Январ 04, 2022 22:08 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл -- 930

Муҳамад муборак сураси 1-6 - ояти карималарининг шарҳи

Олдинги дастурда, муборак ал-Aҳқаф сураси тугагач, ушбу дастурда биз муборак Муҳаммад (сав) сураси ояти карималарини осон ва равон тафсирини   бошлаймиз. Бугун эса биз ушбу суранинг 1-6 оятларини содда ва равон тафсири билан шуғулланамиз 

Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳим(Меҳрибон ва раҳмли Aллоҳ номи билан)

Раҳмат пайғамбарининг пок руҳи Ҳазрати Муҳаммад Мустафога, Aллоҳнинг саломлари ва салавотлари бўлсин ва сиз азиз тингловчиларга саломлар. Биз сизларга "Нур томон йўл" нинг яна бир дастурида, Aллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримдаги илоҳий ояти карималарнинг осон ва равон тафсири билан танишиш учун сизнинг хизматингиздамиз.

Олдинги дастурда, ал-Aҳқаф сурасини тамомлагач, ушбу дастурда биз Муҳаммад сураси оят карималарини осон ва равон тафсирини бошлаймиз.

Aллоҳ таолонинг охирги пайғамбари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) номи билан аталган ушбу муборак сура, икки гуруҳ - мўминлар ва кофирларни таққослаш ҳақидадир. Ушбу бу икки гуруҳ бутун тарих давомида бўлган ва келажакда ҳам бўлади. Маълумки, имонлиларнинг вазифаси бошқаларни Aллоҳга ва илоҳий пайғамбарларга даъват қилишдир, аммо улар бошқаларни истаксиз ва мажбурий равишда иймонга даъват қилишга ҳақлари йўқ.

 Нотўғри йўлда бўлган кофирлар ҳар доим мўминларни Aллоҳдан узоқлаштиришга ҳаракат қилишади. Шунингдек, улар ўзларининг мақсадларига эришиш учун ҳарбий куч ёки зўр ишлатишлари мумкин. Бундай вазиятда улар билан мўминлар ўртасида зиддият пайдо бўлади. Ушбу муборак сурада куфр ва иймон ўртасида уруш бўлса, Aллоҳнинг амрлари аниқ баён этилган.

Дастлаб, муборак Муҳаммад (сав) сурасининг 1дан 3гача ояти каримари тиловатига қулоқ тутамиз:

«بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـنِ الرَّحِیمِ

«الَّذِینَ کَفَرُوا وَصَدُّوا عَن سَبِیلِ اللَّـهِ أَضَلَّ أَعْمَالَهُمْ»، «وَالَّذِینَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَآمَنُوا بِمَا نُزِّلَ عَلَى مُحَمَّدٍ وَهُوَ الْحَقُّ مِن رَّبِّهِمْ  کَفَّرَ عَنْهُمْ سَیِّئَاتِهِمْ وَأَصْلَحَ بَالَهُمْ»، «ذَلِکَ بِأَنَّ الَّذِینَ کَفَرُوا اتَّبَعُوا الْبَاطِلَ وَأَنَّ الَّذِینَ آمَنُوا اتَّبَعُوا الْحَقَّ مِن رَّبِّهِمْ  کَذَلِکَ یَضْرِبُ اللَّـهُ لِلنَّاسِ أَمْثَالَهُمْ»

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан

Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганларнинг амалларини У зот ботил қилди. 

У зот иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган ва Муҳаммадга нозил қилинган нарса(Қуръон)га–ҳолбуки у Роббиларидан келган ҳақдир–иймон келтирганларнинг айбларини беркитур ва аҳволларини яхшилар.

Ундоқбўлишига, албатта, куфр келтирганларнинг ботилга эргашганлари ва иймон келтирганларнинг Роббиларидан бўлган ҳаққа эргашганликлари сабабдир. Аллоҳ кишиларга ўзларининг мисолларини шундай келтиради.

Куфр ва ширк раҳбарлари ўз мавқеларини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун ҳар доим куфр ва ширк сонини кўпайтиришга ҳаракат қилишади. Улар бошқаларни турли хил йўллар билан ўз динларига қайтаришга ҳаракат қилишади ва эҳтимол бу йўлда муҳтожларга садақа беришлари ва хайрия учун яхши ишлар қилишлари ҳам мумкин. Бироқ аслида уларнинг мақсадлари ўз диндошларини сақлаб қолиш ва бошқаларни ҳам ўзларининг сохта динларига жалб қилишдир. 

Aлбатта, улар ўзларининг бу каби ҳаракатларидан фойда кўришмайди ва Aллоҳ уларнинг яхши ишларини қабул қилмайди, чунки уларнинг мақсади муқаддас эмас. Фақатгина обру ва шуҳрат ёки юқори даражадаги ижтимоий мавқега эришиш учун   Шифохона қуриб, камбағаллар ихтиёрига топширадиган одам каби. Гарчи муҳтожларга фойда бўлса ҳам, у киши бу ишидан фойда кўрмайди.

Бошқа томондан, ҳақни биладиган ва унга иймон келтирганлар, шунингдек ҳақни келтирувчиси яни Ислом пайғамбари (сав)га иймон келтирганларнинг қилган яхши ишлари Aллоҳ томонидан қабул қилинади. Aллоҳ Ўз марҳамати билан бу одамларнинг гуноҳларини кечиради ва ишларини тўғрилайди. 

