октябр 06, 2016 14:41 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.

 хондам

                     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини

эътиборингизга ҳавола этаман.

Азизлар тингловчилар, ўтган дастурларимизда халқ оғзаки ижодиёти, яъне халқ қўшиқ –тароналарнинг мазмун-мундарижаси ҳақидаги сўҳбатимизни давом этиш мақсади билан бугунги дастуримизни ҳам ушбу мавзўга бағишлаймиз. Ўтган дастуримизда айтган  қисса- афсоналарга тегишли  бўлган қўшиқлар мустақил тарзда бир қиссани баён этишади ёки қиссанинг бошида ёки ўртасида ёки охирида бу қўшиқлар баён этилади. "Қунғироқли эчки" эртаки ушбу қиссаларнинг  сирасига киради. Бу эртак Эроннинг турли минтақаларида ўзига хос  ривоятларга эгадир. Қунғироқли эчки ёки Қанди эчки номлари билан машҳур бўлган ушбу эчки Шангул, Мангул ва Ҳабейе ангур номли учта боласи бор эди. Кунлардан бир куни шангул, Мангул ва Ҳабейе Ангурнинг оналари уларга овқат олиб келиш учун кўкламзорга боради ва улар бўрининг ҳийла-найрангига тушадилар ва унинг ўлжасига айланиб қолишади. Эчки-она эса ўйда ўз болаларини топмай бўрининг ўйига бориб томига чиқади ва оёқлари билан томнинг устига сакрайди ва бўрининг бошига тупроқ сочилади. Шундай қилиб бир қўшиқ-тарона орқали эчки  бўрини урушга даъват этади.

Мисол учун бўри шундай айтади:

Ин кийе ки топ-топ микуне

Оше ман пур аз хок микуне

Қунғироқли эчки айтди :

Манам, манам бузаки зангулепо

Вармичам ду по ду по

 Чор сум дорам бе замин

 Ду шох дорам бе ҳаво

Ки бурде Шангули ман?

Ки бурде Мангули ман?

 Ки мийод бе жанги ман ?

Эртакларнинг ўртасида келтирадиган қўшиқ-тароналар уша эртакнинг асосий қисмини ўз зиммасига олади. Эртакларда айрим бу қўшиқ-тароналарнинг ўринларини шу даражада мустаҳкам бўлганки ундан қўл тортиш ёки уни қиссадан олиб ташлашнинг имкони йўқ. Ҳақиқатан ҳам бу қўшиқ-тароналар қисса-афсоналарда асосий унсурлардан саналиб махсус ўринни эгаллайди.

Эрон болаларига жуда таниқли бўлмиш "Холе суске" номли эртакда суварак ўзини таништиришда шундай қўшиқни кўйлайдиким бу эса уша юқорида зикр этган сўзларимизга гувоҳ бўлади.

 

Холе суске кучо мири?

Холе суске вадард падарам?

Манке аз гул беҳтарам

Бигу холе ғизи

Чодер язи, кафше қирмизи

Дасте булури, по булури

Кучо мири?

Михом берам бар Ҳамадун

Шу кунам бар рамазун

Нуне гандом бихурам

Миннати номардам накашам

Азизлар, ушбу сўҳбатимиз давомини  келаси дастурларда давом этамиз. Ҳозир эса "Минг бир кеча" қийматли китобидан "Жавзар ва шамардал ганжи " номли қиссамизнинг давомини биргаликда тинглаймиз.

Қиссамизнинг шу жойига етиб келган эдикки Жавзар балиқ овлаш учун Қорун кўлига борди ва уша ерда уч ака-укалар билан танишдиким улар оталаридан  мерос қолган бир қийматли китобга эга бўлиш учун бир-бирлари билан тортишарди. Уларга бир кекса устод шундай айтган эдиким бу китобнинг эгаси  бўлишини хоҳлаган шахс Ганжи шамардал эшигини очиб унинг ичидан тўрт қийматли нарсаларни олиб келиши лозим. Ҳамда  у айтган эдики уша ганж Аҳмар ўғилларининг қўлларидадир ва унинг эшикини  фақат Жавзар номли шахс очиши мумкин. Бу уч ака-укалар Жавзарнинг ёрдами орқали  Аҳмарнинг ўғиллари билан урушишлари ва уларни мағлуб этишлари  лозим бўлади. Ушбу йўлда икки нафар ҳалок бўлишди, аммо улардан бири уша бошидан бу қийматли китобни қулга киритишдан қўл тортган Абдусамад тирик қолди. У Жавзар билан бирга уша Ганжи шамардал қарор олган шаҳар томон йўл олишди.