июн 11, 2020 19:26 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл--891

«Шӯро" муборак сураси  19-23-ояти карималарининг шарҳи

Дастлаб “Шӯро” муборак  сураси  19-20- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

اللَّـهُ لَطِيفٌ بِعِبَادِهِ يَرْزُقُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْقَوِيُّ الْعَزِيزُ ﴿١٩﴾ مَن كَانَ يُرِيدُ حَرْثَ الْآخِرَةِ نَزِدْ لَهُ فِي حَرْثِهِ ۖ وَمَن كَانَ يُرِيدُ حَرْثَ الدُّنْيَا نُؤْتِهِ مِنْهَا وَمَا لَهُ فِي الْآخِرَةِ مِن نَّصِيبٍ ﴿٢٠﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Аллоҳ бандаларига лутфлидир. У хоҳлаган кишига ризқ берур. У зот қудратли ва азиздир. (Яъни, бандаларнинг ким бўлишидан қатъи назар, уларга шафқат қилади, яхшилик кўрсатади, исёнларига қарамай, уларга хайру баракаларини сероб қилиб қўяди.) (19) Ким охират ҳосилини истаса, Биз унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, Биз унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас. (20)

Олдинги дастурда Қиёмат кунига ишонмайдиганларга нисбатан Илоҳий ғазаб ҳақида гапирган эдик.. Бу ояти карималарда буюрилади: Аллоҳ Ўзининг барча бандаларига иноятлидир ва уларга ҳар куни, ҳатто Унга куфр келтирганларга ҳам ризқ беради. Албатта, Илоҳий ризқ Унинг ҳикматига асосланади.

Худонинг суннати  шундан иборатки, охират учун ҳаракат қилган киши бу дунёдан ўз фойдасини олади ва охиратда ҳам у Аллоҳнинг иноятидан баҳраманд бўлади. Аммо қиёматга ишонмаган ва барча  мақсади шу дунё ҳаётига қаратилган киши қисқа ва чекланган дунё ҳаётида барча мақсадларига эриша олмайди ва охиратда ҳам фойда кўрмайди.

Ушбу гўзал мисолда Қуръон дунё одамларини бир гуруҳи охират учун, иккинчи  гуруҳи эса дунё учун экин эккан  деҳқонларга таққослайди (Ким охират ҳосилини истаса, Биз унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, Биз унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас).

Шундай қилиб, бу дунё бизнинг экин майдонимиз, амалларимиз эса унга қадаган уруғларимиздир дея айта оламиз. Албатта, уруғлар ҳам хилма-хил. Айримлари серҳосил, ширин, аммо баъзилари камҳосил бӯлиб,  аччиқ ва ёқимсиз меваларга эга.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Аллоҳнинг инояти барча бандаларни қамраб олади, мўмин ҳам, кофир ҳам Унинг марҳаматларидан баҳраманд бўлишади.
  2. Келинг, таққослаймиз ва танлаймиз. Ким охират ҳосилини истаса, Биз унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, Биз унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас.

 

  •  

أَمْ لَهُمْ شُرَكَاءُ شَرَعُوا لَهُم مِّنَ الدِّينِ مَا لَمْ يَأْذَن بِهِ اللَّـهُ ۚ وَلَوْلَا كَلِمَةُ الْفَصْلِ لَقُضِيَ بَيْنَهُمْ ۗ وَإِنَّ الظَّالِمِينَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ ﴿٢١﴾ تَرَى الظَّالِمِينَ مُشْفِقِينَ مِمَّا كَسَبُوا وَهُوَ وَاقِعٌ بِهِمْ ۗ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فِي رَوْضَاتِ الْجَنَّاتِ ۖ لَهُم مَّا يَشَاءُونَ عِندَ رَبِّهِمْ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ الْفَضْلُ الْكَبِيرُ ﴿٢٢﴾

  • ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шерик (худо)лари борми?! Агар ажрим калимаси бўлмаганида, албатта, улар ўртасида ҳукм қилинган бўлар эди. Албатта, золим кимсалар учун аламли азоб бордир. (Динсиз, иймонсиз кишилар, Аллоҳнинг амрига юрмасдан, турли гуноҳ ишларни қиладилар. Гуноҳ ишларга Аллоҳ таоло изн бермагани, уларни ман қилгани жуда ҳам равшан. Аммо баъзи одамлар гуноҳ ва маъсиятларни бемолол қилмоқдалар. Уларга мазкур гуноҳ ва маъсиятларни қилишга ким изн беради? Аллоҳга шерик келтирган худоларими?! Ўша шерик худолари уларга Аллоҳ изн бермаган ишларни қилишни қонунлаштириб берганми? Агар бандаларнинг амалларига савоб ёки азоб қиёматда бўлиши ҳақидаги ажрим сўзи бўлмаганида, бандалар орасида ҳозироқ ҳукм қилиниб қўйилган бўлар эди.) (21) Золимларни ўзлари касб қилган нарсалари(азоби)дан қўрқувчи ўлароқ кўрасан. Ҳолбуки, у уларга тушгувчидир. Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилувчилар эса, жаннат боғларидадир. Улар учун Роббилари ҳузурида хоҳлаган нарсалари бордир. Мана шунинг ўзи катта фазлдир. (22)

Бу ояти карималарда мушрикларга нисбатан буюрилади: Уларнинг китоб ва шариат юборган Аллоҳдан ўзга илоҳи борми ва улар унинг динига эргашадиларми?  Ваҳоланки, қонунлар жорий қилиш оламларнинг Яратувчиси, Ҳокими ва тадбир қилувчиси  бўлган ягона Худога лойиқдир, холос  ва Ундан бошқа ҳеч ким қонунлар жорий қилишга  ҳақли эмас.

