Тарихий саналар
2016-чи йил июль ойининг 21-чиси
Бугун пайшанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил тир ойининг 31-чиси
Ҳижрий-қамарий 1437 йил шаввол ойининг 16-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016-чи йил июль ойининг 21-чи кунидир.
Бундан 119 йил илгари милодий 1898-чи йил июль ойининг 21 -чисида:
Американинг машҳур ёзувчиси Эрнест Хеменгуэй Чикаго штатида таваллуд топди. У болалик ва ўрта мактабда уқиш пайтларидан бошлаб адабиётга қизиқиш зоҳир этишини ҳисс этди. Шунинг учун уша вақтдан бошлаб, газеталарда адабий мақолалар ва повесть ёзишни бошлади. У ўз маълумотини олганидан сўнг, биринчи жаҳон урушида уруш мухбири унвонида иштирок этди. Хеменгуэй урушнинг охирга етгани ва уруш медалини касб этганидан кейин ўзининг адабий асарларини ёзишни давом этди. Ва "Қуёш ҳалигача ботади", "Аслаҳа билан видолашиш" каби асарларни таълиф этиши билан машҳурликнинг олий чуққиларига эришди. У "Қунғироқлар товуш беришлари" номли машҳур асарини ёзиши билан катта шон-шўҳрат ва ифтихорга эга бўлди. У ушбу китобда озодликнинг қадр-қиймати агар халқ уни йўқлигини ҳисс этса уша вақти маълум бўлишини исботлади. Уша замонда Хеменгуэй ўзининг китобларини катта теражда сотиши ва унинг асарлари асосида филмлар тасвирга туширишлари сабабли катта бойликка эга бўлган эди. Хеменгуэй Оскар мукофотини олишга ҳам муяссар бўлди. Хеменгуэй асарларининг аксарияти ўлим билан боғлиқдир ва унинг қаҳрамонлари эса катта ҳаракатлари билан ўлим билан юзмаюз бўлишади. Унинг асарларида қонунни поймол этиш жиддий танқид остига олинади. Эрнест Хеменгуэй ҳаётда бўлган вақтида "Кекса шахс ва денгиз" китобини ёзиши сабабли милодий 1954 йилда адабиёт йўналишида Нобель мукофотини олишга муяссар бўлди. Хеменгуэй ҳайвонларни овлашга катта қизиқиш зоҳир этарди. Милодий 1961 йил ўз ов қилиш аслаҳасини тозалаш вақтида ўқ отилиб кетди ва у ҳалок бўлди.
Бундан 76 йил муқаддам милодий 1940-чи йил июль ойининг 21-чисида:
Шўролар Иттифоқи давлати уч мамлакатни, яъни Эстония, Латвия ва Литвани ўз ер-ҳудудларига қўшиб олди. Латвия, Литва ва Эстония Болтиқ денгизи қирғоқларида жойлашган кичик учта мамлакат ҳисобланадиким, биринчи жаҳон урушидан олдин Россияга тегишли бўлган мамлакатлар жумласидан эди. Ва ушбу мамлакатлар Россияда катта инқилоб юзага келиши сабабли ўз истиқлолларига эришди. Икки ўн йиллик вақт ўтишидан кейин ва иккинчи жаҳон уруши арафасида Германия ва Шўролар Иттифоқи давлати ўртасида шартнома имзоланди. Бу шартнома асосида Польша давлати икки мамлакат ўртасида тақсимлаб олиниши лозим эди. Бир неча вақт ўтишидан сўнг, Германия Польшага қарши ҳужум қилиб, ушбу мамлакатни ўз тасарруфига олганидан кейин Сталин ҳам мамлакатларни босиб олишдан орқага қолмасликка ҳаракат қилиб, милодий 1940 йил июль ойининг 21-чисида учта мамлакат, яъни Литва, Латвия ва Эстонияни ўз тасарруфига киритди. Ушбу учта мамлакат 50 йил давомида Шўролар Иттифоқи республикалари ҳукуматининг остида қарор олган эди ва Шўролар Иттифоқи парчаланишидан кейин милодий 1990 йилнинг биринчи ўн йиллигида ўз мустақиллигини яна бир маротаба эълон қилди.
*****
Бундан 28 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1367 йил тир ойининг 31-чисида:
Эрон томонидан хавфсизлик кенгашининг 598-чи резолюциясини қабул қилишидан тўрт кун ўтганидан кейин Ироқнинг диктатори Саддомнинг армияси Эроннинг жанубий минтақаларига қарши кенг ҳужум қилди. Бир йил олдин содир этилган ушбу резолюцияда отакесим, агрессор давлатини тайинлаш, ушбу ҳужумларни текширишдан кейин тўлов тўлаш , асирларни алмаштириш ва икки томон армия кучларининг халқаро чегараларга қайтишлари таъкидланган эди. Ироқнинг тажовузкор режими ушбу резолюцияни қабул қилган бўлсада, аммо Эронга қарши таблиғот олиб борарди. Аммо Теҳрон ҳам ушбу резолюцияни қабул қилган вақтида яна бир маротаба Эронга ҳужум қилди. Аммо душманнинг ҳужумлари баробарида мудофаа этиш ва басиж кучларига тегишли бўлган Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг буйруғи Ироқ баъс режими армиясининг ушбу ҳужумини мағлубиятга учратди ва Саддомнинг урушқоқлик чеҳрасини янада ошкор этди. Эронга қарши Саддом ва унинг ғарблик иттифоқчиларининг саккиз йиллик уруши ҳижрий-шамсий 1367 йил мурдод ойининг 29-чисида ўз якунига етди.