Эрон қиссалари ва афсоналари
Азиз тингловчилар, бугун сиз билан биргаликда "Жавзар ва ганжи шамардал" номли қиссамизнинг давомини эшиттамиз .
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини
эътиборингизга ҳавола этаман.
Азизлар, қиссамизни шу жойига келган эдикки уч нафар ака укалар ўрталарида бир қийматли китоб учун ихтилоф юз берди. Уша китоб жуда қийматли эди ва дунёда у китоб билан тенг келадиган китоб йўқ эди. Чунки уша китобда дунёнинг барча бойлик ва ганжларнинг номи, сеҳр- жодунинг усуллари ва башоратлар кўрсатилган эди. Уша шахс Жавзарга шундай ривоят қилди: "Отамнинг бир қариб қолган устоди бор эди. Унинг олдига бордим ва ундан бизларга тўғри йўлни кўрсатиши ва қайси биримиз бу китобга эга бўлишимиз мумкинлигини айтишини илтимос қилдим. Кекса ёшда бўлган устод бу китобга эга бўлиш учун бир шартни тайинлади. У айтди: "Сизлардан қайси бирингиз бу китобнинг эгаси бўлишни хоҳласа, дастлаб "Ганжи шамардал" сир-асрорини очиши лозим ва бу ганжда бўлган тўрт қийматли нарсани олиб келиши лозим."
Ундан сўрадим: "Уша тўрт қийматли нарса нима ўзи?" Бу ганжда бир никоҳ ўзуги, бир қилич, бир ер куррасининг харитаси ва бир сурманинг идиши бор ва бу нарсаларнинг ҳар бири бир ажойиб хусусиятга эгадир. Никоҳ ўзукининг Раъд номли бир хизматгори бор. Раъд оқ бир девнинг исмидир ва у шу даражада қудратлидирким бутун ер-курасини эгаллаш кучига қодирдир. Қиличнинг хусусияти шундаким агар бирон киши уни ғилофидан чиқариб душман томонига бир силтов берса душманнинг қўшуни бутунлай нобуд бўлади. Ва агар қиличнинг эгаси унга шундай айтса: "Эй қилич, душманнинг қўшунини бутунлай нобуд қилгин. Бу вақтда қиличдан бир олов чиқиб душман қўшунини бутунлай ёқиб ташлайди. Ер куррасининг харитаси орқали эса барча шаҳарлар ва одамларни кўриш мумкин ва агар уни қуёш томон қаратсак ва бирон шаҳарнинг нобуд бўлишини истасак, уша шаҳар бутунлай нобуд бўлади. Сурма ҳақида эса шуни айтиш лозимки, агар бирон киши бу сурмадан кўзларига суртса унинг кўзлари жуда ўткир бўлиб ер устига бўлган бор ганжларни кўради ".
Бу ганжларга қайдай қилиб йўл топиш мумкин?-дея устоддан сўрадим. Устод "Ганжи шамардал " ҳақида менга маълумот бериб айни пайта бу ганж Малик Аҳмар ўғилларининг қўлидадир ва фақат Қорун кулида балиқ овланадиган Жавзар номли шахс юзида ганжнинг эшики очилади , деб айтди. Бу ганжни истайдиган шахс Жавзар олдига бориши лозим ва ундан қўлларини боғлаб сувга ташлашини илтимос қилиши лозим. Сувга чўкиб кетган шахс Аҳмар ўғиллари билан урушиши лозим ва агар улар уни ўлдирсалар унинг иши тамом бўлади. Агар бу урушда Аҳмарнинг ўғилларини мағлуб этса ва уларни асирликка олса ўз қўлини сув остига чиқариб Жавзардан ёрдам сўраши лозим.
Мен ва акам бу ишнинг бажаришининг қарорига келган эдик, аммо Абдурраҳим айтди: "Китобни ҳам ва уша кўлга боришни ҳам хоҳламайман. Шунингдек бу шаҳарга келдик ва у ўзини бир савдогар деб кўрсатди. Шундай қилиб воқеанинг давомини ўзинг биласан.
Жавзар сўради: "Ҳозирги пайтда Аҳмар ўғиллари қаердалар?".
Абдусамад айтди: "уша икки идишда солган балиқлар улар бўлишади. Аммо Жавзар, билгинким Ганжи шамардал фақат сенга ўз эшигини очади. Энди мен билан уша ганж борган шаҳарга боришга тайёрмисан?
Жавзар айтди: "Йўқ, боролмайман мени онам ва акаларим кўтиб ўтиришипти. Агар мен сен билан борсам уларнинг рўзғор харж-харажатларини таъминлайдиган бошқа киши йўқ. "
Абдусамад айтди: "Бу сафаримиз тўрт ойдан ортиқ давом этмайди. Мен сенга минг тилла-танга бераман, қийинчиликларга гирифтор бўлмаслиги учун тилла-тангаларни ўз оиланга берасан.
Жавзар Абдусамаднинг бу таклифини қабул қилди ва минг тилла-тангаларни олиб ўз ўйига қайтди. Жавзар бу воқеани онасига ҳикоялаб берди ва уша минг тилла-тангаларни унга бериб айтди: "Онажон бу тилла-тангалар сиз ва акаларимнинг кун кечириши учун берияпман. Буларни олиб мени дуо қилгин. "
Сўнг Жавзар Абдусамад олдига келди ва сафар мақсади билан йўлга тушдилар.