Таърихий саналар
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил меҳр ойининг 9-чиси Ҳижрий- қамарий 1437-чи йил зилҳижжа ойининг 28-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 30-чи кунидир.
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил меҳр ойининг 9-чиси
Ҳижрий- қамарий 1437-чи йил зилҳижжа ойининг 28-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 30-чи кунидир.
30-чи сентябр ойи жаҳонда қулоғи оғир ногиронлар кунидир.
Бу кунни нишонлашдан мақсад – қулоғи оғир одамлар муаммосига жамоатчиликни жалб қилиш, уларнинг ҳақ – ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир.Эшитиш ҳисси ҳақида Ҳелен Килир сӯзлари ӯринли. У кӯзлари ожиз ва эшитиш сезгисидан маҳрум бӯлганига қарамай кӯпгина муваффақиятларга эришган. У ӯзининг бу мушкулоти ҳақида шундай деган: Агар менга бу икки сезгидан бирини танлашга ихтиёр берилса, мен кӯзларимни ожиз қолиши, аммо эшита олишни ихтиёр этардим. Қулоғи оғир бӯлган ҳолда ҳар нарсани ӯрганиш жуда мушкул. Шунинг учун ҳам Парвардигор берган бу неъматга шукр изҳор этиш жоизлигини унутмаслик лозим. Бу неъматга шукр изҳор этиш воситаларидан бири, жамиятнинг бу қатламига кӯпроқ аҳамият бериб, уларнинг мушкулотларидан бахабар бӯлишдир.
Бундан 1374 йил олдин ҳижрий-қамарий 63 йили зилҳижжа ойининг 28-сида Имом Ҳусейн (а) қиёмидан икки йил олдин ҳижрий-қамарий 61 йили Ҳарраҳ воқеаси юз берди. Бу йилда Мадина халқи ҳоким Марвонни Мадина шаҳридан ҳайдаб юборди. Ушбу воқеадан сўнг золим ва қонхўр Язид ўзининг маъмур этилган Муслим Бин Уқбани катта қушун билан Мадина шаҳрига юборди ва у бу шаҳарнинг халқини қатл этиб уларнинг мол-мулкларини ғорат этди. Бу қатл исломнинг зуҳур топиш таърихида собиқаси йўқ эди ва айрим таърихчиларнинг айтишларича, Ҳарраҳ воқеасида унминглаб нафарлар қатл этилди. Шуни зикр этиш жойизким Язид Бин Муовиянинг ҳукумати уч ярим йил давом этди ва бу муддат ичида у халққа нисбатан кўп зулм ва мустабидликларни раво кўрди. Язид ўз ҳукуматининг дастлабки йилларида Расули Акрам (с)нинг набираси Ҳусейн Бин Али (а) ва ул ҳазратнинг 72 нафар саҳобаларини шаҳодатга етказди. Ва ҳукуматининг иккинчи йилида Мадина шаҳрининг аҳолийсини қатл этишни бошлади ва учинчи йилда эса Макка шаҳрига ҳужум қилди.
Бундан 78 йил олдин милодий 1938 йил 30 сентябр куни Германияда Мюнхен деб аталган тарихий конференция ўтказилди. Бу конференцияда Германия ва Италия давлатларининг раҳбарлари Гитлер ва Мусалини ҳамда Франция ва Англия давлатларининг бош вазирлари қатнашишди. Мюнхен конференциясини ўтказишдан мақсад,Чехославакия ва Германия давлатлари ўртасидаги низони бартараф этиш чораларини кўришдан иборат эди. Ушбу конфренция натижасида Чехославакия мамлакатининг бир қисми Германияга берилади. Германия ва Чехославакия давлатлари ўртасида тузилган ушбу шартнома кейинчалик Европа мамлакатларига ўз таъсирини ўтказади ва ғарб давлатларининг мустамлакачиликдан иборат бўлган сиёсатлари ва моҳиятлари ошкор бўлди. Бундан ташқари Мюнхен конференциясидан сўнг Гитлер шуни тушуниб етдики, Европа давлатлари унинг ортиқча талабларига қаршилик кўрсатмайди. Милодий 1945 йилда Германия иккинчи жаҳон урушидаги мағлубиятидан сўнг, Чехословакия давлати ўз ҳудудини қайтариб олади.
Бундан 31 йил муқаддам милодий 1985 йили сентябр ойининг 30-да:
Зилзила меъёрини аниқлайдиган асбобнинг ихтирочиси Чарлз Рихтер Америкада оламдан ӯтди. Чарлз Рихтер ӯлим чоғи 75 ёшда эди. Рихтер бошқа бир муҳаққиқ олим ёрдамида зилзила мизонини, унинг шиддати ва ундан таралган тӯлқинлар орқали 1-дан 9 баллгача бщлган жадвални тузди. Бундан олдин олимлар зилзила мизонини уларнинг зоҳирий таъсирларига қараб аниқлашардиким, унинг аниқ мизонини аниқлаб бўлмасди.