Нур томон йӯл -- 898
"Зухруф" муборак сураси 1-10-ояти карималарининг шарҳи
Дастлаб "Зухруф" муборак сураси 1-4-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
حم ﴿١﴾ وَالْكِتَابِ الْمُبِينِ ﴿٢﴾ إِنَّا جَعَلْنَاهُ قُرْآنًا عَرَبِيًّا لَّعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ ﴿٣﴾ وَإِنَّهُ فِي أُمِّ الْكِتَابِ لَدَيْنَا لَعَلِيٌّ حَكِيمٌ ﴿٤﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан
Ҳа-а. Мийм. (1) ойдин китоб ила қасам. (2) Албатта, Биз уни арабча Қуръон қилдик. Шоядки ақл юритсангиз. (3) Албатта, у ҳузуримиздаги она китобдадир, у олийдир, ҳикматлидир. (Уламоларимиз, «она китоб»дан мурод Лавҳул Маҳфуз, деганлар. Демак, Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги Лавҳул Маҳфузда сақланган. Бу эса, уни Аллоҳ таоло нақадар зўр қадрлаганини кўрсатади.) (4)
Бугундан бошлаб Қуръони каримнинг 43-сураси бӯлган "Зухруф" муборак сурасини шарҳлашни бошлаймиз. Бу муборак сура Маккада нозил бӯлган ва у 89 оятдан иборат
"Зухруф" муборак сураси "ҳо, мим" муқаттаот ҳарфлар билан бошланувчи еттита муборак сурадан биридир. Бу муборак сурада ҳам бошқа муқаттаот ҳарфлар билан бошланувчи суралар каби Қуръони карим билан қасамёд қилинади ва бу китобда баён этилган ҳақиқатлар ҳидоят ва саодат йӯлини ёритиши таъкидланади.
Бу китобнинг илк тингловчилари араб тилли халқ эди ва бу китоб араб тилидадир Аммо у фақат арабларга аталмаган, балки бутун инсониятга хосдир. Бу китобни нозил қилган Аллоҳ барча инсонлардан унинг оятларини ақл-тафаккур мезонида ӯлчаб, унга иймон келтиришларини сӯраган. Табиийки, унга иймон келтиргач, Илоҳий таълимотига амал қилишлари керак.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Қуръони карим шу даражада муқаддаским, Аллоҳ у билан қасамёд қилган.
- Аллоҳнинг йӯли ақл-тафаккур ила танланади, тақлид билан эмас.
- Барча пайғамбарлар ва Илоҳий китобларнинг таълимоти бир хил, зеро барчаси ягона сарчашмадан нозил бӯлган.
Энди "Зухруф" муборак сураси 5-8-ояти карималаринингтиловатига қулоқ соламиз:
أَفَنَضْرِبُ عَنكُمُ الذِّكْرَ صَفْحًا أَن كُنتُمْ قَوْمًا مُّسْرِفِينَ ﴿٥﴾ وَكَمْ أَرْسَلْنَا مِن نَّبِيٍّ فِي الْأَوَّلِينَ ﴿٦﴾ وَمَا يَأْتِيهِم مِّن نَّبِيٍّ إِلَّا كَانُوا بِهِ يَسْتَهْزِئُونَ ﴿٧﴾ فَأَهْلَكْنَا أَشَدَّ مِنْهُم بَطْشًا وَمَضَىٰ مَثَلُ الْأَوَّلِينَ ﴿٨﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Наҳотки сиз исрофчи қавм бўлганингиз учун сиздан юз ўгириб, зикр-эслатмани буриб юборсак?! (Яъни, Қуръонни булар қабул қилмас экан, майли, юраверсинлар, деб уни бошқаларга томон буриб юборсак бўладими?! Йўқ, Бизнинг одатимиз бундай эмас. Асл одатимизни билиш учун ўтган Пайғамбар ва умматларнинг ҳолига бир назар солинг!) (5) Аввалгиларга қанчадан-қанча Пайғамбарлар юбордик. (6) Улар ўзларига келган ҳар бир Пайғамбарни, албатта, истеҳзо қилганлар. (7) Бас, Биз улардан кўра кучлироқларни ҳалок қилганмиз. Аввалгиларнинг мисоли (зикр бўлиб) ўтди. (8)
Тарих давомида одамларни ҳидоят қилиш учун Аллоҳ томонидан пайғамбарлар танланиб, самовий китоблар нозил қилинган.Бир гуруҳ одамлар, айниқса, ҳоким табақа томонидан Худонинг пайғамбарлари доимий равишда масхараланиб, таҳқир қилинган. Улар пайғамбарлар таълимоти ёйилишининг олдини олиш учун барча воситаларни ишга солишар. Ҳатто баъзида пайғамбарлар ва уларнинг издошларини қатл қилишдан ҳам қайтмас эдилар.
