сентябр 21, 2016 15:50 Asia/Tashkent

Ер – ер гуруҳидаги планеталарнинг энг каттаси бўлиб, тартиби бўйича Қуёшдан учинчи ўринда туради. Планеталар ва ер шарини қайси қувва фазода мустаҳкам пойдор қилиб қӯйган деб киши замирида саволлар туғилиши мумкин.

Галилей аста-секин қадам ташлаб кетарди. Уни маҳкама томон олиб боришарди. Ӯз даврининг илмига катта таъсир кӯрсатган италян файласуфи, физик ва астроном учун ӯз идеяларига мухолиф сӯзлаш жуда мушкул эди. Галилейнинг фикрига кӯра, ер кураси қуёш атрофида айланади. Йиллар ӯтиб, Бруно исмли файласуф бу ҳақиқатни кашф этгач, у ва унинг барча китобларини ёқиб юборишд.

Бунинг ҳамасига қарамай Галилей жасорат билан эълон қилди: Ер мудом ҳаракатдадир. Бу ҳақиқатни баён этиш туфайли Галилей черков томонидан куфрда айбланиб,  қӯлга олинди ва қаттиқ қийноқларга гирифтор бӯлди.

 Оқибат жон ҳолатда ӯз сӯзларини қайтиб олишга рози бӯлди.  Аммо бирпасдан сӯнг ерда ёзди: Ер мудом ҳаракатда ва Галилейнинг тавбаси билан ҳаракатдан тӯхтамайди.

Бугунги куна башарият ер айланиши ҳақиқатини англаб етган. Ер ӯз атрофида ва қуёш атрофида мудом айланиб туриб, бу майёра башарият сукунати учун тоза ҳаво ва тупроқдан иборат барча шароитларга эгадир.

Ер – ер гуруҳидаги планеталарнинг энг каттаси бўлиб, тартиби бўйича Қуёшдан учинчи ўринда туради. Планеталар ва ер шарини қайси қувва фазода мустаҳкам пойдор қилиб қӯйган деб киши замирида саволлар туғилиши мумкин.

Келинг, бир мисол келтирайлик: Бир тӯпниннг атрофига ипак ӯраймиз. Бу тӯпни ерга юмалатамиз. Агар диққат қилсангиз, тӯп доирашакл айланишлар ҳаракатини қилади. Аммо агар унинг атрофида ӯралган ипак узилса, тӯп узоқ масофага отилади. Ер ва қуёш ҳам худди шундай қонунлар асосида ҳаракат қилишади.  

Ернинг ӯз орбитасида айланиши тортилиш ва итарилиш қонуни асосида амалга ошади. Агар табиатда итарилиш қонуни бӯлмаганда, қуёш ерни ӯз томон тортиларди. Агар тортилиш қонуни бӯлмаганида эди ер фазода отилиб кетарди. Шундай экан бу икки қонун асосида ер қуёш атрофида айланади. Ажаблантирувчи нарса шуки  тортилиш ва итарилиш қуввалари орасида бир меъёр бӯлиб, бири иккинчисидан ортиб кетмайди.

Ернинг қуёшга нисбатан бӯлган масофаси ва ӯзининг атрофида айланиш орбитаси мӯлжалланган бӯлиб, агар бу мезондан заррача ӯзгарилса, ер юзида ҳаётни давом эттирилиши номумкин бӯлиб қоларди. 

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Соғлом оила" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Атрофимизни ажойиб ва ранг – баранг муҳит қуршаб олган. Бу шундай муҳитки, унда бизга маълум бўлган ҳодисалар ўз сирини пинҳон тутган номаълум ҳодисалар билан бизга таниш, ўрганилган жараён қандайдир нотаниш, ҳали ўрганиб улгурилмаган жараёнлар билан ёнма – ён одимлайди.

Ҳаётимизнинг ҳар бир куни, агар у беҳуда ўтмаган бўлса, бизни янги – янги билимлар билан ва демакки, янгидан янги кашфиётлар билан бойитади.

Планета-сайёраларнинг жойлашиши, уларнинг мунтазам ҳаракати ва улардаги ҳайратомуз мутаносиблик ҳақида ҳар қадар фикр юритсак ҳам ҳали ҳам тубига етиб боролмаймиз.

Коинотнинг қатъий ва мустаҳкам тартибида, табиатнинг бузилмас қонунларида, олам яралишининг гўзаллигида, бизни ўраб турган муҳитдаги ва теварагимиздаги ҳамма нарсада Аллоҳнинг қудрат-иродаси ва чексиз ҳикмати яққол кўриниб турибди.

 Ҳаёт лаззатларида ва жозибаларида, дарахтларнинг япроқларию товус патининг рангин товланишида, капалакнинг чиройли қанотларию гулларнинг хушбўй ҳидида, булбуллар хонишию чақмоқнинг чақнашида, шамоллар шовқинию кишиларнинг фикр-амалларида, коинот дея аталмиш бу уйғун хилқатдаги юлдузлар ҳамда сайёраларнинг ўзаро боғлиқлигида Аллоҳ таолонинг буюк Холиқлиги, Мусаввирлиги, Ҳикмати яққол кўриниб турибди. 

 

Ёрлиқ