Яратилиш жилвалари
Сув — тириклик ва ҳаёт, фаровонлик, тўкин-сочинлик манбаи. Унинг ҳар бир томчисини асраб-авайлаш, оқилона фойдаланиш ҳар биримиздан алоҳида масъулият ва эътибор талаб этади. Зеро, кураи заминимиздаги барча сув захираларининг 97 фоиздан ортиғи истеъмол учун яроқсиз ҳисобланади. Қолган 3 фоизи эса ер юзи ва тоғ ҳудудларини қоплаган чучук сувлар ҳиссасига тўғри келади.
Агар бир ёмғирли кунда табиат меҳмони бӯлсак, ёмғирнинг таррватли томчиларини табиат пайкарига меҳр ила қӯл тортишини кӯрамиз. Ёмғир, бу илоҳий раҳмат на фақат табиат, балки одамизод жонини ҳам шодоб этади. Ёмғир томчилари осмон ва заминни бир-бирига қадаб тқрган ипакдек, Холиқи олам лоязол қудрати ва унинг чексиз раҳматини намойишга қӯяди.
Ёмғир ёғилиши билан барча мавжудот жон олиб, ҳаракат қила бошлайди. Серрдолу-дарахт ӯрмонлар, мйсазорлар, боғлар ва гулзорлар, буларнинг барчаси ёмғир баракати билан безакланган.
Азиз тингловчилар! Бугунги дастуримизда сув ва ёмғирнинг барча борлиққа бӯлган таъсири ҳақида суҳбатлашамиз.
Сув – ҳаёт манбаи эканлиги ва тирик мавжудот ҳаётига идома бериш асоси эканлигини жеч ким инкор эта олмайди.
Сувнинг ҳаётдаги ӯрнини тавсифлаш сода кӯриниши мумкин, аммо бу соҳада олиб борилган тадқиқотлар натижасига кӯра, ҳали бу мавзуда ӯз жавобини топмаган кӯплаб саволлар бор.
Ер курасининг яримидан кўпи, 71 фоизини ташкил этувчи сувнинг 97,5 фоизи шўр сув ҳисобланса, атиги 2,5 фоизини чучук сув ташкил этади. Бу эса сувнинг истеъмолга лойиқ қисмини асраш, ҳозир дунё миқёсида долзарб аҳамият касб этишини англатади.
Сувнинг энг биринчи фойидаси, бу унинг чанқоқликни бартараф этиш хусусиятидир.
Сув — тириклик ва ҳаёт, фаровонлик, тўкин-сочинлик манбаи. Унинг ҳар бир томчисини асраб-авайлаш, оқилона фойдаланиш ҳар биримиздан алоҳида масъулият ва эътибор талаб этади. Зеро, кураи заминимиздаги барча сув захираларининг 97 фоиздан ортиғи истеъмол учун яроқсиз ҳисобланади. Қолган 3 фоизи эса ер юзи ва тоғ ҳудудларини қоплаган чучук сувлар ҳиссасига тўғри келади.
Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) сувзақида буюрмишлар: Ӯз раҳмати ила бизни чучук сувдан сероб айлаб, гуноҳларимиз сабабли уни аччиқ ва шӯр қилиб қӯйган Аллоҳҳга шукроналар бӯлсин.
Сувнинг табиатдаги айланишини харакатга келтирувчи қуёш океандаги сувни иситади. Бунда маълум қисм сув хавога газ холида буғланади. Буғланиш шу билан бирга кўлларда ва дарёларда хам юз беради. Қуруқликда ўсимликлардан ва турпоқдан катта хажмда сув парланиши юз бериб, ўз навбатида хаводаги сув буғларига келиб қўшилади. Атмосферадаги маълум кичик хажмдаги сув сублимация орқали юзага келади, муз ва қор эриш фазасини мутлоқ четлаб ўтиб газ холатига буғланади. Хаво оқимлари буғ(газ)ни атмосферанинг шундай қатламига олиб чиқадики, у ердаги совуқ харорат уни булутларга айланишига сабаб бўлади.
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "яратилиш жилвалари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ҳаво оқимлари булутларни ер юзи бўйлаб харакатлантиради ва булут парчалари бирлашиб, ўсади ва ёмғир сифатида осмондан қайтиб тушади. Бази ёғинлар қор сифатида ерга тушади ва муз парчалари ва музликлар сифатида тўпланиши мумкин. Қор иссиқ ўлкаларда бахор келиши билан эришни бошлайди. Ёғинларнинг асосий қисми океанларга тушгани ҳолда, маълум қисми ернинг устига тушади, бу ерда гравитация ёрдамида сув ер юзаси бўйлаб оқади.
Баъзи ер юзаси бўйлаб оқувчи сув дарёларга келиб қўшилади ва океан томон оқиб боради, баъзилари чучук сув сифатада кўл ва дарёларда тўпланади. Барча сув ер юзаси бўйлаб оқмайди. Сувнинг кўпкина қисми тупроқга сўрилади (инфилтрация). Баъзи сувлар тупроқнинг чуқур қатламига инфилтрацияланади ва ер ости сув қатламини тўлдиради, у ерда тоза, катта хажмдаги ер ости сувлари узоқ вақт давомида сақланади.
Кўриниб турибдики, бугунги кунда сувга бўлган эҳтиёж ва талабни қондириш ва ундан оқилона фойдаланиш, уни асраш, эъзозлашни йўлга қўйишимиз учун энг аввало одамлар онгига бу ҳақиқатни сингдириш , бу йўлдаги тарғибот-ташвиқотни аввал оиладан, мактабдан, маҳалладан бошлашимиз зарур.