Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари
Башарият учун катта таҳдид қилган падидалардан бири , бу қашшоқлик мушкулотидир. Қашшоқликни саратон безига ӯхшатиш мумкин. Чунки у ҳам саратон каби агар вақтида даволанмаса, жамиятнинг барча қатламларига тарқаб кетади.
"Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Башарият учун катта таҳдид қилган падидалардан бири , бу қашшоқлик мушкулотидир. Қашшоқликни саратон безига ӯхшатиш мумкин. Чунки у ҳам саратон каби агар вақтида даволанмаса, жамиятнинг барча қатламларига тарқаб кетади. Бугунга қадар қашшоқликнинг пайдо бӯлиши ва у билан курашиш йӯллари мавжуд бӯлиб, агарчи бугунги кунда илм-фан олға силжиб, инсоният кӯплаб муваффақиятларга ноил бӯлган бӯлса ҳам бу соҳада ҳали ҳам дуруст сиёсатлар йӯлга қӯйилмаган. Турли жамият ва давлатларда даромад мезонининг бир-биридан даҳшатли даражада фарқланиши, маълумот олиш ва соғломлик даражаси фарқланиши, дуруст овқатланмаслик сабабли болаларнинг ӯлиши 21-чи асрнинг бошланишидаги ижтимоий баробарсизлик ва қашшоқликдан дарак беради. 21-чи асрнинг бошланишида жаҳон иқтисодиёти адолат юзасидан йӯлга қӯйилмаганини кӯриб турибмиз.
Бугунги кунда жаҳон бӯйлаб атиги 25% давлатлар яхши ҳаёт ва замонавий имкониятлардан фойдалан олишади холос. Қолган давлатларда эса дуруст овқаланмаслик, бекорчиликва турли иқтисодий ва ижтимоий фасодларга чалинган. Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра, қашшгоқлик саводсиззлик билан бир ӯринда бӯлиб, бу аҳвол кӯпроқ қолоқ давлатларда учрайди.Бундай давлатларда қашшоқлик сабабли болалар дарс ӯқишдан орқада қоладилар.Шунинг учун ҳам қашшоқликни бартарф этиш учун муносиб чоралар кӯриш айни муддао.
Кӯплаб мутахассислар қашшоқликни вужудга келишига иқтидорли давлатларни сабабчи деб билишади. Қашшоқ давлатларнинг табий манбалар ва сарватларининг иқтидорли давлатлар томон оқиб бориши али ҳам давом этмоқда. Ривожланаётган давлатлар мушкулотларидан бири, бу иқидорли давлатларнинг манфаатжӯйлик сиёсатларидир.
Бугунги кунда катта қудратлар ўзининг қамрови, таъсир кучи, тобора оммавий тус олиши билан кам тараққий қилган ва энди тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатлар халқларини миллий маънавиятига тажовуз қилмоқда, уларнинг заминларини емирмоқда ва истиқболда оммавий маънавият таъсирида уларнинг барбод бўлишига замин тайёрламоқда. Бу тажовуз нафақат оммавий ахборот воситалари телевединие, интернет ёки уяли телефонлар воситасида, шунингдек инсонларнинг ҳаёт кечириши ва турмуши учун зарур бўлган иқтисодиёт воситасида ҳам амалга оширилмоқда.
Ҳаммамизга маълумки, XIX асрнинг охири ХХI асрнинг бошларидаги халқаро вазият глобаллашув жараёнларининг ниҳоятда чуқурлашиб кетганлиги билан характерланади. Масаланинг муҳим ва долзарб жиҳати шундан иборатки, ҳозирги замон глобаллашув жараёнлари инсоният учун келтириб чиқараётган оқибатлар моҳиятини тезда тушуниб англаш осон кечмаяпти.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши биринчи сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Гоҳида глобаллашувнинг таъсирида содир бўлаётган интеграциялашув натижасида мамлакатлар иқтисодиётидаги ижобий силжишларнинг одамларнинг моддий шароитида ўз ифодасини топаётганлиги кўрсаткичи таъсирида миллий маънавиятнинг заифлашув жараёни сезилмаяптиГлобаллашувнинг миллий маънавиятни емириш, урф-одат, анъана, қадриятларнинг хиралашувига ўтказаётган таъсирида айниқса, яққол намоён бўлмоқда.
Тарихан ўзини оклаган инсонпарвар ижтимоий сиёсатнинг асосий мақсади жамиятда ижтимоий адолатни таъминлашдир. Ижтимоий адолат тенглик ва эркинлик сўзлари билан ҳамоханг бўлиб, у доимо ва кўпчилик томонидан қўлланиб келади.
Ижтимоий адолат-фаровонлик бўлиб, унинг йўқлиги туфайли кам таъминланган ва бахабар аҳоли каттик ташвишга тўшади.
Жамиятни янгилаш вазифаси узоқ муддатли,чуқур уйлаб курилган яхлит ижтимоий сиёсатга мувофиқ келиши яъни ижтимоий соҳанинг ҳамма томонларини бир бутун ҳолда ўз ичига олган ва халқ оммасининг эхтиежини тўла кондириш, уларнинг фаоллигини янада оширишга қаратилган бўлиши лозим.
Ҳурматли тингловчилар! "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададгорингиз бӯлсин.