март 12, 2020 19:51 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл--881

«Фуссилат" муборак сураси  29-30-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Фуссилат” муборак сураси  29- ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

 وَقَالَ الَّذِينَ كَفَرُوا رَبَّنَا أَرِنَا اللَّذَيْنِ أَضَلَّانَا مِنَ الْجِنِّ وَالْإِنسِ نَجْعَلْهُمَا تَحْتَ أَقْدَامِنَا لِيَكُونَا مِنَ الْأَسْفَلِينَ ﴿٢٩﴾

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Куфр келтирганлар: «Эй Роббимиз, бизни адаштирган жин ва инсдан бўлган шахсларни бизга кўрсатгин, уларни оёқларимиз остига олайлик, токи улар энг пастлардан бўлсинлар», дедилар. (29)

Ӯтган суҳбатимизда одамларни Қуръон эшитишдан қайтарадиган кофирлар ҳақида гапирган эдик. Бу ояти каримада буюрилади: бундай кимсалар воситасида тӯғри йӯлдан адашган кишилар қиёмат куни шикоят қилишади. Улар Аллоҳдан ӯзларини йӯлдан чалғитган ва бахтсиз айлаган иғвогар ва шайтонсифат касларни дӯзахнинг энг даҳшатли жойига жойлашини илтижо қилишади. Улар шунингдек, дунёда баланд мансаб-мартабага эга бӯлиб, одамларни тӯғри йӯлдан адаштирган кимсаларни хӯрлаш учун уларни оёқларининг остида топталиши ижозатини сӯрашади.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Кофирлар қиёмат куни ӯз куфр ва гумроҳликларини бошқаларнинг зиммасига юклашга ҳаракат қиладилар.
  2. Аҳли башарни чалғитадиган омиллар жуда кӯп. Иғвогар инсонлар ва шайтонлар шулар жумласидандир.
  3. Инсонларни диндан қайтариб, гумроҳ қиладиган раҳбарларнинг издошлари қиёмат куни ӯз пешволарини оёқлари остида топташ орзусидалар.

 

Энди  “Фуссилат” муборак сураси   30-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّـهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا تَتَنَزَّلُ عَلَيْهِمُ الْمَلَائِكَةُ أَلَّا تَخَافُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَبْشِرُوا بِالْجَنَّةِ الَّتِي كُنتُمْ تُوعَدُونَ ﴿٣٠﴾

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, «Роббимиз Аллоҳ» деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар: «Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар. (30)

Дунё ва унинг лаззатларига даъват этувчи кофирларга эргашувчи кимсалардан ташқари фақатгина пайғамбарлар даъватига эргашадиган одамлар гуруҳи ҳам бор. Улар фақат ягона Аллоҳга иймон келтириб, бошқа ҳеч қандай сӯзга таважжуҳ қилишмайди. Улар Аллоҳни ӯзларининг парвардигори деб билишади. Вужудларида қиёмат куни ва Аллоҳ ваъдаларига ишонч ӯта мустаҳкамдир. Шу сабабли бирор нарса уларнинг диний амалларини бажаришига тӯсқинлик қилолмайди.

Аллоҳга иймон келтириш иддаосидагилар жуда кӯп. Аммо уларнинг барчасини истиқомат аҳли деб бӯлмайди. Айримлар шаҳват тӯфонига дош беролмай ёхуд шахсий манфаатларига таҳдид бӯлганда ӯша заиф, мӯрт иймонларини қӯлдан беришади.

Аллоҳ таъоло мӯмин бандаларига доимий равишда кӯмаклашади. Аллоҳнинг кӯмакларидан бири шулким,  фаришталар орқали мӯминларнинг қалбларига қувват бахш этади. Натижада уларнинг қалбида  душмандан қӯрқув ҳисси бӯлмайди. Шунингдек, улар ӯтган воқеаларга ҳам афсусланиб, ғам чекишмайди. Бундай кишиларга фаришталар жаннат башоратини беришади.

Шубҳасиз, фаришталар башорати муминларнинг жон ва қалбларига қувват бахш этади. Натижада улар ҳаётнингқуюнлари ичра адашишмайди, тӯғри йӯлни топиб, ҳаётларини давом эттирадилар.

Дарҳақиқат, мӯмин киши дунёда ӯз нафсини назорат қилиб, дунёвий бемаъни истак-хоҳишлар ортидан овораю сарсон бӯлиб югурмаслиги, фисқ-фужурга берилмаслиги  керак. Аммо қиёмат куни Аллоҳ таъоло муминнинг дунёдаги маҳрумиятларининг ӯрнини қоплайди. Кӯнгиллари истаган нарсаларни муҳайё айлайди. Зеро, жаннат фисқ фасоднинг жойи эмас. Улар абадий жаннатда буюк ва меҳрибон Аллоҳнинг хос меҳмони бӯлишади.  Бу меҳмондорчиликнинг мезбони буюк ва кечиргувчи Аллоҳ бӯлиб, меҳмонлари эса покиза ва жаннатий инсонлар ҳисобланади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ҳақиқий муъминларнинг дунёда дӯстлари камроқ бӯлсада, аммо фаришталар уларнинг самимий дӯстларидир. Бу самовий дӯстлар уларни дунё ва охиратда қӯллаб-қувватлайдилар.
  2. Жаннат лаззатлари фақатгина моддий ва жисмоний лаззатлар эмас, ундаги маънавий лаззатлар моддий лаззатлардан қолишмайди.
  3. Аллоҳ жаннат аҳлига раҳмат ва мағфират орқали муомала қилади. Бу эса уларга нисбатан Аллоҳнинг чексиз лутфу марҳамати ифодасидир.