Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
-
Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Дастуримизда ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:
1. Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди вилоятлари ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги меморандумни имзолади
2.Хорижда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 44 та сайлов участкаси тузилади.
3. Ўзбекистон ҳукумати янги иш ўринлари яратиш учун Жаҳон банкининг 100 миллион доллар миқдоридаги маблағини жалб этишни режалаштирган.
4. Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Евроиттифоқ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини билан музокаралари .
5. Эрон терма жамоаси 1:0 ҳисоби билан Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этди.
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.
Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Мухамметқалий Абулғозиев бошчилигидаги делегациянинг Андижон вилоятига ташрифи якунлари бўйича икки мамлакат чегарадош вилоятлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати аппарати матбуот хизматига таяниб Кун уз сайти хабар берди. Маълум қилинишича, мазкур ҳужжат Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳамда Қирғизистоннинг Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятлари раҳбарлари томонидан имзоланган. Вилоятлар ҳокимлари чегара олди туманларида яшовчи аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида ҳар ойда учрашиб туришга келишиб олган.
Шунингдек, қирғиз-ўзбек ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ўзбек делегациясининг Қирғизистонга жавоб ташрифи режалаштирилмоқда. 130 кишидан иборат Қирғизистон делегациясининг ташрифи 1 октябрь куни амалга оширилган эди.
Ххххххххххххххххххх
Хорижда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 44 та сайлов участкаси тузилади
3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг видеоконференция шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар берди. Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов олиб борган мажлисда мамлакатнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкалари тузиш, шунингдек, сайлов билан боғлиқ бошқа масалалар кўриб чиқилди. Марказий сайлов комиссияси Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиб, мазкур ваколатхоналарда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 44 та сайлов участкасини тузиш ва уларни 14-Тошкент сайлов округига бириктириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Хххххххххххххххх
Ўзбекистон ҳукумати янги иш ўринлари яратиш учун Жаҳон банкининг 100 миллион доллар миқдоридаги маблағини жалб этишни режалаштирган. Бу ҳақда республика иқтисодиёт вазирлиги вакилига асосланиб, РИА Новости хабар тарқатган.
Иқтисодиёт вазирлиги вакилининг маълум қилишича, жорий ҳафтада Жан-Питер Олтерс раҳбарлигидаги банк делегацияси ва ҳукумат ўртасида Жаҳон банки маблағлари жалб этиладиган «Иш ўринларини кенгайтириш ва замонавий иқтисодиёт билан боғлиқ кўникмаларни кучайтириш» лойиҳасининг концепцияси муҳокама этилади. Делегация бир қатор вазирлик ва муассасалар ҳамда тижорат банклари ва Жаҳон банкининг республикадаги ижтимоий ҳамкорлари билан музокаралар ўтказади.
Жаҳон банкининг ижрочи директорлари кенгаши июнь ойида Ўзбекистон билан 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорликнинг янги концепциясини тасдиқлаган ва республика учун 3 миллиард долларга яқин миқдордаги маблағни захира қилиб қўйганди.
Янги концепциянинг стратегик мақсади — Ўзбекистон ҳукуматини келгуси 5 йил давомида йилига 500 мингтагача янги ишлаб чиқариш ва мунтазам иш ўринларини яратишда қўллаб-қувватлаш ҳисобланади», — дея қайд этган вазирлик вакили.
Ххххххххххххххххххххххххххххххххххххххххх
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 5 октябрь, чоршанба куни Брюсселда Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан қўшма институтларнинг бўлажак мажлислари жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» минтақалараро учрашуви якунлари ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди
Хххххххххххххххххххххххххххххххх
Сӯнгги хабаримиз футбол мухлислари диққатига.
Жаҳон чемпионати 2018 саралашининг учинчи босқичи, учинчи тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушиб, ўзининг ушбу босқичдаги илк мағлубиятини қабул қилишига тўғри келди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, 2018 чи йили Россияда ўтказилиши кутилаётган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасида 6 октябрь куни Тошкент вақти билан 18:00 да Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эронга қарши учрашуви «Бунёдкор» стадионида старт олди.
Бу беллашувда Эрон терма жамоаси 1:0 ҳисоби билан Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг очколари сони ушбу ўйиндан кейин ҳам олтиталигича қолди. Эрон етти очко билан гуруҳ пешқадамига айланди.