Нур томон йӯл--879
«Фуссилат" муборак сураси 19-23-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Фуссилат” муборак сураси 19-20- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَيَوْمَ يُحْشَرُ أَعْدَاءُ اللَّـهِ إِلَى النَّارِ فَهُمْ يُوزَعُونَ ﴿١٩﴾ حَتَّىٰ إِذَا مَا جَاءُوهَا شَهِدَ عَلَيْهِمْ سَمْعُهُمْ وَأَبْصَارُهُمْ وَجُلُودُهُم بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ ﴿٢٠﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Аллоҳнинг душманлари дўзахга (ташланиш учун) жамланадиган, улар тизиб қўйиладиган кунни (эсла). (19) Ниҳоят унга етиб келишгач, қулоқлари, кўзлари ва терилари қилиб ўтган нарсалари ҳақида уларга қарши гувоҳлик берадилар. (Аллоҳнинг душманлари бўлган кофирлар жаҳаннам томон ҳайдалганларидан кейин, жаҳаннамга етиб келишгач, гуноҳлари ҳақида қулоқлари, кўзлари ва терилари уларга қарши гувоҳлик берур.) (20)
Ӯтган суҳбатимизда золимлар ва гунаҳкорларнинг шу дунёдаёқ жазоланишлари ҳақида гапирган эдик. Уларнинг охиратдаги азобларига бағишланган бу ояти карималарда буюрилади: Илоҳий пайғамбарлар ва уларнинг таълимотига қаршилик кӯрсатган кимсалар Аллоҳнинг душманларидир. Қиёмат куни уларни зиндонга мажбурий олиб бориладиган жиноятчилар каби дӯзахга судраб боришади. Табиийки, дӯзах оловини кӯрган гунаҳкорлар гуноҳсизлик иддаосини қилиб, ялиниб-ёлворишга тушадилар.
Қуръони каримда буюрилади: бундай ҳолатда гунаҳкор баданининг аъзолари, жумладан унинг кӯзи, қулоғи ва баданининг териси ҳам сӯзга кириб, унга қарши гувоҳлик беришади. Бу гувоҳликни рад қилиб бӯлмайди. Зеро, булар инсон баданининг аъзоларидир. Бу гувоҳлик дунёда инсоннинг барча қилмишлари унинг баданида ёзиб борилиши ва сақланишига қатъий далилдир.
Дарҳақиқат, қиёмат улкан шармандалик кунидир. У кунда инсон баданининг барча аъзолари сӯзлай бошлайди. Унинг ҳамма сир-асрори фош этилади. Унда гунаҳкорлар дашҳатга тушадилар.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Куфр ва ширкнинг табақалари мавжуд. Унга эргашган киши Аллоҳни ёмонлашзинасидан кӯтарила бориб Унинг душманига айланади.
- Инсон бадани аъзоларининг гувоҳлик бериши уларнинг барча қилмишларимиздан огоҳ эканликлари далилидир. Улар дунёда идрок этган нарсалари ҳақида қиёмат куни ҳисобот беришади.
