Масжид- ишқ ва имон маскани
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтиб ўтганимиздек масжид халқнинг энг асосий тоат-ибодат қилиш, имоннинг мустаҳкамланиш ва мусулмонларнинг сиёсий, ижтимоий ва маданий фаъолиятлари учун энг муҳим марказ саналади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтиб ўтганимиздек масжид халқнинг энг асосий тоат-ибодат қилиш, имоннинг мустаҳкамланиш ва мусулмонларнинг сиёсий, ижтимоий ва маданий фаъолиятлари учун энг муҳим марказ саналади. Пайғамбар (с) томонидан Мадинанинг масжиди бино этиши билан исломий ҳукуматнинг бу ҳамиша талпинадиган қалби тоат-ибодат қилиш, сиёсат, қазоват ва ўрганиш маркази унвонида қарор олди. Шак-шубҳасиз, албатта масжид биринчи навбатда диний одоб ва диний расм-русумларни бажо келтириш учун энг муҳим маконлардан бўлиб энг буюк тоат-ибодатлардан бири бу беш вақт жамоат намозларини масжидда ўқиши саналади.
Ислом зуҳур топиш даврида мусулмонлар шуур ва иштиёқлари орқали ҳар куни бир неча маротаба жамоат имомининг пешволиги билан ўз намозларини ўқиш учун масжидга келишарди.
Мадина масжидининг бино этилиши охирга етишидан сўнг Расули Акрам (с) Билол Ҳабашийга азонни ўқиш буйруқини бердилар. Ислом динининг биринчи муаззини Билол ўзининг дилрабо ва баланд товуши билан Мадина фазосини Аллоҳ таоло меҳр-муҳаббати билан тўлдирди. Албатта уша вақтда Билолга қараганда яхши товуш ва лаҳжага эга бўлган шахс бор эди, аммо Билолнинг холислиги, имонга эга бўлиши ва поклиги бундай мавқеъ ва обру эътиборга эга бўлишининг сабабига айланди. Намоз фарзини бажо келтириш учун керакли бил муқаддима унвонида бу нидо ҳар куни ер-юзида масжидларнинг минораларидан эшитилиши тавҳид, нубувват ва намоз фарзини барпо этишни эслатади.
Азон буюк Парвардигорнинг номи билан бошланадиган шиор саналади. Ва Муҳаммад (с)нинг рисолатига гувоҳлик бериш бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъкидлаш билан давом этилади. Ҳамда парҳизкорликка даъват этиш, эзў амални ижро этиш, намозни бажо келтириш ва Худони эслашга даъват этишлари билан охирга етади.
Азон Худонинг номи билан бошланиб у зотнинг номи билан якунланади. Масжид ўзининг барча қисмлари билан Худонинг ҳамду саносини бажо келтиради. Чунки оламдаги барча нарсалар Парвардигорга ҳамду санолар айтишади. Аммо масжидни тасбеҳ ва зикр этиш бошқа нарсалардан фарқ қилади. Чунончи, Пайғамбар (с) аҳли байтининг олими бўлмиш Имом Боқир (а) шундай марҳамат қилади: "Масжиддан тошнинг кичик бир бўлагини ташқарига чиқарган шахс, албатта бу тошни масжидга қайтариши лозим. Ҳақиқатан ҳам тош бўлаклари масжиднинг бир қисмидир. Масжид Худонинг ибодатхонаси ҳисобланиши сабабли ундаги тош бўлаклари ҳам Парвардигор билан боғлиқдир. Шунинг учун уларни ўз жойларидан ажратиш ва масжиддан ташқарига чиқариб ташлаш шоиста иш эмас."
Ана шу ердан масжидда намоз ўқувчининг қадр-қийматини билиш мумкинким бу ҳақда Имом Содиқ алайҳисалом шундай марҳамат қилади: "Кимки масжидга пок ният ва тоза –озода ҳолатда борса бутун ер юзи унга тасбеҳ айтишади".
Азизлар, бугунги дастуримизда мусулмонларнинг иккинчи муқаддас масжиди ҳисобланмиш Масжидун Набий ҳақида сўҳбатлашамиз.
Ўтган дастуримизда айтган эдикки Пайғамбар (с)нинг масжиди оддий тарзда бино этилган эди ва унинг диворлари хом ғишт ва тошлар билан бино этилган эди. Унинг шифти хурмо дарахтларининг шохаларидан эди. Масжиднинг ери қум билан теккисланган эди, токим ёмғир ёғганида хурмо шохаларидан сув ўтиб ерга тушар эди. Масжид ерига ҳеж нарса тўшалмаган эди.
Таърихий китобларда шундай келтирилган: "Масжид бино этишидан бир неча вақт ўтишидан сўнг ёмғир ёғди ва масжиднинг ери лойқа бўлди. Бир киши ўз жомасининг ҳошиясида қум олиб келди ва ўзининг оёқ остига ташлади. Худо Расули (с) ўз намозларини ўқиб бўлганларидан сўнг шундай айтдилар: "Бу қандай яхши иш эди. Уша кундан бошлаб масжиднинг ери қум билан текисланди."
Албатта бугунги кунда Масжидун Набийнинг ери чиройли гиламлар билан безатилган ва бу гиламларни ишлаб чиқариш учун катта ишхоналар таъсис этилган.