сентябр 26, 2016 10:21 Asia/Tashkent

Қудс, Рисолат ва Хуросон газеталари

Қудс газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, ҳар қачонки террористлар боши берк кўчада қарор олсалар, аерикаликлар оташкесимни эълон қилишни таклиф этишади. Охирги таклиф натижаси ва уларнинг оташкесимини ижро этиш  натижаси "Хон Тумон"-нинг фожиаси эди. Бунга қарамасдан маълум эмаским, нима учун руслар бундай келишувда ғарблик томонларнинг ўз ваъдаларига тўрмасликлари ва ўз ваъдасига қараб амал қилмасликларини била тўриб, бундай келишувга имзо қуйишга розий бўлишди. Бошқа аниқ таъбир билан айтганда, энди Вашингтон халқаро дипломатия майдонида террористлар гуруҳининг намояндаси унвонида амал қилиши муқаррар. Улар айниқса Ҳалабда шаҳарни комилан қуршовга олиш ва Асад мухолифларининг намойишлари ўз якунига етганидан ваҳшатга келишган ва кучларни янгилаш мақсадида вақтни ўтказиш пайига тушганлар. Бинобарин ушбу музокараларнинг ҳар қандай чузилишидан манфаат кўришади. Энг яхши йўл албатта тинчликталабликни намойиш этиш ва ўзлари ва уларнинг ҳимояти остида бўлган иттифоқчилар олдиндан амал қилмасликларини биладиган ва ўз ваъдаларига қараб амал қилмайдиган келишувларни таклиф этиш йўли ҳисобанади.

                                                              *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, умумий тарзда охирги ҳафта ва ойларда европалик турли шаҳарларда ирқпарастлик тўлқинларнинг авж олишига шоҳид бўлмоқдамиз. Экстремистик унчи жараёнга боғлиқ бўлган гуруҳлар ирқпарастлик ушбу ҳаракатнинг раҳбарлигини қулга олишган. Бошқа томондан шундай назарга ташланадиким, ушбу масала билан қарши кўрашишда Европа хавфсизлик ва жосуслик идоралари аҳамиятга молик бўладиган бирон бир сайъ-ҳаракатни амалга оширишмаяпти. Ирқпарастлик қуполликларнинг ортиб кетиши европалик кўп фуқароларнинг хавотирланишлари сабабига айланган. Охирги йиллар давомида Европада душманлик ва қуполликнинг кучайиши бир сезиларли жараёнга айланиб қолган. Бу мавзў бошпанаҳ изловчи муҳожирлар ва қочқинларга қарши амалга оширилган ҳужумларда намоён бўлмоқда. Бу ҳол билан айттиб ўтилганидек, асосий савол шундан иборатким, нима учун Европада хавфсизлик идоралари ва полиция янги фашистлар ва ирқпарастликка нисбатан жиддий ва қатъий аксуламал кўрсатишмайди?.      

                                                                  *****

Хуросон газетаси шундай ёзади, Америка сайловлари ўзининг охирги босқичига етиб келмоқда. Трамп ва Клинтон олдин ўзларининг сиёсий позицияларини бир неча маротабалар баён этишди ва ушбу баҳс-мунозараларда ҳар иккала ушбу номзаднинг тақдирларини белгилайдиган нарса бу уларнинг "аксуламал кўрсатишлари" ҳисобланади.

Олдинда тўрган сайловолди баҳс-мунозараларида "кескинлик мавқелари билан юзмаюз бўлишнинг усуллари" ва "синовдан ўтказилган аксуламаллар"-нинг вужудга келиши ҳисобланадиким, Дональд Трамп ёки Хиллари Клинтонни ўз мақсадлари, яъни рай берувчиларнинг максимал даражада райларини касб этишга етказади. Таҳлилчиларнинг эътиқодларига кўра, Клинтон Трампга қараганда сиёсий собиқага эга бўлиши ва ўз рақибига қиёслаганда "қарор қабул қилиш, тақсимлаш ва таҳлил этиш қудрати" ва "ҳиссий ақл қобилияти"-га эга бўлишидир. Аммо шуни эсдан чиқармаслик керакки, Американинг мазкур сайловидаги номзадлар ушбу мамлакатнинг таърихида энг ёши катта номзадлар ҳисобанишади ва ушбу нарса икки нафар бу номзаднинг саломатлик вазъиятларини иккинчи маротаба текшириб кўришни вужудга келтиришига қўшимча аксуламал кўрсатишларига ҳам таъсир етказиши мумкин. Тактика нуқтаи назаридан Трамп "кескинлик қарашларни баён этиш" ва эҳтимол ажойиб ва ғаройиб воситаларидан  фойдаланиб Хиллари Клинтонга ҳужум қилиши мумкин. Аммо Хиллари Клинтоннинг воситаси эса тажриба ҳисобланади.