сентябр 29, 2016 11:05 Asia/Tashkent

699қисм."Қасас" муборак сураси,64-69 ояти карималар

Суҳбатимиз ибтидосида  “Қасас” муборак сураси  64-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.

«وَقِیلَ ادْعُوا شُرَکَاءَکُمْ فَدَعَوْهُمْ فَلَمْ یَسْتَجِیبُوا لَهُمْ وَرَأَوُا الْعَذَابَ لَوْ أَنَّهُمْ کَانُوا یَهْتَدُونَ»(64)

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

«Бас, (сохта худолари) уларга жавоб бермаслар». Бу дунёда жавоб бера олмаган сохта худолар у дунёда жавоб бера билармиди? Демак, мушрикларнинг умидлари узилди. Ана шунда улар «азобни кўрурлар».) (64) 

Ӯтган дастуримизда куфр ва ширк пешволари қиёмат куни ӯзларига эргашганлардан қочишади, деб айтган эдик. Бу ояти каримада буюрилади: мушриклар  қиёмат куни ӯз хаёлий маъбудларининг бечораҳоллигини кӯришлари учун уларга хитоб қилинади: Худога шерик деб ӯйлаганларингизни чорланг, сизга нажот  берсин. Аммо хаёлий маъбудлари уларга ҳеч қандай кӯмак етказолмайдилар. Шу сабабли улар, кошкийди Илоҳий ҳидоятни қабул қилсайдик, бугун дӯзах қаршисида кимсасиз, ёлғиз қолмасдик, дея ӯзларини надомат қилишади.

Бу ояти карима бизга қуйидагиларни таълим беради:

  1. Дунёда Аллоҳдан ӯзга кимсага кӯнгил қӯйиб, эргашадиган киши Аллоҳнинг кӯмагидан бенасиб қолади.
  2. Қиёмат гунаҳкорлар ва  йӯлдан адашганларнинг оҳ, афсус ва надомат кунидир, аммо бундан не фойда?! 

Энди “Қасас” муборак сураси  65-67-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

 «وَیَوْمَ یُنَادِیهِمْ فَیَقُولُ مَاذَا أَجَبْتُمُ الْمُرْسَلِینَ»، «فَعَمِیَتْ عَلَیْهِمُ الْأَنبَاءُ یَوْمَئِذٍ فَهُمْ لَا یَتَسَاءَلُونَ»، «فَأَمَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ صَالِحًا فَعَسَى أَن یَکُونَ مِنَ الْمُفْلِحِینَ»

Бу ояти  карималар  қуйидагича таржима қилинган:

У кунда, У зот уларга нидо қилиб: «Пайғамбарларга нима деб жавоб бердингиз», дер. (65) Ана ўша кунда хабарлар улардан махфий бўлур ва улар бир-бирларидан сўрай олмаслар ҳам. (66) Аммо тавба қилганлар, иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган кишилар шоядки нажот топгувчилардан бўлсалар. (67) 

Мушрикларнинг қиёматдаги ҳолати тасвирланган олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Улардан “Пайғамбарлар даъватига  нима деб жавоб бердингиз?” – дея сӯралади. Пайғамбарлар сизни ягона Худога сиғиниш ва эзгу ишларни бажаришга даъват этишди. Сиз нима деб жавоб бердингиз?

Табиийки,  мушриклар бу саволга жавоб беришолмайди. “Пайғамбарлар даъватини қабул қилдик ва иймон келтирдик, десалар бу улкан ёлғон бӯларди. Қиёмат куни эса ёлғоннинг харидори йӯқ. “Уларни ёлғончи, соҳир ва девона деб атадик, уларга қарши курашдик”,  дейишса, ӯз гуноҳларига иқрор келтирган бӯлишади. Қандай жавоб қайтаришмасин, уларнинг зарарига бӯлади. Бу саволдан қочишнинг имкони йӯқ. Улар ҳатто бирор-бир баҳона ёки узр ҳам келтиришолмайди. Уларга ӯзларига ӯхшаганлар билан кенгашиб, бирор-бир баҳона ӯйлаб топиш имконияти ҳам берилмайди.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Мушриклар бугун қийин аҳволда қолишди, аммо дунёда уларнинг йӯлини боғлаб қӯймагандик. Улар ҳар лаҳзада тавба қилиш ва Илоҳий пайғамбарларга иймон келтириш, эзгу амалларни бажариш  имкониятига эга эдилар. Шундай қилишганида бугун азоб-уқубатга гирифтор бӯлишмасди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Мушриклар қиёмат кунидаги Илоҳий сарҳисоб чоғи Аллоҳга ширк келтиришгани ва пайғамбарларни ёлғончига чиқаришгани ҳақидаги саволларга жавоб беролмай, ночор ахволда  қолишади.
  2. Қиёмат куни ӯзаро хабарлашиш йӯллари бекитилади ва одамлар адолат маҳкамасининг саволларига жавоб топиш учун ӯз фикрдошлари билан кенгашиш имконидан маҳрум бӯладилар.
  3. Исломда мушриклар ва гунаҳкорлар учун ҳам тавбанинг эшиклари ёпиб қӯйилмаган. Улар ҳар лаҳзада тавба қилиб,  ҳақ йӯлга қайтишлари мумкин.
  4. Ёмонликларни тарк айлаб, яхши амалларни бажарган киши нажот топади.

Энди “Қасас” муборак сураси  68-69-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.

«وَرَبُّکَ یَخْلُقُ مَا یَشَاءُ وَیَخْتَارُ مَا کَانَ لَهُمُ الْخِیَرَةُ سُبْحَانَ اللَّـهِ وَتَعَالَى عَمَّا یُشْرِکُونَ»، «وَرَبُّکَ یَعْلَمُ مَا تُکِنُّ صُدُورُهُمْ وَمَا یُعْلِنُونَ»

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Ва: «Менинг «шерик»ларимни чақиринглар», дейилур. Улар чақирадирлар. Бас, (сохта худолари) уларга жавоб бермаслар. Ва, азобни кўрурлар. Кошки, ҳидоят топган бўлганларида эди! Ва Роббинг хоҳлаганини яратиб, хоҳлаганини ихтиёр қилур. Уларда ихтиёр ҳаққи йўқдир. Улар ширк келтираётган нарсалардан Аллоҳ пок ва юксакдир. (68) Ва Роббинг уларнинг қалблари яшираётган нарсаларни ҳам, ошкор қилаётган нарсаларни ҳам билур. (69) 

Бу ояти карималарда мушрикларга қарата буюрилади: Аллоҳ нима яратиш, қандай яратиш, кимни пайғамбарликка танлаш ва бандаларига қандай қонун-қоида ва шариат юборишни ӯзи билади. Ҳеч ким Унинг иродасига қарши чиқолмайди.

Бу нукта “Азҳоб” муборак сурасининг 36-ояти каримасида  қуйидагича  келтирилган : Аллоҳ ва унинг пайғамбари бирор-бир ҳукмни содир этганлари чоғи мумин эркаклар ва аёллар унга хилоф иш қилишга ҳақли эмаслар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Борлиқни яратиш ва уни бошқариш, шунингдек, қонун-қоидалар, пайғамбарлар ҳамда самовий раҳбарларни танлаш ишлари Аллоҳнинг ихтиёридадир.
  2. Аллоҳ қонунларини тан олмай,  аҳли башар қонунларини тан олган киши ҳақиқатда одамизодни Аллоҳга шерик келтирган ҳисобланади.