Нур томон йўл-692
692-қисм."Қасас" муборак сураси,33-37ояти карималар
Суҳбатимиз ибтидосида “Қасас” муборак сураси 33-34-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
قَالَ رَبِّ إِنِّي قَتَلْتُ مِنْهُمْ نَفْسًا فَأَخَافُ أَن يَقْتُلُونِ ﴿٣٣﴾ وَأَخِي هَارُونُ هُوَ أَفْصَحُ مِنِّي لِسَانًا فَأَرْسِلْهُ مَعِيَ رِدْءًا يُصَدِّقُنِي ۖ إِنِّي أَخَافُ أَن يُكَذِّبُونِ ﴿٣٤﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
У: «Эй Роббим, мен улардан бир жонни ўлдирганман, улар мени ўлдиришларидан қўрқурман. (33) Биродарим Ҳорун мендан кўра тили бурророқ, уни ҳам мен билан юбор, мени тасдиқлайдир. Зеро, улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқурман», деди. (Мен улардан бани исроиллик билан уришаётган қибтийни билмасдан, нохосдан ўлдириб қўйганман. Фиръавн аъёнлари мени ўлдириш учун тил бириктираётганларида қочиб кетганман. Энди яна кириб борсам, уларнинг эски адовати қўзиб мени ўлдириб қўйсалар, диний даъват иши нима бўлади, деб қўрқаман. Менинг тилимда бир оз дудуқлик бор, оғам Ҳорун эса, тили бурро одам. Кофирлар билан тортишувларда иш беради. Уни ҳам мен билан бирга Пайғамбар қилиб юбор. У ҳам мен билан бирга Пайғамбар бўлиб, мени тасдиқласин.) (34)
Ӯтган дастуримизда Аллоҳ Тур тоғида ҳазрат Мусо алайҳиссаломга Фиръавннинг қасрига кириб бориб, у ва унинг атрофидагиларни ягона Аллоҳ томон даъват қилишга масъул айлади, деб айтган эдик.
Бу ояти карималарда буюрилади: Мусо алайҳиссалом бу масъулиятни бажариш учун икки муаммо мавжудлигини баён қилди. Биринчиси: Бани Исроиллик кишининг ёнини олиб, қибтийни бир мушт урганда унинг кутилмаганда ӯлиб қолгани учун ҳукумат маъмурларининг уни тутиб олишга шайлангани. Иккинчиси: ҳазрат Мусо дедилар: тилим бурро ва равон эмаслиги сабабли бу масъулиятни бир ӯзим бажаролмаслигим мумкин. Шу сабабли акам Ҳоруннинг ёнимда бӯлиши, фиръавнийларнинг иддаоларига бурро тили билан қатъий жавоблар қайтаришига ижозат бер.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Масъулиятни зиммага олиш пайти ӯзимизнинг муаммо ва камчиликларимизни руй-рост эътироф этишимиз ва уларни бартараф этиш учун муносиб чораларни таклиф қилишимиз лозим.
- Фикрни бурро ва равон баён эта олиш таблиғот муваффақиятининг асосий омилидир.
- Улкан масъулиятларни бажариш чоғи бошқаларнинг ҳам имкониятларидан фойдаланишимиз лозим. Барча ишларни ёлғиз ӯзимизнинг бажаришимиз имконсиздир.
Энди “Қасас” муборак сураси 35 -ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
قَالَ سَنَشُدُّ عَضُدَكَ بِأَخِيكَ وَنَجْعَلُ لَكُمَا سُلْطَانًا فَلَا يَصِلُونَ إِلَيْكُمَا ۚ بِآيَاتِنَا أَنتُمَا وَمَنِ اتَّبَعَكُمَا الْغَالِبُونَ ﴿٣٥﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган :
У зот: «Биз сени оғанг билан қувватлаймиз ва икковингизга бир салтанат берурмизки, улар сизга етиша олмаслар. Бизнинг оятларимиз ила иккингиз ва сизга эргашганлар ғолибдирсиз», деди. (35)
Аллоҳ таъоло Мусо алайҳиссаломнинг таклифларини ижобат айлаб, акасининг бу хатарли йӯлда унга шерик бӯлишига ижозат берди. Шу билан ҳазрат Мусонинг иккала муаммоси ҳам ҳал этилди. Биринчидан улар икки киши бӯлганлиги учун энди биров ҳазрат Мусони ӯлдиришга ботинолмайди, иккинчидан улар икковлон Фиръавн саройида ӯз фикрларини равон ва ишончли бир тарзда баён этиб, фиръавнийларга таъсир ӯтказишлари мумкин.
