдидларингга ҳам қудратларингга ҳам парво қилмайман. Зеро, ӯзимни чексиз қудрат соҳиби бӯлган ҳамда бандаларининг барча фикр-қараш ва амалларидан хабардор кишига топширганман.

Аммо афсуски,  сиз Илоҳий маҳкамада ҳозир бӯлиб, Худонинг ғазаб олови этагингизга ёпишган пайтдагина мен айтган гапларнинг тӯғрилигига ишонасиз.

Шу тахлит Фиръавн дарборидаги мумин киши бир ӯзи улкан қавмга қарши туриб, ӯз иймонини бурро тилда ошкор қилди, ӯзининг тавҳид йӯли уларнинг ширкка қоришиқ йӯлидан айри эканлигини кӯрсатиб берди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Худога иймон келтириб, мантиқ ва далил воситасида илгарилашимиз, бошқаларни ҳам Аллоҳга даъват қилишимиз лозим.

2. Исроф фақатгина молда эмас, балки ботил йӯлларда умр ва истеъдодни зоеъ қилиш ҳам улкан исрофдир ва у кишини қаттиқ азобга гирифтор қилади.

3. Душманнинг ҳийла-найрангларига қарши ӯз вазифамизни бажаргач, Аллоҳдан паноҳ исташимиз лозим, зеро, Аллоҳ барча қудратлилардан кӯра қудратли зотдир.

4. Ӯз ишларимизни буюк Аллоҳга топширишимиз лозим, чунки у бизнинг ҳолатимиздан тӯлиқ хабардордир.

 

Энди  “Ғофир” муборак сураси   45-46-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

فَوَقَاهُ اللَّـهُ سَيِّئَاتِ مَا مَكَرُوا ۖ وَحَاقَ بِآلِ فِرْعَوْنَ سُوءُ الْعَذَابِ ﴿٤٥﴾ النَّارُ يُعْرَضُونَ عَلَيْهَا غُدُوًّا وَعَشِيًّا ۖ وَيَوْمَ تَقُومُ السَّاعَةُ أَدْخِلُوا آلَ فِرْعَوْنَ أَشَدَّ الْعَذَابِ ﴿٤٦﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Бас, Аллоҳ уни макрлари ёмонликларидан сақлади ва Фиръавн аҳлини ёмон азоб ўраб олди. (Аллоҳ таоло мазкур мўмин кишини Фиръавн ва унинг одамлари макр-ҳийлаларининг ёмонликларидан қутқарди. Фиръавн аҳлини эса, ёмон азоб ўраб олди.) (45) У оловдир. Унга эртаю кеч кўндаланг қилинурлар. (Қиёмат) соати қоим бўлганида эса: «Фиръавн аҳлини энг ашаддий азобга киритинглар», дейилур. (Демак, ўша Фиръавн аҳлини ўраб олган ёмон азоб бир оловдир. Улар ўша оловга доимо, эртаю кеч кўндаланг қилиб туриладилар. Яъни, қабрларида қиёматгача олов билан азобланадилар.) (46)

Фиръавн дарборидаги мумин киши фиръавнийларнинг таҳдид ҳамда ҳийла-найрангларидан Аллоҳга паноҳ истади. Аллоҳ ҳам уларнинг найрангларини йӯққа чиқарди., уни душманларнинг ёвуз режаларидан омон сақлади. Иймон ва тавҳид йӯлида устивор ва собитқадам қилди. Бунинг акси ӯлароқ Ҳаққа қарши боргани ва Ҳақ мардларини менсимагани сабабли фиръавнийларни оғир азобларга гирифтор этди.

Қайд қилиш жоизким, Қуръони каримнинг бошқа оятида келтирилишича Мусо алайҳиссалом ва бани Исроил Нил дарёсидан соғ-саломат кечиб ӯтишди. Фиръавн ва унинг гумроҳ ёронлари эса ғарқ бӯлишди. Улар сувда ғарқ бӯлишган бӯлсада, аслида барзахнинг оловига ташландилар. Қиёматгача ҳар тонг ва шом азобланадилар. Аммо бу ҳали барзах азобидир. Қиёмат азоби эса бунданда даҳшатлидир.

Қуръони карим оятларида келтирилишича, инсон ӯлимдан қиёматгача бӯлган вақтда барзах ҳаётини бошидан кечиради. Барзах олами яхшилар учун жаннат дарвозаси, ёмонлар учун эса жаҳаннамнинг оловидан иборат.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аллоҳга таваккул қилсак, Аллоҳ бизни сон-саноқсиз золим ва фитначи душманнинг орасида ҳам омон сақлайди.
  2. Аллоҳга суянсак, У душманларимизни хору залил айлайди.
  3. Золимларнинг азоби уларнинг ӯлими билан бошланади, аммо қиёматда улар энг оғир азобларга гирифтор этилади.

Энди  “Ғофир” муборак сураси   47-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَإِذْ يَتَحَاجُّونَ فِي النَّارِ فَيَقُولُ الضُّعَفَاءُ لِلَّذِينَ اسْتَكْبَرُوا إِنَّا كُنَّا لَكُمْ تَبَعًا فَهَلْ أَنتُم مُّغْنُونَ عَنَّا نَصِيبًا مِّنَ النَّارِ ﴿٤٧﴾

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Ўшанда улар дўзахда бир-бирлари ила хусумат қилурлар. Бас, заифлар мутакаббирлик қилганларга: «Албатта, биз сизга эргашувчи бўлган эдик. Энди сиз бизнинг дўзах насибамиздан бирор бўлагини даф қиласизларми?!» дерлар. (47)

Ӯтган оятлар шарҳида фиръавнийларнинг барзахдан сӯнг дӯзахга киришларига ишора қилинган эди. Бу ояти каримада эса жаҳаннам саҳнида дӯзахийларнинг ӯзаро сӯзлашуви акс этган.

Дӯзах оловига гирифтор бӯлганлар  ӯзаро баҳслашишади. Ҳар бири бошқаларни гунаҳкор қилиб, ӯзини оқламоқчи бӯлишади. Ваҳоланки, Аллоҳ ҳар кимга адолат юзасидан ҳукм чиқаради ва ҳеч ким бекорга дӯзахга ташланмайди.

Дунёда кӯзлари ва қулоқлари боғланган ҳолда куфр пешволарига эргашганлар энди улардан нажот сӯрашади. Аммо ӯзлари билан ӯзлари оввора бӯлган фисқ-фужур пешволари издошлари у ёқда турсин, ӯзлари учун  ҳам  бирор-бир иш қилишга ожиздирлар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аллоҳ йӯлида бӯлмаган дунёдаги дӯстликлар қиёмат куни душманлик ва хусуматга айланади.
  2. Ҳаётдаги камчилик ва муаммолардан қийналган  киши  золим ва туғёнга кетган раҳбарларнинг малайига айланмаслиги лозим.
  3. Ботилга эргашиш кишини муаммоларга юзлантиради. Бировга эргашишдан олдин бу амалимиз бизга қиёмат куни нажот бахш этадими, дея ӯйлашимиз керак.