октябр 19, 2016 15:26 Asia/Tashkent

. Бугун ҳам сиз билан биргаликда бу қиссамизнинг давомини тинглаймиз. Биз билан бираг бўласиз деган умиддамиз!

                     Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини

эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азизлар тингловчилар, ўтган дастурларимизда "Жавзар ва Шамардал ганжи" номли қиссамизни эшитган эдик. Бугун ҳам сиз билан биргаликда бу қиссамизнинг давомини тинглаймиз.  Биз билан бираг бўласиз деган умиддамиз!

Қиссамизни шу жойига келган эдикки, Жавзар ва Абдусамад 4 кун сафар қилишди. Бешинчи кунида улар шаҳар дарвозасидан ўтишди ва Абдусамад ўз хачирини бир катта дарвоза олдида тўхтатди. У хачирдан тушиб дарвозани тақиллади. Бир қизбола дарвозани очди.Абдусамад сеҳрли хуржинни хачир елкасидан тушуриб унга айтди: "Қайтгин."

Бирданидан хачирнинг оёқ остидаги  ер ёрилиб кетди ва хачир уша ёрилган чуқурга тушди ва ер янада ёпилди.

Абдусамад ва Жавзар ўйга кирдилар . Бу ўй жуда катта ва чиройли бўлиб қийматли гиламлар тўшаб қўйилган эди.

Абдусамад қизболани чақириб айтди: "Бухчани олиб кел".

Қизбола бориб бир бухчани олиб келди. Абдусамад бухчани очиб ундан бир чиройли кийимни чиқарди. Уша кийимни Жавзарга бериб айти : Буни кийгин.

Жавзар чиройли кийимни кийиб шоҳзодаларга ўхшади. У ўз қўлини хуржинга солиб ундан турли овқатларни чиқарди. Иковлари биргаликда туриб овқатларни еб сўнг ўхладилар. 

Эртаси ва бошқа кунларда ҳам Абдусамад Жавзарга янги ва тоза кийимларни бериб турли овқатлар билан меҳмон қиларди. Шундай ҳол билан 20 кун ўтди.

Эртаси 21-чи кунда Абдусамад Жавзарга айтди: "Бугун ваъда қилинган кундир. Бориб шамардал ганжини  қулга киритишимиз лозим. "

Энди қиссамизнинг давомини эшиттинг.

Жавзар Абдусамад билан биргаликда ўйдан чиқдилар. Эшик орқасида икта хачир турган эди. Улар бу хачирларга миндилар ва йўлни давом этдилар. Бир неча соат ўтишдан сўнг, пешин вақтида улар бир сув оқаётган дарёга етиб келишди. Улар хачирлардан тушдилар ва Абдусамад қўли билан бир ишора қилди. Уша онда икки хизматкор ҳозир бўлишди. Улар хачирларни олиб ҳар бири икки томонга боришди ва зудлик билан катта бир чодир ва чиройли гилам билан қайтишди. Улар сеҳрли хуржин ва балиқ солган идишларни ҳам олиб келиб чодирда қўйишди. Абдусамад овқатни еганидан сўнг уша ичида балиқ солган икки идишларни олди ва дуо ўқишни бошлади. Бирданидан бу икки идиш синди ва парчаланиб кетди. Уша синган идишлар ичидан икки қўллари боғланган эркаклар пайдо бўлишди. Улар илтимос қилиб айтишарди: "Абдусамад бизларни озод этгин."

Абдусамад айтди: "Агар шамардал ганжининг эшикини очишига ваъда берсангиз уша вақтда сизларни озод этаман."

Бу икки эркак айтдилар: "Сен Жавзар номли балиқчини олиб келишинг лозим. Чунки шамардал ганжининг эшики унга очилади.

Абдусамад айтди: "Жавзар шу ерда ва сизларнинг сўзларингизни эшиттияпти. "   

Бу икки эркак Жавзар уша ерда бўлганини эшиттиб шамардал ганжининг эшикини очамиз деб ваъда беришди. Абдусамад уларни озод этди. Сўнг бир бақувват таёқ ва бир неча қизил ақиқни  олиб келди. Бу ақиқларни таёқда осиб қўйди. У иссириқни олиб келди ва тутатди ва Жавзарга айтди: "Ҳозир мен дуо ўқишни бошлайман ва бу дуо охирга етмагунича ҳеч ким билан гапирмайман. Аммо дуо ўқишдан олдин сенга нима қилишинг лозимлигини  айтаман. Сен мен айтадиган сўзларимга яхшироқ қулоқ солгин ва ҳар бир айтадиган сўзларимни эсинга сақлагин. Уша вақтда мақсадимизга етамиз. Мен дуони ўқийман ва иссириқни оловга ташлайман. Бу вақтда дарёнинг суви қурилади ва унинг жойида катта ва олтин дарвоза пайдо бўлади. Бу эшик устида икки жавоҳирли халқа бор . Сен уша эшик олдига бориб бу ҳалқаларни уч маротаба тақиллагин ва айтгин: "Мен балиқ овловчи Жавзарман. Қўлида қилич борган бир шахс чиқади ва сенга айтади: Агар сен Жавзар бўлсанг ўз бошинги эгиб қўйгин токим уни танангдан жудо қилай. Сен қўрқма ва бошингни эг. У сенинг бошини олиб ташлаш учун қилични кўтаради аммо ўзи ерга йиқилади ва ўлади. Агар ўз бошингни орқага тортсанг уша вақтда у сени ўлдиради. Эшикдан кириб олдинга ҳаракат қилгин. Бошқа эшикни кўрасан. Уни ҳам тақиллагин. Эшик очилади ва қўлида найза ушлаган эркак сенга ҳужум қилади. Сен қўрқма  ва кўкрагингни қалқон  қилгин. Найза кўкрагингга киради, аммо сенга зарар етмайди. Уша эркак эса ерга тушади ва жонини  қўлдан бой беради. Уша вақта сен олдинга борасан ва учинчи эшикка етасан. Уни ҳам тақиллагин. Қўлида ўқ ва палаҳмон бўлган эркак чиқади . У ўз палаҳмонини сенга тўғрилаб ўқ отади. Агар ўзини орқага тортласанг ҳалок бўласан. Хулоса қилиб айтганда  Абдусамад еттинчи эшикка боргунича барча юз берадиган воқеаларни айтиб бериб қандай бу воқеаларга қаршилик кўрсатишни ҳам айтди. Сўнг қўшимча қилди: "Кейин ганжнинг эшики сенга очади. "