октябр 16, 2016 10:25 Asia/Tashkent

Бугун якшанба, ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 25- чиси, ҳижрий-қамарий 1438 йил муҳаррам ойининг 16-чиси, ва милодий ҳисоб билан 2016 йил октябр ойининг 16-чи кунидир.

Бундан 162 йил муқаддам 1854 йилнинг 16 октябр куни Дублин шаҳрида Ирландиянинг машҳур ёзувчиси Оскар Уайлд  дунёга келди. У бошланғич таълимдан сӯнг Магдолини коллежи ва Оксфорд университетини тугатди. Оскар Уайлдни "Бахтли шаҳзода " китоби машҳур айлади. "Бахтли шаҳзода" китобидаги ҳикояларнинг аксариятида инсон атрофидагиларни севиш йӯли билан ӯзининг инсонлигини исботлаб ботиний гӯзаллик касб этиши мумкин, деган ғоя илгари сурилган.

Оскар Уайлд Эрон афсоналари, айниқса Ҳофиз Шерозий ижодиёти таъсирида "Булбул ва қизил гул" ҳикоясини яратган.

хххххххххххххх

Ҳижрий-шамсий 1318 йил меҳр ойининг 25 куни, яъни бундан 77 йил бурун Ризохон истибдодига қарши курашган эронлик шоир ва журналист Муҳаммад Фаррухии Яздий қатл этилди.

Мирзо Муҳаммад Фаррухий Яздий ҳижрий-шамсий 1267 йил Язд шаҳрида дунёга келди. 15 ёшида танқидий шеърлар қироати учун мактабдан хориж қилинди.Ҳижрий-шамсий 1289 йили навруз тантаналарида Язд ҳокимини танқид қилиб ӯқиган шеъри учун ҳокимнинг топшириғи билан Фаррухийнинг лабларини ип ва игна билан тикиб, зиндонга ташлашди.

Орадан бир муддат ӯтгач, шоир зиндондан қочишга муваффақ бӯлди. У Теҳронга бориб, миллий озодлик ҳаракатига қӯшилди. Ҳижрий-шамсий 1300 йили замонанинг иллатларини аёвсиз фош этувчи "Тӯфон" рузномасини ташкил этди. Фаррухий Яздий Язд аҳолиси томонидан Эрон миллий кенгаши мажлиси аъзолигига сайлангач, курашни янада жиддийроқ давом эттирди. Кейинчалик ҳаётига таҳдид қилувчи хавф-хатарни сезгач, Москвага, ундан Германияга кетди.

У яна Эронга қайтди. Аммо кӯп ӯтмай, қӯлга олиниб, 1318 йил меҳр ойининг 25-куни 51 ёшида қатл қилинди.

ххххххххххххххххх

Бундан 71 йил бурун 1945 йил 16 октябр куни БМТнинг  Озиқ-овқат ва қишлоқ хӯжалиги бӯлинмаси ташкил қилинди. Бу бӯлинмани ташкил этишдан мақсад аъзо давлатларга истеъмол, қишлоқ хӯжалиги, ӯрмончилик, балиқчилик, ишлаб-чиқаришни яхшилаш дастурлари, истеъмол бозорини ӯрганиш, қишлоқ хӯжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, табиий бойликларни муҳофаза қилиш, товар алмашиш муносабатларини тартибга келтириш каби соҳаларда кӯмаклашишдан иборат.

БМТ  Озиқ-овқат ва қишлоқ хӯжалиги бӯлинмасининг марказий идораси Италиянинг Рим шаҳрида жойлашган.

ххххххххххххххххххххххх

16 октябр халқаро озиқ-овқат кунидир.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хӯжалиги бӯлинмасининг 1979 йили ӯтказилган 20-конференсиясида 16 октябр кунини халқаро озиқ-овқат куни деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилди.Ҳар йили бу кун дунёнинг 150 давлати томонидан нишонланади. Озиқ-овқат кунида халқаро ташкилотлар қишлоқ хӯжалигини ривожлантириш, очарчилик ва камбағалчиликнинг олдини олиш заминаларини яратиш мақсадида сай-ҳаракат қилишади.

Халқаро озиқ-овқат куни мудроқ виждонларни  уйғотиш ва жаҳон ҳамжамияти диққат эътиборини яшашнинг энг оддий ҳуқуқи -- озиқ-овқатдан маҳрумлик сабабли очарчиликдан азоб чекаётган  инсонларга қаратиш учун изтироб бонгидир.  