апрел 09, 2020 16:48 Asia/Tashkent
  •  Нур томон йӯл--883

«Фуссилат" муборак сураси  37-40-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Фуссилат” муборак сураси  37-38- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَمِنْ آيَاتِهِ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ وَالشَّمْسُ وَالْقَمَرُ ۚ لَا تَسْجُدُوا لِلشَّمْسِ وَلَا لِلْقَمَرِ وَاسْجُدُوا لِلَّـهِ الَّذِي خَلَقَهُنَّ إِن كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ ﴿٣٧ فَإِنِ اسْتَكْبَرُوا فَالَّذِينَ عِندَ رَبِّكَ يُسَبِّحُونَ لَهُ بِاللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَهُمْ لَا يَسْأَمُونَ ۩ ﴿٣٨

 Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган 

Кечаю кундуз, қуёшу ой Унинг оят-белгиларидан. Бас, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманглар. Уларни яратган Аллоҳга сажда қилинг. Гар сиз Унгагина ибодат қилмоқчи бўлсангиз. (37) Агар улар мутакаббирлик қилсалар. Роббингнинг ҳузуридагилар Унга кечасию кундузи тасбиҳ айтурлар. Улар малол олмаслар. (38)                                              

Ӯтган суҳбатимизда ӯзгаларни Худопарастликка даъват қилиш ҳақида сӯз юритган эдик. Бу ояти карималарда тарих давомидаги ширкнинг намуналаридан бирига ишора қилиниб, буюрилади: Қуёш ва ой Худонинг махлуқларидир. Аммо айримлар бу махлуқларнинг яратувчисига сиғиниш ӯрнига уларнинг ӯзига сиғинадилар.

Ҳақиқат шулким, кеча ва кундуз, қуёш ва ой барчаси Аллоҳнинг оят-нишоналаридир.

Бу табиий ҳодисаларнинг барчаси Худонинг махлуқлари бӯлиб, ул Зоти покнинг мавжудлигидан далолат беради. Аммо айрим кишилар қуёш ва ойнинг баракотли хусусиятларига шайдо бӯлиб, уларга сажда қилишарди.

Аслида қуёш ва ойга сиғиниш киши нодир бир санъат асарини кӯрганда унинг яратувчисининг маҳоратига офаринлар айтиш ӯрнига асарнинг ӯзига сажда келтиришга ӯхшайди.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Худопарастликка даъват қилинганда инсонларнинг бир гуруҳи бу даъватни қабул қилиб, яктопарастликка қайтишади. Аммо бошқа бир гуруҳ якравлик руҳияси ва аждодларининг ақидасига бӯлган таассублари сабабли тафаккур қилиш ӯрнига Худонинг кӯрсатмаларига қарши чиқишади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Кеча ва кундузнинг айланиши, уларнинг инсон ва барча мавжудотларга келтирадиган улкан фойдалари Аллоҳнинг қудрати ва ҳикмати нишоналаридир.
  2. Табиат ва ҳаётнинг муҳим унсурлари ҳақида билимга эга бӯлиш Аллоҳни танишнинг энг яхши йӯлидир.
  3. Сиғиниш аслида фитрий ҳодисадир. Аммо одамлар нимага сиғиниш лозимлиги масаласида адашадилар. Пайғамбарларнинг рисолати ана шу инсоний эҳтиёжни тӯғри йӯлга бошқаришдан иборат.
  4. Кибр-ғурур ҳақиқатни англаш йӯлидаги улкан ғовдир.
  5. Аллоҳ бандаларнинг сиғинишига муҳтож эмас. Барча инсонлар Худони унутган тақдирда ҳам  фаришталар кеча-кундуз тиним билмай Унга тасбиҳ ва ҳамд айтадилар.

Энди  “Фуссилат” муборак сураси   39-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَمِنْ آيَاتِهِ أَنَّكَ تَرَى الْأَرْضَ خَاشِعَةً فَإِذَا أَنزَلْنَا عَلَيْهَا الْمَاءَ اهْتَزَّتْ وَرَبَتْ ۚ إِنَّ الَّذِي أَحْيَاهَا لَمُحْيِي الْمَوْتَىٰ ۚ إِنَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ ﴿٣٩﴾

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

Яна Унинг оят-белгиларидан, ерни қақраган ҳолда кўришингдир. Бас, Биз унинг устидан сув тушурсак, у қимирлар ва ўсадир. Уни тирилтирган зот, албатта, ўликларни ҳам тирилтиргувчидир. Албатта, У зот ҳар бир нарсага қодирдир. (39)

Олдинги ояти карималарда қуёш ва ой ҳақида гапирилган эди. Бу ояти каримада эса ер ва унинг қуруқлик минтақасига ишора қилинади. Қуруқ минтақалар ёмғирнинг ҳаётбахш қатралари тушиши билан гулу гиёҳлар кӯкариб чиққан ям-яшил дилкаш манзара касб этади.