Қуръонда куфр ва иймон ўртасидаги фарқ яхши ва ёмон ўртасидаги фарқга асосланганлиги ҳақида муҳим бир нарса таъкидланган. Бир гуруҳ ҳақни билишга ва унга эргашишга ҳаракат қилади, аммо бошқа гуруҳ ҳақиқатни билгандан кейин унга эргашмайди ва  ҳатто унга қарши туришади. Дунёдаги барча одамлар ушбу икки гуруҳдан бирига мансуб,  ҳақ ёки ботил.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Ислом душманлари исломга қарши  курашиш режасини тузишган ва улар бунга интилишада. Aммо уларнинг саъй-ҳаракатлари охир-оқибат натижа бермайди ва Ислом кун сайин ўсиб боради.

 2. Фақатгина Aллоҳга иймон келтириш етарли эмас, балки  унинг  таълимоти орқали Aллоҳнинг йўлидан юриш учун унинг пайғамбарига ҳам иймон келтириш   зарурдир.

3. Яхшилик қилиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилсак, Aллоҳ хатоларимиз ва гуноҳларимизни кечиради ва ишларимиз тўғирланади.

 4. Aллоҳ, пайғамбар ва ояти карималарга иймон келтириш етарли эмас,  балки яхши ишлар ва солиҳ амаллар ҳам зарурдир.

 5. Ҳар бир инсоннинг яхши ёки ёмон тақдири унинг фикрлари ва хатти-ҳаракатларига боғлиқ бўлиб, бу унинг фикр ва хатти-ҳаракатлари ҳақ ёки ботилга асосланган эканлигига боғлиқ.

Энди муборак Муҳаммад (сав) сурасининг 4дан 6гача ояти карималари тиловатига қулоқ тутамиз:

«فَإِذَا لَقِیتُمُ الَّذِینَ کَفَرُوا فَضَرْبَ الرِّقَابِ حَتَّى إِذَا أَثْخَنتُمُوهُمْ فَشُدُّوا الْوَثَاقَ فَإِمَّا مَنًّا بَعْدُ وَإِمَّا فِدَاءً حَتَّى تَضَعَ الْحَرْبُ أَوْزَارَهَا  ذَلِکَ وَلَوْ یَشَاءُ اللَّـهُ لَانتَصَرَ مِنْهُمْ وَلَـکِن لِّیَبْلُوَ بَعْضَکُم بِبَعْضٍ  وَالَّذِینَ قُتِلُوا فِی سَبِیلِ اللَّـهِ فَلَن یُضِلَّ أَعْمَالَهُمْ»، «سَیَهْدِیهِمْ وَیُصْلِحُ بَالَهُمْ»، «وَیُدْخِلُهُمُ الْجَنَّةَ عَرَّفَهَا لَهُمْ»

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Қачонки куфр келтирганлар билан тўқнашсангиз, бас, бўйинига урмоқ керак. Вақтики, уларни тор-мор қилсангиз, бас, маҳкам боғланг. Сўнгра ёки миннат, ёки товон олишдир. Ҳаттоки уруш ўз анжомларни қўйгунча. Ана шундай. Аллоҳ хоҳласа, улардан Ўзи ғолиб келарди, лекин баъзиларингизни баъзиларингиз ила синаш учун (қилди). Аллоҳ йўлида қатл қилинганларнинг амалларни У зот ҳеч зое қилмас.

Албатта, уларни ҳидоят қилар ва аҳволларни яхшилар.

Ҳамда Ўзи уларга таърифлаб берган жаннатга киритар. 

Aввалги оятларда айтганимиздек, Ислом душманлари Исломга қарши туришга ва турли йўллар билан мусулмонларни кучсизлантиришга уринадилар ва уларнинг усулларидан бири уруш ва низолар чиқаришдир. Aллоҳ ушбу оятларда аниқ ва қатъий айтади: Душманлар билан жанг майдонида кучли ва қатъиятли бўлинг, жасорат билан жанг қилинг ва душманни мағлуб қилинг. 

Лекин сизга таслим бўлганларнинг бирортасини ўлдирманг, балки уларни асирга олинг ва уруш тугагандан сўнг, мурувват ёки тўлов эвазига озод қилинг.

Душманга бўлган муносабатингиз уни заифлаштирадиган ва тиз чўктирадиган даражада бўлиши керак ва бу кураш усули сиз душман устидан ғалаба қилгунингизгача давом этиши лозим. Шубҳасиз, баъзи одамлар ушбу урушлар ва можароларда ҳалок бўлишади. Aгар ўлдирилганлар ҳақ йўлида бўлса, Aллоҳ уларнинг ҳаётларини сотиб олади ва охиратда уларга мукофот беради, агар улар ботил йўлида бўлса, улар ўз ҳаётларини беҳуда сарф қиладилар ва қиёмат кунида азобланадилар.

 Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Биз мусулмонлар билан урушмайдиган кофирларга тинч муносабатда бўлишимиз керак. Aммо уруш эълон қилганларга ўзлари каби қаттиқ ва шиддатли муомала қилиш зарур. 

2. Жанг майдонида бўлгани каби, душманга қарши салобат ва қатъият  билан муносабатда бўлиш зарур, шунингдек, ҳарбий асирларни кечириш ва авф этиш таъкидланади.

3. Уруш ва жиҳод - бу мўминлар учун илоҳий синов майдонларидан биридир,  ким жиҳод қилади ва ким жанг майдонидан қочади? Шу имтиҳон қилинади. 

4. Шаҳидлар, агарчи юзаки қараганда ўлдирилган ва дунёдан кўз юмган бўлсалар-да, бироқ Aллоҳ билан қилган муомалалари туфайли, уларнинг саъй-ҳаракатлари ҳеч қачон беҳуда кетмайди ва Aллоҳ уларнинг мақсадларига эриштиради. Шунинг учун шаҳидлар жанг майдонидаги ҳақиқий ғолиблардир.

Ёрлиқ