Эрон матбуотига бир назар
Рисолат, Хуросон ва Мардум Солори газеталари
Рисолат газетаси шундай ёзади, Трампнинг эътиқодига кўра, ўзи ижод этган халқаро эркин тижоратда Американинг ўрни муносиб эмас ва бу вазъият иккинчи жаҳон уруши замонидан бошлаб вужудга келган. У ўтган 30 йил олдинги даврга тегишли учта муҳим сабабга эгадир. У Американинг ҳарбий иттифоқчиларидан аниқ хурсанд эмас ва Америка дунёда кўп мажбуриятларга эгадир деган эътиқодга эгадир. У Америка дунё иқтисодидан катта зарар кўради деб уйлайди. Трамп шунингдек мустабид сиёсий раҳбарларга ўхшаган қарашларга эга эканлигини сезади. У дунё тижоратида Америка раҳбарлигига якун бериш ва ушбу мамлакатни халқаро мажбуриятлардан қутқаришдан бошқа нарсани хоҳламайди. Бир неча вақтдан бери Трамп Американинг хорижий сиёсатларида бундай қарашларни баён этмоқда. Шахсий ва фикрий заминаларни эътиборга олган ҳолда, Трамп очиқ-ойдин ўзига хос характерга эга бўлган бир шахс ҳисобланадиким, унинг қарашлари ҳам Америка хорижий сиёсатларининг анъаналари йўлида олиб борилади.
*****
Хуросон газетаси шундай ёзади, Саъудия Арабистони йиллар давомида террористик ва такфирий гуруҳларнинг лагистик, қурол-яроқ ва молиявий ҳимоят этишни минтақанинг ўзгаришларига янада ўз таъсирини етказиш учун ўзининг ишчи режаларига қарор берган ва энди нефт нархини арзонлаштириш орқали 88 миллиарддан ортиқ бютжетнинг камайиши билан юзмаюз бўлган ва Сурия, Яман ва Ироқда сиёсий ва ҳарбий мағлубиятларга дуч келиб, Сурия бўҳронини ҳал этиш учун Туркия ва Россия билан яқинлашиш, терроризмга якун ясаш ва Башор Асаднинг ўз қудратида боқий қолиши учун Россия ва Америка ўртасидаги келишув нишоналарининг пайдо бўлиши, Димишқ ва Анкара ўртасидаги эҳтимолий яқинлашиш, Арабистонни ҳимоят этишда Американинг ўз сиёсатларига жиддий ўзгартиришлар киритиши ва ушбу мамлакатнинг нефтига эҳтиёжнинг йўқлиги, Саъудия Арабистонининг жиноий иш айблови ва ушбу мамлакатнинг 11 сентябрь ҳодисаларида дахолат этишига тегишли Америка миллий конгрессининг қабул қилган охирги қарорлари каби таъсирчан масалаларга юзмаюз бўлган. Бунга асосан маълумким, Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши Саъудия Арабистони бузуқ режимининг кибр-ҳаво билан ҳужум қилиш позициясига эга бўлиши кўпинча қудрат ва иқтидорга эга бўлишидан эмас, балки заифлик, ишга ярамаслик ва бўҳронга гирифтор бўлишидан далолат беради ва унинг бузуқ, орқага қолган ва чириган сиёсий тизимининг мавжудлиги ҳам инқироз ва парчаланиб қолишига саҳлгина қолган.
*****
Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Америка полицияси томонидан ирқпарастликдан келиб чиққан қатл этишлар Америка Қўшма Штатларида ортиб кетаётган бўҳрон саналади. Кетмакет учинчи кундан бери Шимолий Каролина штатидаги "Шарлот" шаҳрида фавқулодда вазъият эълон қилиниши ва давлат гвардиясининг ҳузур топишига қарамасдан эътирозли кўча намойишлар ўтказилди. Ушбу мамлакат полиция маъмурларининг қора танли бир шахсга қараб ўқ отиши мазкур шаҳарда нотинчликларнинг бошланиши сабабига айланди ва эътирозли кўча намойишлар жараёнида бир шахснинг ўлими халқнинг ғазабини келтирди. Уша вақтдан бошлаб нотинчликлар Шарлот шаҳрида бошланди ва ҳалигача давом этмоқда. Эътироз қилаётган халқ кечги пайтда кўчада юришни ман этиш фармонига мухолифат қилиш билан қора танли бир шахсга қараб полиция ходимининг ўқ отишига эътироз қилиш учун хиёбонларга келишган эдилар.