Ислом ва иқтисодий тараққиёт
Азиз тингловчилар ўтган дастуримизда ривожланаётган учинчи мамлакатлар, жумладан исломий мамлакатларда тараққиётнинг айрим монеалари ва тўсиқликлари ҳақида сўҳбатлашган эдик.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Ислом ва иқтисодий тараққиёт" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар ўтган дастуримизда ривожланаётган учинчи мамлакатлар, жумладан исломий мамлакатларда тараққиётнинг айрим монеалари ва тўсиқликлари ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун ҳам ушбу сўҳбатимизни давом этамиз.Биз билан бирга бўлинг!
Таъкидлаб ўтганимиздек ривожланган мамлакатлар тизим нуқтаи назаридан айрим муштарак хусусиятларга эгаларким бу хусусиятлар мазкур мамлакатларнинг ривож-равнақ топишини қийинчиликлар ва муаммоларга юзмаюз этади. Ривожланган мамлакатларнинг сиёсий ва технологик ҳукмронлигининг масаласи раҳбарликнинг зайиф бўлиши, мутахассис кучларининг етишмовчилиги, Ғарбнинг истеъмолчилик намунасига тақлид қилиш дунёнинг учинчи мамлакатларининг тараққиёт йўлида муҳим монеалардан бири саналади . Бугунги кунда айрим исломий жамиятлар сиёсий ва ижтимоий муаммолар ва маданиятнинг зайифланиши сабабли ички ишончини қўлдан бой берган ва бу масала иқтисодий жараён ва унинг ривожланишини қийинчиликларга юзмаюз этган.
Бошқа томонидан шунга эътибор қаратиш лозимки мустамликачи мамлакатлар ҳам таърих давомида зайиф мамлакатларнинг табиий ресурсларини қўлга киритиш учун уларнинг ўзига ишонч, ташаббускорликларини заифлантиришга сайъ-ҳаракат қилиб келишган. Ва шу йўл орқали улар сиёсий ва иқтисодий соҳаларни кенгайтиришга ҳаракат қилишган.
Афсўски учинчи жаҳон мамлакатлари дунёнинг ривожланган технологиясининг инқилоби баробарида зайиф ва мағлуб бўлишини ҳисс этишади. Ва ушбу тайёр технологияни қулга киритиш билан ўз муаммоларини ҳал этишнинг ягона йўли деб билишади. Ҳолбуки айрим донишмандларнинг эътиқодига кўра технология бир йўналиш ва дастурдир ва тажҳизотлар, саноат ва саноат воситалари технология соҳасининг ютуқлари ҳисобланади.
Мисрлик мусулмон мутафаккири Доктор Юсуф Иброҳим бу ҳақда шундай айтади: "Ривожланган мамлакатларда мавжуд бўлган технологиялар, қўлида ўт ушлаган отга минган шахсга ўхшайди. Отга минган шахс бир узун таёққа ўтни отнинг оғзига яқин ушлайди ва от эса ўтни қулга киритиш учун тез югуради, аммо унга етолмайди. Ривожланган мамлакатлар ривожланаётган мамлакатлардан ўзларининг технологик воситалар бозори унвонида фойдаланишади. Ва агар модерн корхоналар ва энг яхши ишлаб чиқарилган маҳсулотни улардан сотиб олиниши билан технологияларга эга бўлишади деган гумонни вужудга келтиришади. Ҳолбуки улар бунга қарамасдан яна ривожланган мамлакатлардан орқага қолишади. "
Доктор Иброҳим Юсуф эътиқодига кўра технологияни вужудга келтирадиган билим ва афкорни орқага қолган жамиятга ўргатиш лозим. Албатта бу илмни ўрганиш учун айрим имкониятлар ва воситаларни яратишнинг ёмон томони йўқ. Шу тартиб билан айтиш мумкинким, хориждан барча воситалари ва тажҳизотлари билан ишхоналарни киритган мамлакатлар ҳеч қачон саноатда ривожланган мамлакатларга етолмайди. Шунингдек атом энергиясини ишлаб чиқариш учун ядровий реакторни ясамайдиган мамлакатлар атом асрида орқага қолишади. Технология маҳсулотларини импорт қилиш билан кифояланмаган мамлакатлар ҳақиқий тараққиёт ва ривожланишга эришмайдилар. Технологияларни киритиш орқали ҳосил бўладиган ўзгаришни ижод этиш билан зоҳиран ушбу мамлакатдаги шаҳарларнинг манзараси ўзгаради. Ва импорт қилинган маданият технологиялар билан бирга ушбу мамлакатларда ҳаётнинг шаклини белгилайди. Ғарб мамлакатларидан технологияларни катта нарх билан сотиб олишга сайъ-ҳаракат қиладиган жамият ҳақиқатан ҳам ўзининг миллий бойлик ва сармояларини нобуд қилади ва ҳамда замонавий технологияларга туғри шаклда эришиш учун фурсат топмайди.
Айрим мутафаккирлар шундай эътиқодга эгаларким, ҳақиқий ривожланиш ички ва миллий сармоялар асосида қулга киритилади. Бунга инсоний ресурслар ҳам ҳаётий ва ижобий рол уйнайди. Агар ривожланиш ва ўзгартириш учун инсоннинг истак-хоҳиши зиёда бўлса ўз ишида бўлган камчилик ва кайфиятини юксалтириши, янги лойиҳаларни таклиф этиши ва ташаббус ва ижодкорлик билан ўзи учун янги уфуқларни очиши мумкин. Бинобарин ривожланишни амалда татбиқ этишда инсоний манбалар кайфиятини юқори даражаларга кўтариш жиҳатида сармоя киритиш энг муҳим вазифалардан саналади. Учинчи жаҳон ва шунингдек ислом дунёси ривожланиш ҳақида ўз дастур ва сиёсаларини қайта кўриб чиқишлари лозим.