Нур томон йӯл--895
«Шӯро" муборак сураси 40-43-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Шӯро” муборак сураси 40-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَجَزَاءُ سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِّثْلُهَا ۖ فَمَنْ عَفَا وَأَصْلَحَ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّـهِ ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الظَّالِمِينَ ﴿٤٠﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир. Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У зот золимларни севмас. (40)
Бундан олдинги дастуримизнинг сӯнгги оятида тажовузкор ва золимларга қарши кураш ҳақида гапирилган эди. Унда мӯмин киши золимга бӯйин эгмайди, унга қарши курашади . Лозим бӯлганида бу йӯлда бошқаларни ёрдамга чорлайди, деб айтган эдик.
Бу ояти каримада буюрилади: Золимдан қасос олинганда ҳам адолатга риоя қилиш ва ҳаддан ошмаслик керак. Бордию, золим ӯз қилмишидан пушаймон бӯлиб, кечирим сӯраса, уни кечириш ва у билан сулҳ тузиб, ярашиш керак. Аллоҳ бу нарсани яхши кӯради ва кечиримлиларга ажр ато айлайди.
Албатта, Аллоҳнинг бу кӯрсатмаси золимни ҳимоя қилиш учун эмас, балки жамият аъзолари ӯртасидан гина-адоватни кӯтариш ҳамда улар орасида тинч-тотувликни барқарор қилиш учундир.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Золимнинг жазоси мазлумнинг ихтиёридадир. У адолатли тарзда золимни жазолаши ҳам, гуноҳидан кечиши ҳам мумкин. Жазолаган пайти ҳаддан ошмаслик керак.
- Ислом гунаҳкорни жазолашга қудрати етган пайтда уни кечиришни тавсия қилади. Кечиримли киши Аллоҳнинг улуғ ажрига лойиқ кӯрилади.
- Қонунчилик ва қонунларни ҳаётга татбиқ қилиш ҳокимияти билан бирга одамларни ӯзаро ахлоқий ва меҳр-муҳаббатли амалларга ҳам тарғиб қилиш керак. Худди Қуръони карим қасос билан бирга кечиримлилик ва авф этишни тавсия қилгани каби.
Энди “Шӯро” муборак сураси 41-42 ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَلَمَنِ انتَصَرَ بَعْدَ ظُلْمِهِ فَأُولَـٰئِكَ مَا عَلَيْهِم مِّن سَبِيلٍ ﴿٤١﴾ إِنَّمَا السَّبِيلُ عَلَى الَّذِينَ يَظْلِمُونَ النَّاسَ وَيَبْغُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ ۚ أُولَـٰئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ ﴿٤٢﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Албатта, ким ўзига бўлган зулмдан кейин нусрат қозонса, бас, ундайларни (айблашга) ҳеч йўл йўқ. (41) Фақатгина одамларга зулм қиладиган ва ер юзида ноҳақ тажовузкорлик қиладиганларни (айблашга) йўл бордир. Ана ўшаларга аламли азоб бордир. (42)
Қилмишига пушаймон бӯлган золимни кечириш тӯғрисидаги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада буюрилади: Мазлум золимни кечиришга мажбур қилинмаслиги керак. Кечириш мазлумнинг истаги билан бӯлиши лозим.
Золимни жазолаш мазлумнинг табиий ҳақидир. Шу сабабли золимни жазолашга ҳаракат қилган мазлумни маломат қилмаслик керак. Жамият мазлумни эмас, балки бошқаларнинг ҳаққига тажовуз қилувчи золимларни маломат қилиши керак. Золимлар ӯзларини бошқалардан устун кӯрувчи туғёнга кетган, қонунни менсимайдиган саркаш кимсалардир. Бундай кишилар дунёда одамларнинг маломати ва охиратда эса Аллоҳнинг ғазаби ва дӯзахнинг оловига мустаҳиқ кишилардир.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Мазлум бошқалардан ёрдам сӯрашга ҳақли. Жамият ҳам унинг қасос олишига кӯмаклашиши керак.
- Одамларнинг ҳуқуқига тажовуз қилиш ким томонидан бӯлмасин, нолойиқ иш бӯлиб, жазоланиши лозим.
- Аллоҳ белгилаган ҳудудлар ва ижтимоий қонунлардан туғён ва тажовуз қилганлар аниқланиб, жамият томонидан маҳкум қилиниши керак. Зеро, бу нарса жамиятда фисқ-фужурнинг кенг тарқалишига имкон яратади.
Энди “Шӯро” муборак сураси 43- ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَلَمَن صَبَرَ وَغَفَرَ إِنَّ ذَٰلِكَ لَمِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ ﴿٤٣﴾
Бу ояти каримақуйидагича таржима қилинган:
Шубҳасиз, ким сабр қилиб, кечирса, албатта, бу мардлик ишларидандир. (Яна тавозуъ ила иш кўришга даъват. Яна сабр қилишга даъват. Яна кечиримли бўлишга даъват. Яхшилар сифати бўлган ушбу сифатларга такрор-такрор даъват бежиз эмас. Аввало, бу ишларни амалга ошириш осон эмас. Қолаверса, яхши сифатларга қанча тарғиб қилинса, шунча оз.) (43)
Бу ояти каримада буюрилади: Бировларнинг хатосини кечириш қийин иш, аммо жуда шарафлидир. Ӯз нафсини ӯлдириб, бировларнинг хатосини кечириш ҳар кимнинг қӯлидан келмайди. Аммо мустаҳкам иродали улуғ инсонлар ӯз ҳақларидан кечиб, гунаҳкорни кечирадилар.
Албатта бу мавридда золимнинг ҳам мазлумнинг ҳам шароити ҳисобга олиниши лозим.
Айрим ҳолатларда мазлум фазилатли инсон бӯлса, гунаҳкорни кечириб юборади. Аммо баъзи ҳолатларда ӯзига хос шароит тақозоси билан мазлум золимни кечиролмайди, ӯз ҳаққини талаб қилади.
Ӯтган бир неча оятларда бу ҳолатлар ҳақида тӯхталиб, ҳар бирига алоҳида ҳукм эълон қилинган.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Қуръони карим камсуқумлик ва ӯзгаларга нисбатан кечиримли бӯлишга чақиради. Гарчи қонун асосида гунаҳкорнинг жазоланиши муқаррар бӯлсада.
- Сабр ва кечиримлилик Аллоҳ томонидан тавсиф қилинган инсоний хислатлардир.
- Ислом -- барча жиҳатларни қамраб олган ӯта зукко дин. У ҳам мазлумнинг ҳуқуқларини расман тан олади ва ҳам уни бағрикенглик ва кечиримлиликка даъват қилади.