Ҳазрат Мусонинг акаси Ҳорун, фикрини равон баён эта олишига қарамай, мукаммал фазилатлари учун Аллоҳ таъоло Мусо алайҳиссаломни китоб соҳиби бӯлган пайғамбар сифатида танлади. Акаси Ҳорун эса пайғамбар бӯлса-да, ёрдамчи шахс сифатида унинг ёнида бӯлиши керак эди.Бири муъжиза кӯрсатиб, Фиръавнни ҳайратда қолдириши, иккинчиси эса ӯзининг равон ва бурро нутқи билан уни мағлуб айлаши лозим эди .
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ботилга қарши курашда икки томоннинг сони тенг бӯлиши шарт эмас. Баъзида фақатгина икки киши ҳам қатъий далиллар келтириб, кӯп сонли ботил тарафдорлари устидан ғалабага эришишлари мумкин.
- Золимлар уларни қийин аҳволга солиб қӯймаслиги учун Аллоҳнинг мардларини ҳимоя қилиш лозим.
- Ҳақ хабарини етказиб, ботилга қарши курашга масъул бӯлган Илоҳий анбиёлар ҳам келажакка ишонч ҳиссига эҳтиёж сезишади. Аллоҳ таъоло ҳазрат Мусо, Ҳорун ва уларнинг тарафдорларига ғалаба ваъдасини бериб, уларни ишонтирди.
Энди “Қасас” муборак сураси 36-37 -ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
فَلَمَّا جَاءَهُم مُّوسَىٰ بِآيَاتِنَا بَيِّنَاتٍ قَالُوا مَا هَـٰذَا إِلَّا سِحْرٌ مُّفْتَرًى وَمَا سَمِعْنَا بِهَـٰذَا فِي آبَائِنَا الْأَوَّلِينَ ﴿٣٦﴾ وَقَالَ مُوسَىٰ رَبِّي أَعْلَمُ بِمَن جَاءَ بِالْهُدَىٰ مِنْ عِندِهِ وَمَن تَكُونُ لَهُ عَاقِبَةُ الدَّارِ ۖ إِنَّهُ لَا يُفْلِحُ الظَّالِمُونَ ﴿٣٧﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Бас, қачонки Мусо уларга очиқ-ойдин оятларимиз ила келганида, улар: «Бу уйдирма, сеҳрдан бошқа нарса эмас. Аввалги ота-боболаримиздан ҳам бу ҳақда эшитмаган эдик», дедилар. (36) Ва Мусо: «Роббим Ўз ҳузуридан ким ҳидоят келтирганини ҳам, охират диёри оқибати кимга бўлишини ҳам яхши билгувчи зотдир. Албатта, золимлар нажот топмаслар», деди. (37)
Ҳазрат Мусо ва Ҳорун барча имкониятлардан фойдаланиб, Фиръавннинг қасрига кириб боришди.Улар сарой аҳлини ягона Аллоҳ сари даъват этгач, асонинг илонга айланиши ҳамда қӯлнинг нур таратиши каби Илоҳий мужизаларни кӯрсатишди.
Аммо ҳазрат Мусо ва Ҳоруннинг мантиқий далилларга асосланган гапларини эшитиб, улар келтирган муъжизаларни кӯрган фиръавнийлар иймон келтириш ӯрнига уларга туҳмат қилишди. Улар бизнинг ота-боболаримиз ягона Худога сиғинишмаган, биз ҳам бундай қилолмаймиз, дея якровлик қилишарди. Ҳазрат Мусо кӯрсатган муъжизаларни эса шунчаки Худога нисбат берилган сеҳр деб аташди.
Бу туҳматларга қарши Мусо алайҳиссалом деди: мен бу гапларни ӯзимдан тӯқиб Аллоҳга нисбат бераётган бӯлсам, Аллоҳ сизлардан кӯра донодир. Мен ӯзимни ёлғондакам пайғамбар атаб, ҳидоят қилиш ӯрнига халқни гумроҳ қилаётган бӯлсам, Худо менинг сирримни фош этиб ,
расво қилиши мумкин. Гапларимни ёлғонга чиқаришларингнинг сабаби далил-исботларимнинг етарли эмаслигимас, балки зулм-ситамдир. Золимликни давом эттириш йӯли билан гӯё ҳукуматларингнинг давомийлигини сақлаб қолмоқчи бӯласизлар. Менинг сӯзларимни қабул қилмаслик сизларни дунё ва охиратда ги саодатдан маҳрум айлайди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Диний таълимотни қабул қилишда ақл, далил ва мантиққа суяниш керак, хурофий удумлар ва аждодларнинг расм-русумларига эмас.
- Тарих давомида пайғамбарлар ва жамиятни ислоҳ қилувчи пешволар мухолифларининг асосий қуроли туҳмат ва ёлғон ҳисобланади.
- Илоҳий пайғамбарларнинг ҳидоятига эргашиш дунё ва охиратнинг саодатига сабаб бӯлади.