Масжид- ишқ ва имон маскани
Азизлар, агар эсингизда бўлса ўтган дастуримизда айтган эдикки, иллоҳий динларнинг энг асосий арконларидан бири, айниқса ислом динида ибодат қилиш ҳисобланади ва аллоҳ таоло билан муножот қилиш ибодатнинг энг муҳим жиҳатларидан биридир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азизлар, агар эсингизда бўлса ўтган дастуримизда айтган эдикки, иллоҳий динларнинг энг асосий арконларидан бири, айниқса ислом динида ибодат қилиш ҳисобланади ва аллоҳ таоло билан муножот қилиш ибодатнинг энг муҳим жиҳатларидан биридир.Ва Худованди маннон олдида қалбнинг ҳузури ва У зотга махсус эътибор қаратиш Аллоҳ билан муножот қилишда махсус аҳамият касб этади. Албатта, қалбнинг ҳузури ва ва уни муҳофазат этиш осонлик билан қулга киритилмайди ҳамда фаровон омиллар ва шароитларга эҳтиёж сезади. Ибодат қилиш макони ушбу шароитлардан биридир. Масжид эса тоат-ибодат қилишнинг энг муносиб макони саналади!
Шу сабабдан Қуръони мажидда масжид ҳақида сӯз юритилганида ушбу муқаддас маконнинг асосий вазифаси унвонида унинг тоат -ибодат қилиш жанбаларини таькидлашга қарор беради. Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 29 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: "Айтинг:"Парвардигорим адолатга буюргандир. Ҳар бир сажда чоғида ўзларингизни тикиб қўйингиз(яъни бор вужудингиз билан сидқидилдан сажда қилингиз) ва У зотга динингизни холис қилган ҳолда илтижо этингиз. Сизларни бошлаб яратган ҳолига қайтурсиз.
Бу оятдан маълум бӯладики масжид холисона тоат-ибодат қилиш марказидир ва холисона тоат-ибодат қилишнинг намунаси намозни бажо келтириш ҳисобланади.
Пок маъсумлар алайҳимсаломларнинг пешволари Қуръони каримга ёндошиб масжиднинг ибодий жанбаларини кӯп таъкидлаб ўтишган. Масжид зиммасига қуйилган одоб ва аҳкомлар ҳам ушбу муқаддас маконда парвардигорга тоат-ибодат қилиш учун қалб ҳузурини муҳофазат этиш ва ижод этиш йӯлида амалга оширилади. Шунинг учун исломий аҳкомларда бундай вазифаларни бажо келтиришдан масжидга тўсиқлик яратадиган ҳар қандай ишни нотӯғри деб билади.
Масжидга кирганида Парвардигор ўйининг ҳурмат –эҳтиромини бажо келтириш учун таҳиятул масжид намозини ўқиш масжиднинг аҳком ва одобларидан бири ҳисобланади.
Масжидга киргандан сӯнг масжиднинг одоби ва аҳкомларидан бири таҳият намози, яъни Аллоҳ таолонинг ӯйига нисбатан ҳурмат эҳтиром зоҳир этиш ва тартиб -интизомни риоят этиш учун бажо келтирилади.
Мӯъмин мусулмон масжидга кирганида ва ӯтиришидан олдин таҳият намози унвонида икки ракаат намозни бажо келтиради. Таҳият намозини бажо келтиришдан мақсад яъни масжидни ҳурмат қилишдир. Бу мавзӯ шундан далолат берадики масжидда ӯтириб дунёвий ишлар ва сӯзлар билан машғул бӯлиш шойиста иш эмас. Албатта таҳиятул-масжид намози мустақил бир намоз бӯлиши шарт эмас, балки шахс масжидга кирганидан сӯнг ва ӯтиришидан олдин мустаҳаб ё вожиб намозни ӯқиши кифоят этади.
Бинобарин масжидда мустаҳаб намоз ёки вожиб намозни бажо келтириш мақсади билан келган шахс масжидга кирганидан сӯнг ва ерга ўтиришидан олдин агарчи масжиднинг таҳият намози унвонида мустақил намозни ӯқиши афзалроқ бӯлсада, намоз ўқишни бошласа, ҳақиқатан ҳам масжидда таҳиятул-масжид намозини бажо келтирган бӯлади.
Расули Акрам (с) нинг қадрли саҳобаларидан бӯлмиш Абузар Ғаффорий шундай айтади: "Бир куни масжидда Расули Акрам (с) билан мулоқот қилдим. Ул ҳазрат буюрдилар: Эй Абузар! Масжид махсус таҳият ва саломга эгадир. Ул ҳазратдан сўрадим таҳиятул масжид нима ўзи? Расули Акрам (с) жавоб бердилар : Таҳиятул масжид намози, яъни икки ракаат намозни бажо келтиришдир."
Шунинг учун шундай хулосага келиш мумкинки таҳиятул масжид намози ҳақиқатан ҳам мўъмин-мусулмоннинг масжидга салом бериши ҳисобланади. Бу амал эса Парвардигор даргоҳига иззат-эҳтиром ва таъзим қилишни билдиради. Намозхон инсон бу амални ижро этиши билан гуё шуни кўрсатадиким масжид барча оддий маконларга ўхшамайди ва бир ҳисс-туйғу ва идрокка эга бўлган муқаддас макондир.
Азиз тингловчилар бугунги дастуримизда мусулмонлар ӯртасида учинчи муқаддас масжид унвонида Масжидул Ақсонинг айрим қисмларини таништириш билан шуғулланамиз. Ӯтган дастурларимизда айтиб ӯтганимиздек бугунги кунда Масжидул-Ақсо номи билан машҳур бӯлган бу исм янги атама эмас. Ҳолбуки масжидул-Ақсо Қудс шаҳрининг қадимий қисмининг жанубий-шарқий қисмида жойлашган ва турли шаклга эга бӯлган кичик бир теппаликдирким, девор ва миноралар у ерда қурилган. Бу теппаликнинг жанубий қисмида кук рангли бир гумбаз қарор олганким бугунги кунда Масжидул-Ақсо номи билан машҳур бӯлган. Аммо айтиб ӯтганимиздек, бу макон масжидул-Ақсо номини олган бӯлсада, аммо бутун Масжидул-Ақсо маъносида эмас, балки Масжидул-Ақсонинг бир қисми ҳисобланади ва исломда муқаддас макондир.
Қуббатус- Сахра масжиди бу муқаддас маконнинг бошқа биноларидан бири ҳисобланади. У энг ажабтовур ва мукаммал шакл жиҳатидан ғароиб бинолардан бири бӯлиб, ӯзида кӯплаб гӯзалликларни жо қилган ва барча бетакрорликдан ӯз улушини олган. Масжид ӯртасидаги дӯнглик устида қад ростлаб, унга мармар зинадан чиқилади. Унинг тӯртта эшиги бӯлиб унинг ташқи ва ички қисми турли зеб -безаклардан ва васф қилувчини ожиз қолдирадиган бетакрор усталик билан ишланган. Буларнинг кӯпчилиги тилла билан қопланган бӯлиб, товланиб нур сочади ва яшиндек чақнайди. Қуббанинг ӯртасида, зикри манбаларда келган, табаррук харсангтош бор.
Пайғамбар (с) ундан осмонга кӯтарилиб кетганлар. У баландлиги одам бӯйи келадиган қаттиқ тошдир. Остида эса чоғроқ уй катталигида баландлиги олам бӯйи келадиган бир ғор бӯлиб унга зинадан тушилади.