Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари
Саноат соҳаси ривожланиши ва махсусан Иккинчи Жаҳон Урушидан сӯнг ривожланаётган давлатлар қашшоқликка қарши сиёсатларни йӯлқа қӯйишди. Аммо буларнинг ҳаммасига қарамай инсоният қашшоқлик мушкулотига чалинди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Азизлар! Ӯтган дастуримизда такидлаганимиздек башарият тарихида қашшоқлик инсонлар ҳаётининг асосий мушкулотлардан бири ҳисобланади.Табий захираларнинг фаровонлиги ва технология ривожланишига қарамай инсоният ҳалигача қашшоқлик мушкулоти билан ёнмаён келаётир.
БМТ иқтисодий комиссияси ҳисоботига кӯра агарчи қашшоқлик мезони камайиб борган бӯлса ҳам бугунги кунда дунё фуқароларининг 3 дан бир қисм, яъни 2 миллиард киши қашшоқлик ва фақр-камбағалликда ҳаёт кечирмоқдаҚашшоқлик мезонининг кӯп фоизи Жанубий Осиё давлатларига тӯғри келади.Аммо Лотин Америка, Осиё жануби ва Африка Саҳросида қашшоқлик мезони тобора ортиб бормоқда.
Саноат соҳаси ривожланиши ва махсусан Иккинчи Жаҳон Урушидан сӯнг ривожланаётган давлатлар қашшоқликка қарши сиёсатларни йӯлқа қӯйишди. Аммо буларнинг ҳаммасига қарамай инсоният қашшоқлик мушкулотига чалинди.
1950-60 йиллар мобайнида физика соҳасини ривожлантириш ва бу соҳага таважжуҳ қилиш мезони ортиб борди. Аммо 1970-чи йилларда кӯпчилик шу натижага эришдики фақат фабрика ва заводларга таважжуҳ қилиш кифоят қилмайди. Маориф ва соғлиқни сақлаш соҳаларида жиддий ишлар юритиш лозим бӯлиб қолди.
1980 йили иқтисодий жиҳатдан нодуруст сиёсатлар йӯлга қӯйилгани сабабли, ривожланаётган давлатлардаги қашшоқлик масаласига таважжуҳ қилинмай қолди. Шунинг учун ҳам Жаҳон Банки бу 10-йилликни қашшоқликни эсдан чиқариш 10-йиллиги деб номлади. Жаҳон Банки 1990 йили жаҳон бӯйлаб камбағаллар сонини 1 миллиард деб эълон қилди.
50-йилларидан сўнг жаҳон хўжалигида халқаро иқтисодий муносабатлар тизими ривожланишининг аҳамиятли томонларидан бири собиқ мустамлака ва қарам ҳудудлар ролининг иқтисодий жиҳатдан кучайиб борганлигидир. Ушбу мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий адабиётларда ривожланаётган мамлакатлар ёки озод этилган мамлакатлари сифатида тилга олинади.
Ривожланаётган мамлакатларда 3,2 млрд. атрофида аҳоли яшаб, уларда жуда мураккаб ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий жараёнлар кечмоқда.
Ривожланаётган мамлакатларнинг бир-бирига ўхшаш томонларини биз уларнинг иқтисодий қашшоқлиги ва аҳолисининг қолоқлигида, ишсизлик даражасининг юқорилиги ва саноати ривожланган мамалакатлардан катта миқдорда қарздор бўлиб қолишида кўрамиз.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Ривожланаётган мамлакатларнинг кўпчилиги тўлақонли ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва маданий ривожланиши билан, шунингдек аҳолисининг турмуш тарзи бўйича саноатлашган илғор мамлакатлардан 20-50 маротаба орқададир.
Жамият аъзолари даромадлари даражаси улар турмуш даражасининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланиб, алоҳида шахслар ва маънавий имкониятларини: дам олиш, билим олиш, соғлиғини сақлаш, энг зарур эҳтиёжларини қондиришини белгилаб беради.
Кишилар ҳаёт фаолияти учун зарур неъматлар тўплами меҳнат шароити таълим, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат ва уй-жой сифати каби хилма хил эҳтиёжларини ўз ичига олади. Кишилар эҳтиёжларини қондириш даражаси жамият аъзоларининг алоҳида олган ва оилавий даромадлари даражасига боғлиқ.
Дунёдаги барча мамлакатлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган ўртача даромадлар даражаси билан бир-бири билан кескин фарқланади. Бу турли мамлакатлар аҳолисининг даромадлари даражаси ўртасида тенгсизлик мавжудлигини билдиради. Шу билан бирга алоҳида олинган мамлакатлар аҳолисининг турли қатлам ва гуруҳлари ўртача даромадларида ҳам фарқ мавжуд. Мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши даражаси (юқори ёки паст бўлиши) даромадлардаги фарқларни бартараф қилмайди. Ҳар қандай юқори ривожланган мамлакатларда ҳам даромадлар тенгсизлиги сақланиб қолади.
Ҳурматли тингловчилар! "Ислом ва қашшоқликни бартараф этиш йӯллари" туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададгорингиз бӯлсин.