декабр 31, 2019 11:32 Asia/Tashkent

«Ғофир" муборак сураси  69-76-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Ғофир” муборак сураси  69-72- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يُجَادِلُونَ فِي آيَاتِ اللَّـهِ أَنَّىٰ يُصْرَفُونَ ﴿٦٩﴾ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِالْكِتَابِ وَبِمَا أَرْسَلْنَا بِهِ رُسُلَنَا ۖ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ ﴿٧٠﴾ إِذِ الْأَغْلَالُ فِي أَعْنَاقِهِمْ وَالسَّلَاسِلُ يُسْحَبُونَ ﴿٧١﴾ فِي الْحَمِيمِ ثُمَّ فِي النَّارِ يُسْجَرُونَ ﴿٧٢﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Аллоҳнинг оятлари ҳақида талашиб-тортишадиганларни кўрмайсанми?! Қаёққа бурилиб кетмоқдалар?! (69) Китобни ва Биз Пайғамбарларимиз ила юборган нарсани ёлғонга чиқарганлар тезда билурлар. (70) Ўшанда улар бўйинларида кишанлар ва занжирлар ила тортилурлар. (71) Ўта қайноқ сувга. Сўнгра оловда куйдирилурлар. (72)

Бу ояти карималар пайғамбарлар далилларини ва самовий китобни менсимайдиган, Ҳақ билан курашга чоғланган кимсалар ҳақидадир. Маълумки,  Ҳақ билан ӯчакишган киши тӯғри йӯлдан адашади.

Тарих давомида Ҳақ билан тортишишларнинг илдизи ӯз пешволарига кӯр-кӯрона эргашиш, ота-боболарининг ақидасига нисбатан таассуб ёхуд пайғамбарлар ва уларнинг издошларига қасдма-қасд муносабат қилишга бориб тақалади. 

Кишилар иймонни танлашга мажбур бӯлмаслиги, ӯз ихтиёрлари билан тӯғри йӯлни танлашлари учун дунёда куфр ва ширкка жазо берилмайди. Аммо инсон танлаган йӯл ва бажарган амалнинг натижаси унинг ихтиёрида эмас. Шу сабабли  Аллоҳ муқаррар қилган нарсага инсон куфр келтирса, унинг оқибати дӯзмхга қулаб тушишдир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қуръони карим пайғамбарларга қарши курашиб тӯғри йӯлдан адашган халқларнинг тарихини ӯқиб ӯрганишни тавсия қилади.
  2. Ҳақни англаган кишининг Ҳаққа қарши курашиши ӯта хатарлидир.
  3. Дӯзахнинг турли азобларини баён этиш, инсоннинг ӯз амалларини назорат қилиши ва дунёдаги қилмишларим жавобсиз қолади дея ӯйламаслиги учун огоҳлантиришдир.
  4. Кофирларнинг дунёда кибр-ғурур ва манманликка берилишлари қиёмат куни уларнинг расво бӯлишлари билан тугайди.

Энди  “Ғофир” муборак сураси   73-74-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

ثُمَّ قِيلَ لَهُمْ أَيْنَ مَا كُنتُمْ تُشْرِكُونَ ﴿٧٣﴾ مِن دُونِ اللَّـهِ ۖ قَالُوا ضَلُّوا عَنَّا بَل لَّمْ نَكُن نَّدْعُو مِن قَبْلُ شَيْئًا ۚ كَذَٰلِكَ يُضِلُّ اللَّـهُ الْكَافِرِينَ ﴿٧٤﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Сўнгра уларга: «Ширк келтириб юрган нарсаларингиз қани?! (73) Аллоҳдан ўзга» дейилди. Улар: «Биздан йўқолиб қолдилар. Йўқ. Олдин ҳеч нарсага илтижо қилмаган эдик», дедилар. Аллоҳ кофирларни шундай қилиб, залолатга кетказур. (Сиз шунчалар азоб уқубатларга дучор бўляпсиз. Қутқаради, деб у дунёда Аллоҳдан ўзга нарсаларга ибодат қилган эдингиз. Аллоҳга шерик қилган ўша нарсаларингиз энди қани? Нима учун улар келиб, сизларни қутқариб олмаяптилар? деб сўралади. Улар аввал ҳақиқатни–сохта худоларининг ўзлари  йўқолиб қолганларини, азобдан сақлаб қола олмаётганларини тан олиб туриб, кейин тона бошладилар. Йўқ-йўқ, биз олдин ҳеч кимни ширк келтирмаган эдик, дейишга ўтдилар.) (74)