Энди “Фуссилат” муборак сураси 21-23-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَقَالُوا لِجُلُودِهِمْ لِمَ شَهِدتُّمْ عَلَيْنَا ۖ قَالُوا أَنطَقَنَا اللَّـهُ الَّذِي أَنطَقَ كُلَّ شَيْءٍ وَهُوَ خَلَقَكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَإِلَيْهِ تُرْجَعُونَ ﴿٢١﴾ وَمَا كُنتُمْ تَسْتَتِرُونَ أَن يَشْهَدَ عَلَيْكُمْ سَمْعُكُمْ وَلَا أَبْصَارُكُمْ وَلَا جُلُودُكُمْ وَلَـٰكِن ظَنَنتُمْ أَنَّ اللَّـهَ لَا يَعْلَمُ كَثِيرًا مِّمَّا تَعْمَلُونَ ﴿٢٢﴾ وَذَٰلِكُمْ ظَنُّكُمُ الَّذِي ظَنَنتُم بِرَبِّكُمْ أَرْدَاكُمْ فَأَصْبَحْتُم مِّنَ الْخَاسِرِينَ ﴿٢٣﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Улар териларига: «Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердингиз?» дедилар. У(тери)лар: «Ҳар бир нарсани нутқ қилдирган Аллоҳ бизни ҳам нутқ қилдирди. У зот сизларни аввал- бошда яратган ва Унгагина қайтарилурсиз», дедилар. (Аллоҳ сизларни йўқдан бор қилган зот-ку, нима учун унга душман бўлдингиз ўзи?! Яна, нима учун бизга қарши гувоҳлик бердингиз, дейсизлар!) (21) Сиз ўзингизга қарши қулоғингиз, кўзларингиз ва териларингиз гувоҳлик беришларидан яширинмас эдингиз. Лекин Аллоҳ қилаётган амалларингизнинг кўпини билмайди, деб гумон қилар эдингиз. (Сиз гуноҳ ишларни қилаётган вақтингизда одамлар гувоҳ бўлмасин, деб беркинсангиз ҳам, қулоқ, кўз ва териларингиздан беркина олмас эдингиз, бизга қарши гувоҳлик бермайди, деб ўйлардингиз.) (22) Ана ўша Роббингиз ҳақида қилган гумонингиз сизни ҳалокатга учратди. Бас, зиёнкорлардан бўлдингиз. (23)
Қиёмат куни бадани аъзолари гувоҳлик берган киши шарманда бӯлади. Ахир баданимнинг аъзоси эдингку, ҳамма ишимга шерик эдингку, нега бугун менга қарши гувоҳлик беряпсан?—дея ӯшқиради.
Бадан аъзоларининг жавоби ҳам қатъий ва ҳайратланарлидир: Биз ӯз ихтиёримиз билан тилга кирганимиз йӯқ, балки ӯша сизни дунёда вужудга келтирган, ӯлимдан сӯнг яна тирилтирган, ҳамма нарсани гапиртира оладиган ягона Аллоҳнинг иродаси билан сӯзлаяпмиз. Дунёда сизга ҳамма нарсадан хабардор бӯлган Аллоҳ бор, дейишганида ишонмасдингиз. Қилмишингиз яширин қолади, деб ӯйлардингиз. Хилватда гуноҳ қилсам, ҳеч ким кӯрмайди, деб ӯйлардингиз. Ҳамма жойда Аллоҳ ҳам, унинг биз каби маъмурлари ҳам сиз билан бирга эканлиги, барча қилмишларингизнинг ёзиб борилиши хаёлингизга ҳам келмасди. Аллоҳ тӯғрисидаги нотӯғри тушунчаларингиз ҳалокатингизнинг сабаби бӯлди ва зиёнкорлардан бӯлдингиз.
Қайд қилиш жоизким, гапириш баданнинг аъзоларига хос эмас. Аммо қиёмат куни нафақат инсон баданининг аъзолари, балки Қуръони каримда келтирилишича ӯша куни ер, осмон ва дӯзах ҳам сӯзга киради.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Инсоннинг асли унинг руҳидир. Жисм эса унинг ихтиёридаги бир восита. Қиёмат куни жисмоний аъзолар инсоннинг аслияти ҳақида гувоҳлик беришади.
- Қиёматдаги гувоҳларнинг ҳисоботи ӯта аниқ бӯлиб, уларни инкор қилиб бӯлмайди.
- Тилсиз-забонсиз бӯлиб кӯринган атрофимиздаги барча ашёлар ва баданимизнинг аъзолари Аллоҳнинг истаган куни сӯзга кириб, кӯрганлари ҳақида гувоҳлик беришади.
- Гунаҳкорлар бадан аъзоларининг гувоҳлик беришидан ғофил бӯлганлиги учун гуноҳ қилишади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ уни кӯриб турганини ҳис қилган киши гуноҳ қилишга журъат этолмайди.
- Аллоҳ тӯғрисидаги нотӯғри тасаввур ва эътиқод инсоннинг залолати ва ҳалокати сабабчисидир.