Эрон матбуотига бир назар
Жавон, Хуросон ва Мардум Солори газеталари
Жавон газетаси шундай ёзади, 11 сентябрь ҳодисаларида қурбон бўлган оилаларига Саъудия Арабистони давлати устидан шикоят қилишга ижозат берадиган сенатнинг директивасини Америка президенти вето қилди. Абама ушбу директивани вето қилиши билан бир томондан Американинг парламентида аксариятни ташкил этувчи жумҳурийчиларга ушбу директивадан муҳофазат этишлари билан ўзларини 11 сентябрь ҳодисаларида қурбон бўлганларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофазат этувчи деб таништиришлари учун имкон яратди ва бошқа томондан эса ушбу аччиқ ҳақиқатни эътироф этиш лозимким, Араб реакцион ҳокимларининг берган долларларидан баҳра олиш масаласи бўйича баҳс-мунозара вужудга келса, Америка сиёсатчилари ҳатто ушбу мамлакат халқининг қонидан ҳам ўтишга ҳозир бўлишади ва турли мантиқсиз оқлаш ва баҳона келтиришлар билан америкалик қурбон бўлган оилаларнинг шикоятларини суд маҳкамасида кўриб чиқиш жараёнларини ҳам биткул тўхтатишади. Америка ва Арабистон алоқалари бўйича мутахассисларнинг нуқтаи назарига кўра, жорий жанжалда бир қисми икки партия, яъни жумҳурийчилар ва демократлар партиялари сайлов харажотларига бориб тарқаладиган бож олиш ва бож тўлаш ҳисобланади ва бошқа томондан эса Ол-Саъуднинг шиддат билан мувафаққиятсизлиги ва айни ҳолда минтақавий иттифоқчини қулдан бой бериш мавзўсидан Оқ Уй сиёсатчиларининг қаттиқ хавотирланишларини кўрсатади.
*****
Хуросон газетаси ҳам бу ҳақда шундай ёзади, ҳақиқат шундаким, конгрессда ушбу қонунни тасдиқлаш учун вужудга келган консенсус ва президентлик сайловларга икки ойдан камроқ вақт қолганида Барак Абамага зарба бериш учун жумҳурийчилар партиясининг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатларини эътиборга олган ҳолда, шундай эҳтимолни вужудга келтирмоқдаким, Абаманинг ушбу қонунни вето қилиши бекор қилиниши ва амалда Арабистон билан алоқаларни ҳимоят этиш баробарида 11 сентябрь ҳодисаларида қурбон бўлганларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва мамлакат фуқароларига нисбатан эътиборсизлик қилиш айблови билан Оқ Уйнинг заифланиши сабабига айланади. Бу босқич саъудияликлар учун ҳам фавқулодда аҳамиятга эгадир ва қонуннинг ниҳоий тасдиқланишига монеа яратиш учун яна бир маротаба ўз сайъ-ҳаракатларини ишга солишади. Конгрессда Абама ветосини бўзиш сайловлар арафасида Оқ уй учун янги кескинликларни вужудга келтиришига қўшимча Вашингтон ва Риёзнинг муносибатларини ҳам жиддий муаммоларга юзмаюз этади ва уларнинг минтақадаги муаммоларининг занжирига янада жиддийроқ қийинчиликларни вужудга келтиради.
*****
Мардум Солори газетаси шундай ёзади, душанба куни асосий қонунга ўзгартириш киритиш ва ушбу мамлакатнинг президентлик даври беш йилдан етти йилга узайтирилиши юзасидан Озарбойжон республикасида ижтимоий сўровлар ўтказилиши мўлжалга олинган. Душанба куни республика президентлик даврини беш йилдан етти йилга узайтиришни ва шунингдек биринчи ўринбосар ва президент учун ўринбосар тайинлашни ўзига қамраб олган асосий қонунда янги ислоҳотлар киритиш ҳақида Озарбойжон республикасида рай берувчилар иштирок этишлари режалаштирилган. Шунингдек Озарбойжон республикасининг асосий қонунга ислоҳотлар киритиши республика президенти ва парламент намояндалари учун ёшга нисбатан қуйилган чекловларни бекор қилиниши назарга олинган. Бу ижтимоий сўровлар шундай бир ҳолда ўтказилиши мўлжалга олинмоқдаким, бир неча вақт олдин Туркманистон расмийлари ҳам ушбу мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартиришлар киритган эдилар ва унда президентлик даврини беш йилдан етти йилга узайтирган эдилар ҳамда республика президенти учун 70 йил деб белгиланган ёш чекловини бекор қилган эдилар.