апрел 09, 2020 21:09 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл--884

«Фуссилат" муборак сураси  41-44-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Фуссилат” муборак сураси  41-42- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا بِالذِّكْرِ لَمَّا جَاءَهُمْ ۖ وَإِنَّهُ لَكِتَابٌ عَزِيزٌ ﴿٤١ لَّا يَأْتِيهِ الْبَاطِلُ مِن بَيْنِ يَدَيْهِ وَلَا مِنْ خَلْفِهِ ۖ تَنزِيلٌ مِّنْ حَكِيمٍ حَمِيدٍ ﴿٤٢

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган

Албатта, ўзларига Зикр келганда унга куфр келтирганлар... Албатта, У азиз китобдир. (41) Унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам ботил келмас. У ўта ҳикматли ва ўта мақталган зотнинг туширганидир. (42)

 Ӯтган суҳбатимизда одамларни диндан узоқлаштиришга ҳаракат қиладиган кимсалар ҳақида гапирган эдик.

Бу ояти карималарда буюрилади: Қуръон одамларни ғафлат уйқусидан уйғониб, ӯз пок  фитратларига қайтишлари учун огоҳлантириш сифатида  нозил бӯлган .

Афсуски, айримлар унга кофир бӯлиб, уни инкор қилишади. Ваҳоланки, улар бу амаллари билан самовий китобнинг қадр-қийматини заррача пасайтиришолмайди. Зеро, Аллоҳнинг китоби устивор ва ғолибдир.

Ояти карималарнинг давомида Қуръони карим таърифида буюриладиким, бу китоб барча ишлари ҳикмат асосида ӯта мукаммал Аллоҳ томонидан нозил бӯлган. Табиийки, ҳаким Аллоҳ томонидан нозил бӯлган китобни ҳеч ким ботил қилолмайди. Келажакда ҳам аҳли башарнинг илмий кашфиётлари унинг бирор-бир ҳақиқатини инкор қилолмайди. Аксинча, илм-фан ривожланган сари Қуръоннинг ҳақиқатлари одамларга яхшироқ очила боради.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Гумроҳлик ва ғафлатда қолиб кетмаслик учун Қуръони каримни кӯпроқ тиловат қилишимиз керак.
  2. Қуръон ӯзининг келажаги ҳақида хабар беради: уни ҳеч ким ӯзгартиролмайди ва унга ботилни киритиб бӯлмайди.
  3. Қуръоннинг душманлари қанчалик уринишмасин бу самовий китобни жамият минбаридан четга суришолмайди.
  4. Қуръон оятлари Илоҳий илм ва ҳикмат жилвалари бӯлгани учун ислом динининг мустаҳкам асоси ҳисобланади.

 

Энди  “Фуссилат” муборак сураси   43-44-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

 مَّا يُقَالُ لَكَ إِلَّا مَا قَدْ قِيلَ لِلرُّسُلِ مِن قَبْلِكَ ۚ إِنَّ رَبَّكَ لَذُو مَغْفِرَةٍ وَذُو عِقَابٍ أَلِيمٍ ﴿٤٣ وَلَوْ جَعَلْنَاهُ قُرْآنًا أَعْجَمِيًّا لَّقَالُوا لَوْلَا فُصِّلَتْ آيَاتُهُ ۖ أَأَعْجَمِيٌّ وَعَرَبِيٌّ ۗ قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ ۖ وَالَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ فِي آذَانِهِمْ وَقْرٌ وَهُوَ عَلَيْهِمْ عَمًى ۚ أُولَـٰئِكَ يُنَادَوْنَ مِن مَّكَانٍ بَعِيدٍ ﴿٤٤

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Сенга айтилаётган нарсаки бор, батаҳқиқ, сендан олдинги Пайғамбарларга ҳам айтилгандир. Албатта, Роббинг мағфират эгасидир ва аламли азоб эгасидир. (43) Агар Биз уни ажамийча Қуръон қилганимизда, албатта: «Унинг оятлари муфассал баён қилинганида эди. Арабийга ажамчами?!» дер эдилар. Сен: «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир. Иймон келтирмайдиганларнинг қулоқларида оғирлик бордир. У улар учун кўрликдир. Улар узоқ макондан чақирилаётганлардир», деб айт. (Фаразан Қуръонни араб тилида эмас, бирор ажамий тилда нозил қилганимизда, кофир мушриклар бунга ҳам гап топар эдилар. Чунки, аслида, Қуръонга эргашиш ниятлари йўқ.) (44)

Дин мухолифатчиларининг инкорига ишора қилган олдинги ояти карималарнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Улар фақат Қуръонга қаршилик кӯрсатиш билан кифояланмай, балки ислом пайғамбарини ножӯя лақаблар билан атаб, ул ҳазратни жодугар, шоир ва мажнун дейишар эди.

Аллоҳ пайғамбар (с)га қарата буюради: олдинги пайғамбарлар ҳам шундай ҳолни бошдан кечиришган эди. Шу сабабли уларнинг сӯзларига эътибор қаратмай, ӯз рисолатингизни давом эттиринг.

Табиийки, Аллоҳ таъоло саводсиз ва жоҳил одамларни кечиради. Аммо қасддан Қуръон ва пайғамбарга ҳужум уюштириб, туҳматларни раво кӯрган кимсаларни қаттиқ азоб кутади.

Ояти карималарнинг давомида келтирилишича, Қуръон иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифо китобидир. Унинг мақсади сизларни дунё ва охиратда покиза ҳаёт кечириш учун ҳидоят қилишдан иборат. У қалбларингиздаги касалликларни даволаб, ахлоғингиздаги  ғиллу ғашликларни поклайди. Аммо айримлар ҳақни кӯришни ҳам,  эшитишни ҳам истамайдилар. Худди кӯзлари кӯр, қулоқлари кардек.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Диний раҳбар ва таблиғчилар мухолифатчиларнинг ножӯя гапларига сабр қилишлари лозим.
  2. Аллоҳнинг кечириши ҳам, жазоси ҳам  мукаммал Илоҳий ҳикматга асосланган.
  3. Душманлар гина-кудуррати чексиздир. Мусулмонлар қандай амал қилишмасин, улар айб топишга ҳаракат қилишади.
  4. Қуръон ҳидоят китобидир. У руҳий, ахлоқий ва ижтимоий хасталикларнинг шифо китобидир.