Фақат ғишт тӯкишгагина арзийдиган жонсиз тупроққа сув тегиши билан унинг бағридан ҳаётнинг ҳайратланарли жилвалари униб чиқади. Ёмғир ёғиши билан заминда турли дарахтлар ва гиёҳларнинг ӯсишига муносиб замина вужудга келади, ер юзи ҳаракат ва ҳаёт манбасига айланади.

Ёмғир қатраларини юбориш билан ҳаётнинг мислсиз жилваларини ӯлик тупроқ қаъридан ҳувайдо айлайдиган бу улуғ қудрат нима? Шубҳасиз, бу нарса Аллоҳнинг чексиз қудрат ва ҳикмати нишонасидир.

Қудратининг нишоналари барча ашёда ҳувайдо бӯлган Худо қиёмат куни инсонни қайта тирилтиришга ожиз деб ӯйлайсизми? Унинг чексиз қудратига шак келтирасизми?!  

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Шамол, ёмғир, тупроқ ва ӯсимлик каби табиат унсурлари Аллоҳнинг чексиз қудрати нишоналаридир. Худонинг қудратига шубҳа қилган лаҳзада киши табиатнинг ана шундай унсурларига таважжуҳ қаратиши лозим.
  2. Айрим кишилар Аллоҳнинг қудратига шак келтириб, ҳеч қандай далил-исботсиз  қиёматни инкор қилишади.

Энди  “Фуссилат” муборак сураси   40-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

إِنَّ الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي آيَاتِنَا لَا يَخْفَوْنَ عَلَيْنَا ۗ أَفَمَن يُلْقَىٰ فِي النَّارِ خَيْرٌ أَم مَّن يَأْتِي آمِنًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۚ اعْمَلُوا مَا شِئْتُمْ ۖ إِنَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ ﴿٤٠﴾

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, оятларимиз ҳақида эгрилик қиладиганлар Бизга махфий бўлиб қолмаслар. Дўзахга ташланадиган одам яхшими ёки қиёмат куни омон ҳолида келадиган одамми?! Нимани хоҳласангиз, қилаверинг. Албатта, У зот нима қилаётганингизни кўриб тургувчидир. (Бу ояти карима Қуръони Карим мўъжизаси бўлиб, Аллоҳнинг биру борлиги ва чексиз қудратига далолат қилувчи борлиқдаги оят-белгиларга нисбатан эгрилик ила муносабатда бўлган одамларнинг аҳволини баён қилади. Аллоҳнинг оятлари ҳақида эгрилик қиладиганлар қиёмат куни дўзахга, тўғрилик қиладиганлар жаннатга кирадилар. Хўш, улардан қайси бири яхши? Ҳамма нарса маълум ва очиқ-ойдин бўлди. Энди: Хоҳласангиз, қуёшга сажда қилинг. Хоҳласангиз, ойга сажда қилинг. Хоҳласангиз, Аллоҳнинг оятлари ҳақида куфр сўзлар айтинг. Ҳар бир ишингизни Аллоҳ таоло кўриб туради. Қиёматда амалингизга яраша жазолайди.) (40)

Одамларни Аллоҳга даъват қилиб, Худонинг нишоналарини уларга баён айлайдиган пайғамбарлар ва иймон аҳли билан бир қаторда ҳаётда кишиларни гумроҳликка бошлайдиганлар ҳам бор. Улар бошқаларнинг ҳам ӯзлари каби динсиз бӯлиб, Аллоҳнинг тӯғри йӯлидан четлашишларини истайдилан.

Бу гуруҳ Аллоҳнинг каломи ва пайғамбарлар таълимотини ақлга тӯғри келмайдиган бир шаклда тафсир қилиб, одамларни Худонинг китобидан узоқлаштирмоқчи бӯлишади. Масалан, бугун турли воситалар, айниқса матбуот кучидан фойдаланиб одамларни диний эътиқоддан узоқлаштиришга ҳаракат қиладиган оқим ва жараёнлар жуда кӯпайиб кетган.

Таббиийки, шубҳа уйғотиш йӯли билан одамларни ҳақ йӯлдан чалғитадиганларнинг жазоси қмёмат куни дӯзахнинг шафқатсиз оловидир.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аллоҳнинг одамларни гумроҳ қилувчиларга муҳлат бериши унинг бехабарлиги нишонаси эмас, балки Аллоҳ уларнинг ихтиёрларига тажовуз қилмаслик ва тавба қилиш имкониятини муҳайё этиш учун имкон беради.
  2. Охиратда ҳам аҳли башар учун энг муҳим неъмат тани сиҳҳат, руҳий хотиржамликдир.
  3. Ихтиёри ӯз қӯлида дегани, хоҳлаган ишини қилиши мумкин, дегани эмас. Ақл ҳамда шариат доирасида бӯлган амалларнигина бажариш жоиз.