Тарихий саналар
Бугун сешанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 13-си
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.
Бугун сешанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил меҳр ойининг 13-си, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 2-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 4 октябр.
Бундан 1377 йил муқаддам, яъни ҳижрий-қамарий 61 йил 2 муҳаррам ойида, Ислом Пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)нинг суюкли набералари Имом Ҳусейн (а) аҳли оилалари ва ёронлари билан Ироқда жойлашкан Карбало шаҳрига бориб етишади.Ул ҳазрат бир неча ой олдин Муовия ўғли Язиднинг золимона ҳукумати ва у билан байъат қилишдан бош тортган эдилар. Шу сабабдан Мадинадан Макка ва ундан сўнг Ироқда жойлашкан Куфа шаҳрига борадилар. Куфа аҳли имом Ҳусейн (а)нинг ушбу норозилик ҳаракатларини ҳимоя қилишарди ва ул ҳазратнинг Куфа шаҳрига таклиф қилишган эди. Аммо кейинчалик Язиднинг золим ҳукуматининг қўрқуви ва Куфа шаҳри ҳокимининг ёлғон ва сохта ваъдаларига ишониб, улар Аллоҳ Расули Муҳаммад (с) нинг набералари имом Ҳусейн (а)ни ҳимоя этишдан бош тортишади. Язиднинг лашкарлари Ҳур Риёҳий бошчилиги остида Имом Ҳусейн (а)нинг карвонларининг ҳаракатини олдини олади. Айтиш лозимки, Ҳур имом Ҳусейн (а)нинг қўзғолонлари давомида тавба қилади ва ул ҳазрат ёронларининг сафларига қўшилади.
Бугунги кундан 59 йил олдин, милодий 1957 йилнинг 4 октябрида Шўролар Иттифоқи олимлари томонидан Спутник-1 номли биринчи сунъий йўлдош фазога учирилади. Ушбу сунъий йўлдош 92 кун давомида Ер атрофини 1400 маротаба айланади ва биринчи бор радио хабарларини фазодан Ер курасига етказади. Спутник-1 сунъий йўлдошининг оғирлиги 83 кило ва диаметри 85 сантиметрни ташкил этарди. Унда иккита радио узатгич мосламалари ўрнатилган эди.
Бундан 38 йил олдин, ҳижрий- шамсий 1357 йилнинг 13 меҳр ойида Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р) Ироқдан Парижга ҳижрат қиладилар. Ироқнинг ўша вақтдаги ҳукумати ул ҳазратнинг Эрон шоҳи режимига қарши курашларининг олдини олмоқчи бўлаётган вақтда Имом Хумайний (р) ушбу ҳижрат қилиш қарорини қабул қиладилар. Ироқнинг собиқ ҳукумати шоҳ режими билан яхши алоқалар ўрнатмоқчи бўлади ва Имом Хумайнийдан шоҳга қарши сиёсий фаолиятларини тўхтатишни талаб этади. Ул ҳазрат ушбу таклиф ва талабларни қабул қилмайдилар ва Имом Хумайнийга Ироқ баъс режими томонидан босимлар кучайганидан кейин ул ҳазрат Парижга ҳижрат қиладилар.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.