Бугунги дунёда ҳам  миллий ёки халқаро даражадаги ҳар қандай қонун, илоҳий қонунга зид бўлса, бекор ва беқарордир. Аслида, бундай қонунларнинг қабул қилиниши инсониятга зулм қилиш ҳисобланади. Чунки бу инсоннинг ихтиёрини Худонинг илкидан чиқариб, инсоният учун нима яхшию, нима ёмонлигидан  бехабар бўлишдан ташқари, қонунларни қабул қилишда ўзларининг моддий манфаатларини четлаб ӯтолмайдиган кимсаларнинг қўлига топшириб қӯяди.

Албатта, Худо дунёда одамларга ўз хоҳиш-иродалари билан ҳаёт йӯлини танлашлари учун вақт беради. Бироқ, одамлар бажарган барча амалларнинг натижаси охират куни намоён бўлади. Одамларнинг куфр келтириши ва зулмлари уларни дўзахга олиб боради. Иймон ва солиҳ амал қилгувчилар эса жаннатнинг энг юқори ва энг гўзал саройларига йўл топадилар.

Шубҳасиз, Худонинг имонлиларга бўлган инояти шу билан тугамайди. Худонинг инояти билан уларга  хоҳлаган нарсалари муҳайё  бўлади. Уларнинг мукофотлари ҳар жиҳатдан чексиздир ва албатта, барча марҳаматлардан ташқари, улар энг олий мукофот—Худо билан қурб мақомига йӯл топадилар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Инсон ҳаёти қонун ва шариатни талаб қилади. Бу қонунни Худодан ӯзга кимсалардан олсак, ӯзимиз ва башариятга зулм қилган бӯламиз.
  2. Дин номидан ҳар қандай хурофот ва бидъат ширк ва зулмнинг бир шаклидир.
  3. Илоҳий жазодан қўрқиш инсонни бу дунёда ёмон ишларни бажаришдан сақлаши керак, акс ҳолда қиёмат куни бу қўрқув жиноятчиларга фойда келтирмайди.
  4. Диний амрларга риоя қилиш муайян чекловлар ва маҳрумликларга дош беришни талаб қилади. Шубҳасиз, бу чекловларга қарши сабр-тоқатнинг мукофоти охиратда берилади. Мисол учун жаннатда мўминлар хоҳлаган нарсалари билан таъминланадилар.
  5. 3- ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

ذَٰلِكَ الَّذِي يُبَشِّرُ اللَّـهُ عِبَادَهُ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ ۗ قُل لَّا أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ أَجْرًا إِلَّا الْمَوَدَّةَ فِي الْقُرْبَىٰ ۗ وَمَن يَقْتَرِفْ حَسَنَةً نَّزِدْ لَهُ فِيهَا حُسْنًا ۚ إِنَّ اللَّـهَ غَفُورٌ شَكُورٌ ﴿٢٣ 

Бу ояти каримақуйидагича таржима қилинган:

Ана ўша, Аллоҳ иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган бандаларига бераётган хушхабардир. Сен: «Мен сиздан бу учун ажр эмас, фақат қариндошлик меҳринигина сўрайман», деб айт. Ким яхшилик қилса, Биз унга ўша ишида яхшиликни зиёда қилурмиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратли, ўта шукр қилгувчи зотдир. (23)

Ояти каримада таъкидланишича, мўминлар ўз имонларини сақлаб қолиш учун   дунёда баъзи қийинчилик ва муаммоларга дуч келган бўлсалар, Худо уларни охират куни жаннат ва буюк мукофотлар билан мукофотлайди.

Оятнинг давомида Худо ӯз Пайғамбарига мўминларга мен ҳам  олдинги пайғамбарларга ўхшаб, илоҳий топшириқни бажарганим учун сиздан ҳақ сӯрамайман, фақат яқинларимни севишингизни сӯрайман. Аслида, мен қилган амаллар, Худо томонидан менга юкланган масъулиятдир, дея эълон қилишини талаб қилади.

Худди  бошқа оятларда таъкидланганидек: Рисолатимни бажарганим учун сиздан сӯраган нарсам, мутлақо сизнинг фойдангиз учундир. Бу нарса сизнинг йӯлингизни Худо томонга очади.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: мўминлар яхши ишлар пайидан бӯлишлари ва бошқаларга яхшилик қилишлари керак, шунда Худо уларни ўз марҳаматига восил айлайди, яхшиликларини кўпайтириб,   хатоларини кечиради.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Пайғамбарлар моддий мукофот сўрамайдилар. Улар одамлардан Худонинг амрларига итоат этишларини ва ўзларининг адолатли меросхўрларига эргашишни сўрайдилар, бу аслида одамларнинг ўзларига фойда келтиради,   Худо ва Унинг Расулига эмас.
  2. Иймон Пайғамбар (с.а.в.) нинг аҳли байтига биродарлик даражасида муҳаббат қӯйгандагина тўлиқдир.
  3. Худонинг марҳамати ва мағфирати Унинг бандаларига яхшилик қилиш ва яхши амалларни бажаришга боғлиқ.