 Кофирларнинг дӯзахда азобланишига ишора қилинган олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: дӯзах олови ичра мушрик ва гунаҳкорлар қочиб қутулиш йӯлини тополмай қолган чоғи улардан: Аллоҳни қӯйиб сиғинган нарсаларинг қаёқда қолди? –дея сӯралади. Нега улар сизни оловдан қутқариш учун келишмайди?

Улар бошларини қуйи солган куйи жавоб беришади: биз сиғинган нарсалар ё ҳалок бӯлишган ёхуд биз каби дӯзах оловига гирифтор бӯлишган.

Мана шундай даҳшатли кунда бизга шафоат қилишади, деган умидда уларга сиғинган эдик. Аммо кутганимиздек бӯлиб чиқмади. Аслида улар сиғинишга арзимас эканлар. Уларнинг бекорчи хаёлдан бошқа нарса эмаслигини энди англаб етдик.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қиёмат ҳақиқатларнинг ошкора бӯлиш кунидир. У куни кофир ва мушриклар ӯз хатоларини англаб етишади.
  2. Қиёмат маҳкамисада гуноҳларни инкор ёхуд эътироф қилиш фойдасиздир. Зеро, Аллоҳ инсонларнинг ботинидан огоҳ бӯлиб, ана шу асосда ҳукм чиқаради.
  3. Ҳидоят ва залолат инсон танлаган йӯл ҳамда унинг амаллари натижасидир.

Энди  “Ғофир” муборак сураси   75-76-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

ذَٰلِكُم بِمَا كُنتُمْ تَفْرَحُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَبِمَا كُنتُمْ تَمْرَحُونَ ﴿٧٥﴾ ادْخُلُوا أَبْوَابَ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا ۖ فَبِئْسَ مَثْوَى الْمُتَكَبِّرِينَ ﴿٧٦﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Мана шуларингиз ер юзида ноҳақдан шодланиб юрганингиз ва кибру ҳавога берилиб юрганингиз учундир. (75) Жаҳаннам эшикларидан унда абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда киринглар. Мутакаббирларнинг жойи нақадар ёмон! (76)

Бу ояти карималарда юқорида эслатилган гуруҳнинг барча бало ва мусибатларга гирифторлигининг сабабига ишора қилиниб, буюрилади: Булар дунёда Худо ва қиёмат кунини инкор қилиш сабабли нафсоний шаҳватларга шӯнғиган ҳолда сармаст эдилар. Гуноҳга қоришиқ айш-ишрат суришарди. Камбағал-мискинларга босим ӯтказишдан лаззатланишарди. Гуноҳ қилишдан завқланишарди. Ҳа, кибр-ғурур, ғафлат ва ҳавову ҳавас аралашган бундай хурсандчиликлар инсонни Худодан узоқлаштириб, ҳақиқатларни англашига тӯсқинлик қилади. Бугун улар қиёмат саҳнасида дунёдаги айш-ишратларининг товонини бериб, дӯзах оловида азобланишлари керак.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ислом ҳалол йӯл билан хурсандчилик қилиш ва ҳордиқ чиқаришга қарши эмас. У гуноҳ ва ахлоқсизликларга қоришиқ бӯлган айш-ишратни таъқиқлаган.
  2. Кофирларнинг бугунги шод-хуррамлик ва сармастликлари қиёмат кунида уларга аччиқ азоб -уқубатлар келтиради.
  3. Шодлик ва хурсандчиликлар ҳам ҳақ ва ботил меъёрлари билан ӯлчанади. Мисол учун бошқаларнинг ҳуқуқига тажовуз қилиш, қӯли остидагилар ва  мискинларни таҳқирлаш ва масхаралаш, ҳамда ахлоқсизликлар асосида амалга оширилган хурсандчиликлар Аллоҳга нисбатан исён қилиш билан тенгдир.