октябр 11, 2016 14:56 Asia/Tashkent

Қазвин сув анборлари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Сайёҳат қилишнинг азиз ишқивозлари, ёдингизда бўлса, ўтган сўҳбатимизда Қазвин шаҳрининг йирик бозори ҳақида сўз юритган эдик.  Бу бозори  мазкур шаҳарнинг маданий-тарихий маркази сифатида  Эроннинг энг гўзал ва қулай бозорларидан биридир.  Қазвин бозорининг тарихи Исломдан олдинги бўлган даврга бориб тақалади. Ушбу бозорнинг гўзаллиги  ўтмишда ҳам  ва ҳозирги  вақтда ҳам хорижий ва эронлик сайёҳларни ўзига жалб этган. Қазвин бозорларининг мажмуаси Сафавия даврида равнақ топади ва ҳар бир бозор бир саноатга ихтисослаштирилади  ҳамда  йўл ва йўллакчалар билан бир-бирларига уланади. Бозор мажмуасининг турли жойларида масжид, ҳаммом, саройлар ва кичик саройлар, тижорат марказлари ва ҳунармандларнинг иш жойлари бунёд этилган.  Шу сабабдан Қазвин бозорида мавжуд  меъморчилик унсурлари  бир-бирлари билан мураккаб бир шаклда уйғунлашган ҳамда мазҳабий –тижорат  мажмуаси  аҳолининг иқтисодий, ижтимоий ва маданий эҳтиёжларидан келиб чиқиб шаклланган.

Маълумингизким, ўтган даврларда  Эроннинг кўплаб шаҳарларида эзгу ишларни амалга оширувчи шахслар халқни ичимлик суви билан таъминлаш ва ушбу сувларни тоза сақлаш учун турли иншоот ва суванборлар бунёд этишган. Гўзал дид билан қурилган ушбу бинолар ҳозирги вақтда санъат ва тарихий ёдгорликлар  қаторида жой олишган.  Қазвин шаҳрида ҳам бир қатор суванборлари қурилган ҳамда меъморчилик ва керамика, яъни кошикорлик жиҳатидан диққатга сазовордир.  Мазкур шаҳардаги “Сардори бузург” суванбори  Эроннинг бир гунбазли энг йирик суванборларидандир.  Ушбу суванборни Фатҳалишоҳ Қожорнинг амирлари Муҳаммад Ҳасанхон ва  Муҳаммад Ҳусейнхон Сардорлар томонидан қурилган. Ушбу суванбор камалак шаклида  қурилган арк ва баланд дарвозага эгадир. Сувни захира этувчи ушбу иншоотда сув олиш учун 12.5 метр пастга бориш лозим. Сув сақланадиган жой тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг кўлами 17 метрни ташкил этади. Суванборнинг  азим гунбази  ғиштдан қурилган ва унинг юқори қисмида бодгир ёхуд  ҳаво олувчи тешиклар қурилган. Сув сақланадиган жойдан  гунбазнинг учигача мазкур суванборнинг баландлиги   қарийб 28.5 метр ва сув сиғимининг  ҳажми 3600 куб метрни ташкил этади.

Мазкур минтақада  мавжуд бошқа машҳур  ва чиройли бўлган  суванборлардан  яна бири  “Ҳожи Козим” суванборидир. Ҳижрий-қамарий 1256 йилда қурилган ушбу суванбор тошдан қирқилган  қирқта зинапояга эгадир.

Дарвоқе, сув сақланадиган жойга етиш учун ушбу зиналардан пастга тушиш лозим.  Суванборнинг устида  тўртда ҳаво тозаловчи мослама қурилган ва уларнинг ташқи қисмлари  керамика билан  зийнат берилган.  Ушбу суванборнинг бош дарвозаси ҳам гўзал дид билан  безатилган.  Қазвин шаҳрининг суванборлари бугунги кунда хорижий  сайёҳлар диққатини ўзига жалб этган.

Қазвиндаги ҳаммом ва   археологик музей ҳам ушбу шаҳарнинг қадимий ёдгорликларидан ҳисобланади. Мазкур шаҳарда энг йирик бўлган ушбу ҳаммом ҳижрий-қамарий 1057 йилда  шоҳ Аббос Сафавий сардорларидан бўлган Амиргунахон Қожор Қазвиний орқали қурилган ва ўша вақтда “Ҳаммоми шоҳи” номланган.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Қазвин ҳаммоми биносининг масоҳати  қарийб 1045 квадрат метрни ташкил этади. Ушбу ҳаммом уч  асосий қисмдан: сарбина, миёндар ва гармхонадан иборат бўлиб, эркаклар ва аёллар учун алоҳида қисмлар ташкил этилган. Ҳаммомнинг асосий эшиги жануб томон очилади ва илонга ўхшаган зинапоялар орқали сарбина, яъни ҳаммомнинг асосий кириш жойига борилади. Ҳаммомга  йирик кириш жойининг ўртасида  чиройли ҳовуз қурилган ва у бир йўлак орқали  гармхонага уланган. Ушбу тарихий бино шамсий  1379 йилда Қазвин маданий мероси ва саёҳлик идораси томонидан сотиб олинади ва қайтадан таъмирланиб, археологик музейга айлантирилади. Қажар номланган ушбу археологик музейи

Уч қисмга бўлинган. Ҳар бир қисмда турли  қавмларнинг ҳаётларини, миллий  удумларини ва машғул бўлган касбларини ифода этувчи  муҳим экспонатлар сақланмоқда. Шу сабабдан ушбу музейни кўплаб кишилар томоша қилишади.

Айтиш лозимки, Эронда диққатга сазовор жойлар жуда кўп ва хилма-хилдир. Агар кимдир Эроннинг диққатга сазовор жойлари билан танишишни хоҳласа, унга камида уч ой керак бўлади. Дарҳақиқат, саёҳат дастури,ҳар доимгидек, вақт, имконият ва сайёҳнинг истаклари билан боғлиқ, албатта. Эрон қизиқарли саёҳат учун қулай турли имкониятларга эга учта мамлакатдан биридир.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

Ёрлиқ