Эрон матбуотига бир назар
Мардум Солори, Жумҳурии Исломи ва Рисолат газеталари
Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Ол-Саъуд режими ўтган бир неча йил давомида Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши турли хил йўллар билан номардликча фитна-найрангларни амалга оширди ва ушбу йўлда катта харажотларни сарфлаб ўзининг ёвуз режаларини синовдан ўтказди. Бу ўртада Эронга қарши арабистонликларнинг янги уйинини шу ҳолда мушоҳида этиш мумкинким, Саъудия Арабистоннинг БМТ ташкилотидаги доимий намояндаси хавфсизлик кенгашига яманлик кучларга қурол-яроқ билан кўмак беришни манъ этадиган масаласига тегишли хавфсизлик кенгашининг 2216-чи резолюциясини поймол этиш иддаоси билан Эронга қарши шикоят қилди. Бу шармандаликча қилинган иддао шу даражада масхарали назарга ташланадиким, Арабистоннинг ҳарбий бюджети ушбу мамлакатнинг ҳарбий харажотларида милодий 2015 йилда 82,2 миллиард доллар, яъни дунё ҳарбий харажотларининг 5,2 фоизини ташкил этади. Шунинг учун мушоҳада этилмоқдаким, арабистонликлар томонидан содир этилган тактик хатоликларнинг аксарияти Эрон баробарида содир этилган. Чунки Эрон минтақада таъсирчан мамлакат ҳисобланади ва Эрон билан арабистонликларнинг қарамақаршилик кўрсатишлари кўпинча Эроннинг зиёнига эмас, балки арабистонликларнинг зарари билан охирга етади. Бинобарин яхшиси саъудияликлар Эроннинг сабр-тоқат қилиш мизонини синаб кўриш ўрнига янги ёндошишларига ўзгартириш киритиб, муомала қилиш ва ўзаро ҳамкорлик қилишга юз қаратишлари лозим. Эроннинг қудрати арабистонлик экстремист расмийларнинг эски ва хато тактикалари билан зарар кўрадиган қудрат эмас.
*****
Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Дейруззур минтақасида Сурия армиясининг позицияларига Америка коалициясининг бомба ташловчи самалётларининг ваҳшийликча амалга оширган ҳужумлари катта зарар ва оғир талафотларни вужудга келтирди. Расмий манбаларнинг эълонларига кўра, 90 киши ҳалок бўлиб, 120 нафар шахс эса тан жароҳатлари олишганким, мажруҳ бўлган айрим шахсларнинг аҳволини оғир деб баҳолашмоқда. Сурия ва Россия ушбу ваҳшийликча амалга оширган ҳужумлар ва Американинг тажовузли сайъ-ҳаракатларини маҳкум этиш зимнида, бу амални Американинг яширин ва ошкора тарзда террористлардан ҳимоят этишини исботлаш учун энг яхши далил деб билишди. Американинг ҳужумлари хато тарзда амалга оширгани ҳақидаги иддаоларни савол остига қарор берадиган муҳим нарса шундан иборатким, Сурияда Американинг хато иддаолари ҳамиша ИШИД террористик гуруҳининг манфаати ва террористик гуруҳларга қарши бўлган кучларнинг зарарига якунланиб, террористларга бевосита кўмак бериш маъносида талқин этилади. Бу аниқ ҳақиқат Америка ва унинг иттифоқчилари учун озгина бўлса ҳам обрў-эътибор қолдиргани йўқ ва улар дунёда эга бўлган ўз ҳурмат-эҳтиромларини ҳам барбод беришган. Бу ҳодиса яна бир маротаба шуни кўрсатадиким, ғарб-иброний-араб душманлик маркази ҳақиқатан ҳам боши берк кўчага қарор олишган ва дунёнинг 85 мамлакатидан ижарага олинган террористлар гуруҳларини нажот бериш учун бевосита амал қилиш майдонига кириб террористлар билан бир фронтда қарор олишган ва минтақада миллатларнинг ҳаримини мудофаа этувчиларни ўлдириш ва жиноят содир этишга қул ўришмоқда.
*****
Рисолат газетаси шундай ёзади, Бойден ва Сандерздан шундай номзадлар унвонида эслатишмоқдаким, Хиллари Клинтоннинг саломатлиги оғирлашиб қолганида, Америка Қўшма Штатларининг президентлик сайловолди рақобатларига киришади. Шу ҳол билан демократлар партиясининг раҳбарлари шуни исботлашдиким, рай берувчиларнинг умумий иродалари учун кам бўлса ҳам ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишмайди. Хиллари Клинтоннинг шахсий эмейллари фош этилиши шуни кўрсатадиким, ушбу партиянинг раҳбарлари демократлар партиясининг ички рақобатлар жараёнида ўз партияларининг низомномасига хилоф тарзда амал қилиб, Сандерз баробарида Хиллари Клинтондан ҳимоят этишган. Демократлар партиясининг ички рақобатларидан Сандерзнинг мажбурий истеъфо беришидан олдин ўтказилган охирги ижтимоий сўровлар шуни кўрсатардиким, у 15 фоизлик ихтилоф билан Трампдан олдинга ўтган эди. Бу масала шундан далолат берадиким, агар сайловолди рақобатларда демократлар партиясининг охирги номзади унвонида Сандерз иштирок этганида ва демократлар партиясининг раҳбарлари ўзларининг ички рақобатларида нуфуздан фойдаланмаганларида у Трамп баробарида осонроқ йўлни кезиб ўтарди. Жумҳурийчилар партиясининг айрим раҳбарлари демократлар партиясига ўхшаб Хиллари Килнтоннинг саломатлигидан бекорга хавотирланаётганлари йўқ!