Эрон матбуотига бир назар
Хуросон, Жавон ва Мардум солори газеталари
Хуросон газетаси шундай ёзади, Вашингтон ва Масква ўртасида Сурия совуқ урушнинг майдонига айланиб қолган ва энди Америка Сурия бўҳрони ҳақида Россия билан музокара қилишни тўхтатишидан хабар бермоқда. ББС агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Генадий Готилев Сурияда тинчлик келишувида Американинг ўз ваъдасига хилоф тарзда амал қилишидан кейин унинг мамлакати Сурия ҳақида Америка билан ҳарбий маълумотлар билан фикр алмашишни тўхтатиб, Вашингтон ҳам Масквадан юз ўгиришини эълон қилди. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Россия ташқи ишлар вазири Сурия баробарида Вашингтоннинг ҳақиқий мақсади ҳақида шак-шубҳа баён этиш зимнида, содир этилган бир баённомада Америка Башор Асадни истеъфога чиқариш учун "Шайтон" билан ҳам бирлашишга тайёрдир деб эълон қилди. Масква ва Вашингтон ўртасида вужудга келган кескинликлар шу даражада жиддий бўлиб қолганким, Скай-Ньюзнинг берган хабарига биноан Россиянинг ташқи ишлар вазирлиги Суриянинг Тартус шаҳрида ракеталарга қарши Эс-300 системасини жойлаштиришидан хабар берди. Бунга ҳамзамон Россия фавқулодда вазъияти вазирлигининг намояндалари эълон қилишдиким, ядровий ҳужумлар бошлаганида ва бошқа фавқулодда вазъиятлар вужудга келганида халқни жойлаштириш учун назарга олинган Масквадаги ер ости бошпанаҳлар ва бомба бошпанаҳлари пойтахтнинг барча аҳолисини сиғдиришга тайёрдир.
*****
Жавон газетаси шундай ёзади, охирги ҳафта давомида Афғонистон турли минтақаларини ўз тасарруфига киритиш ҳамда нотинчлик ва тўқнашувларни ижод этиш учун Толибон гуруҳи сайъ-ҳаракатларининг янги даврига шоҳид бўлмоқда. Афғонистон масаласи бўйича Брюсель конфренцияси ўтказилишидан олдин Толибон гуруҳининг ҳужум қилиши ва Қундуз шаҳрини босиб олиши Афғонистонда хавфсизлик ваъияти қандайдир оғирлашиб қолганидан далолат беради.
Шак-шубҳасиз Қундузнинг иккинчи маротаба инқирозга юзмаюз бўлишининг бошқа омиллари ҳам бор ва бу омиллар Қундуз вазиятига давлат ва хавфсизлик расмийларининг эътиборсизлиги, Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва Ашраф Ғани қанотлари ўртасида миллий ваҳдат давлатининг ичида ихтилофларнинг борлиги, тажҳизотларнинг камчилиги, Толибон кучларининг янги қурол-яроқларга эга бўлишлари баробарида давлат кучларининг ишга ярамайдигани, Толибон ва экстремистик гуруҳларни хорижий жосуслик идоралари томонидан яширин тарзда ҳимоят этишлари, Толибон гуруҳини тозалашда хавфсизлик кучларининг жиддий сайъ-ҳаракат қилмаганлари ва бошқа бунга ўхшаш камчиликлардан иборатдир. Шуниси аниқким, Афғонистоннинг хавфсизлик ва сиёсий вазъияти хорижий ва ички уйинчиларнинг қарамақаршиликлари сабабли ҳалигача оғирлигича боқий қолмоқда. Ва миллий ваҳдат давлати уларнинг хатти-ҳаракатларини назорат этмайдиган уйинчилар таъсири остига қарор олган. Ва шу сабабдан агар ички жараёнлар ва кучлар мамлакатнинг катта масалалари, жумладан Толибон ва хорижий кучлар билан юзмаюз бўлиш хусусида муштарак позиция олмаслар Афғонистоннинг истиқболи ноаниқ ҳолатда боқий қолади.
*****
Мардум Солори газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Эрдуғоннинг давлати фавқулодда вазъиятни узайтириш қарорини ва ушбу мамлакатнинг турли ташкилотларини "тозалаш" жараёнларини давом этишини эълон қилишидан кейин 12 минг 800 нафар полиция ходимларини хизматдан четлантирди. Туркия давлати бу шахсларни Фатҳулло Гулен билан алоқалари бор деб айбламоқда. Шу ҳол билан айтишларича, Туркиянинг масъуллари Анкара ер-ҳудудларидан ташқарида жосуслик ташкилоти ва армия қомондонларини бирлаштирадиган ягона ҳарбий марказни ташкил этишни мақсад қилишган ва шу тартиб билан "Туркиянинг Пентагон " маркази пойтахтнинг атрофида жойлашади.
Туркиянинг "Сабоҳ" газетаси ҳам хабар тарқатдиким, ушбу мамлакатнинг расмийлари хорижий ва ички жосуслик идораларини бирбиридан ажратишни мақсад қилишган ва бу иш жосуслик идораларининг Туркия президенти ва бош вазирининг назорати остида қарор олиши учун ўтган июль ойида мавафаққиятсиз амалга оширилган давлат тунтарувлари оқибатида Туркиянинг хавфсизлик идораларида ислоҳотлар киритиш доирасида амалга оширилади.