Бу ҳолни кӯрган Аллоҳ пайғамбарлар рисолатини кейинга қолдирмади, одамларни эса бу қилмишлари учун ӯз ҳолига ташлаб қӯймади. Албатта, мухолифатчилар ишининг оқибати ҳалокат бӯлиб, уларнинг ҳалокати бошқаларга ибрат бӯлиб келган.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Дин раҳбарлари ва таблиғотчилар тӯсиқлар борлиги сабабли Ҳақ сӯзини етказишдан сусткашлик қилишлари ярамайди.
- Иймон аҳли мухолифларнинг масхара ва таҳқирлаши туфайли қатъиятни қӯлдан бермасликлари лозим.
- Аллоҳнинг жазоси фақатгина охиратга белгиланмаган. Аллоҳ ҳаддан ошган баъзи қавмларни шу дунёдаёқ ҳалокатга етказган.
Энди "Зухруф" муборак сураси 9-10-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَلَئِن سَأَلْتَهُم مَّنْ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ لَيَقُولُنَّ خَلَقَهُنَّ الْعَزِيزُ الْعَلِيمُ ﴿٩﴾ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ الْأَرْضَ مَهْدًا وَجَعَلَ لَكُمْ فِيهَا سُبُلًا لَّعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ ﴿١٠﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган :
Улардан: «Осмонлару ерни ким яратган!» деб сўрасанг, албатта: «Уларни азиз ва ўта илмли зот яратган», дерлар. (9) У зот сизга ерни бешик қилиб берди ва сизга унда йўллар қилиб қўйди. Шоядки, ҳидоят топсангиз. (Аллоҳ сизга ерни чақалоқнинг бешигидек қулай қилиб, ер юзида йўллар ҳам яратиб қўйди. Шоядки бу ҳақиқатларни тушуниб, инсофга келиб ҳидоят йўлига юрсангиз.) (10)
Бу ояти карималарда одамларнинг ӯз Яратувчиларини англаб етиш учун фитратларини уйғотиш бобидаги пайғамбарларнинг рисолатига ишора қилиниб, буюрилади: бутпараст мушриклардан ҳам борлиқ оламнинг яратувчиси ким, деб сӯралса, улар Худо осмонлар ва ерни яратган, дея эътироф қилишади.
Аксари одамлар кундалик турмуш ташвишларига берилиб, охират кунидан ғафлатда қолишади. Улар тирикчиликнинг ташвишлари билан андармон бӯлиб, тирикчиликларини яхшилаш билан оввора. Ваҳоланки, бу нарсалар ҳаётнинг асосий мақсади эмас ва инсон моддий бойликларга эришгани билан ички бир хотиржамлик ҳиссини туйиб, саодатга эришолмайди.
Пайғамбарлар инсонга Худони унутмаслигини эслатиш учун келишган.
Аллоҳга итоат қилиб, Унга сиғинган инсон ҳам дунё неъматларидан баҳраманд бӯлиб ва ҳам жаннатул фирдавсга ноил бӯлади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Аллоҳни англаш инсоннинг фитрий хусусиятидир.Аммо инсон Худодан ғофил қолмаслиги учун эслатишга эҳтиёж сезади.
- Ҳаётда Аллоҳнинг неъматларига таважжуҳ қилиш ғафлатдан қутулиш ҳамда руҳ ва жон зангорларини аритишнинг энг яхши йӯлидир.
- Аллоҳ осмонлар ва заминни яратган, аҳли башарнинг барча эҳтижларини қоплайдиган имкониятларни заминда мавжуд айлаган, инсоннинг дунё ва охиратда саодатли бӯлиши учун ҳидоят топиш заминаларини муҳайё айлаган зотдир.