Нур томон йўл (936)
Муҳамад муборак сураси 29-32 - ояти карималарининг шарҳи
Бу дастурда Муҳаммад сурасининг 29-32-оятлари содда ва равон тафсирлари билан танишамиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.
Аввал муборак Муҳаммад сурасининг 29 ва 30-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:
«أَمْ حَسِبَ الَّذِینَ فِی قُلُوبِهِم مَّرَضٌ أَن لَّن یُخْرِجَ اللَّهُ أَضْغَانَهُمْ»، «وَلَوْ نَشَاءُ لَأَرَیْنَاکَهُمْ فَلَعَرَفْتَهُم بِسِیمَاهُمْ وَلَتَعْرِفَنَّهُمْ فِی لَحْنِ الْقَوْلِ وَاللَّهُ یَعْلَمُ أَعْمَالَکُمْ»
Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Қалбларида касал борлар, Аллоҳ уларнинг қаттиқ ҳасадларини ошкор қилмайди, деб ҳисоблайдиларми?!Агар хоҳласак, Биз уларни сенга кўрсатамиз, таъкидки, сен уларни сиймоларидан танийсан, албатта, сен уларни гап оҳангларидан танийсан. Аллоҳ амалларингизни билиб турур.
Олдинги кўрсатувда Аллоҳ ризолигига зид бўлса ҳам Аллоҳнинг иродаси ўрнига ўз қалбидаги нафсларини излаётган мунофиқлар ҳақида сўз борди. Бу оятлар уларнинг яна бир аломатига ишора қилиб, шундай дейди: Улар Пайғамбаримиздан ва унинг таълимотларидан норози, ҳатто қалбларида Пайғамбар ва мўминларга нисбатан нафрат бор. Улар мўминлар билан иймон ва ҳамжиҳатлик изҳор қилгандек кўринадилар, лекин ўзларининг моддий ва дунёвий манфаатларини таъминлаш учун душманлар билан мулоқот қилиш ва ҳамкорлик қилишни яхши кўрадилар. Улар душманларнинг фитналарига қаршилик қилиш ўрнига, уларга ҳамроҳ бўлиб, сўзлари ва амаллари билан мўминларнинг олд қисмини заифлаштирадилар.
Албатта, Аллоҳ хоҳласа, уларнинг юзларига белги ёки аломат қўяди, токи ҳамма одамлар уларни белгиларидан танийдилар. Аммо Аллоҳ таолоонинг режаси бу дунёдаги одамларнинг ички дунёсини очиб бериш эмас, балки ақлли мўминлар бу одамларнинг ички дунёсини тушунишлари ва уларнинг иккиюзламачилигидан хабардор бўлишлари мумкин.
Жиҳодга буюрилган пайтда, мўминларни жиҳоддан қайтарувчи сўзлар билан тўсади ёки душманнинг кучи ва имкониятларини ошириб, одамларни жанг майдонида бўлишдан чўчитади. Улар ўзларини ақлли одамлар деб ўйламасликлари керак. Чунки Аллоҳ таоло уларнинг ич-ичидан, мусулмонларга қарши қилаётган ишларидан тўлиқ хабардор ва ўз вақтида уларни жазолайди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Қалбингиз ва кўнглингизга ғамхўрлик қилинг ва ҳаром ва нопок ниятлар абадий яширин қолади деб ўйламанг.
2. Нафрат ва ҳасад нифоқ иккиюзламачиликнинг сабабидир.
3. Мунофиқларнинг аломатларидан бири бўлган мўминларга нисбатан кинани қалбда сақламайлик.
4. Инсоннинг ички феъл-атвори унинг суратига таъсир қилади. Бошқача қилиб айтганда, инсоннинг юзи ва нутқи кўп жиҳатдан унинг ички дунёси ва ниятларини ифодалайди, гарчи у ўз ботинини номаълум ва яширин сақлашга ҳаракат қилса ҳам.
Энди муборак Муҳаммад сурасининг 31-ояти каримасининг қироатига қулоқ тутамиз:
«وَلَنَبْلُوَنَّکُمْ حَتَّى نَعْلَمَ الْمُجَاهِدِینَ مِنکُمْ وَالصَّابِرِینَ وَنَبْلُوَ أَخْبَارَکُمْ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Ва таъкидки, Биз сизларни синаймиз, токи сизлардан мужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак.
Бу оят инсонларга, хусусан, мўминларга нисбатан энг муҳим илоҳий урф-одатлардан бирига ишора қилиб, шундай дейди: Иймонга даъво қилувчилар кўп. Лекин Аллоҳ таоло ким ҳақиқий даъвогарлар ва ким ёлғон даъвогарлар эканлигини аниқлаш учун синов учун турли жиҳатларни таклиф қилади. Чунки машаққат ва уқубатларда дин ва иймондан воз кечганлар энг оғир шароитларда иймонини сақлайдиганлардан фарқ қилади.
Мунофиқлар оғир шароитларда ўзларининг ички дунёларини яшира олмай, ўзларининг ички сирларини очиб, фош қиладиган ишларни қилишлари табиий.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Аллоҳ иймон даъволарини қанчалик самимий ва ростгўй эканликларини ўз кўзлари билан кўришлари ва одамлар қанчалик иймон келтиришларини билишлари учун уларни имтиҳон қилади.
2. Дин йўлида сабр ва матонат ва бу йўлдаги муаммоларга чидаш иймон ҳақиқатининг аломатидир.
3. Эътиқоднинг ўлчови - қийинчиликлар ва муаммоларга сабр-тоқатдир, акс ҳолда кўпчилик одамлар фаровонлик ҳолатида иймонни иддао қилишади.
Энди муборак Муҳаммад сурасининг 32-ояти каримасининг қироатига қулоқ тутамиз:
«إِنَّ الَّذِینَ کَفَرُوا وَصَدُّوا عَن سَبِیلِ اللَّهِ وَشَاقُّوا الرَّسُولَ مِن بَعْدِ مَا تَبَیَّنَ لَهُمُ الْهُدَى لَن یَضُرُّوا اللَّهَ شَیْئًا وَسَیُحْبِطُ أَعْمَالَهُمْ»
Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Албатта, куфр келтирганлар ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганлар ҳамда ҳидоят аниқ бўлгандан сўнг Пайғамбарга қарши чиққанлар Аллоҳга ҳеч зарар келтира олмаслар. Ва уларнинг амалларини У зот ҳабата қилур.
Мунофиқлар ҳақидаги олдинги оятларни давом эттирган ҳолда, бу оят умумий асосга ишора қилиб, шундай дейилади: Куфрда қўлга тушганларнинг ҳаммаси, хоҳ ўз куфрларини тиллари билан изҳор қилган кофирлар бўлсин, хоҳ ўз куфрларини қалбларида яширган мунофиқлар бўлсин, Аллоҳ ва Унинг Расулига қарши турадилар.
Ҳақ ўзларига аён бўлиб, Пайғамбарнинг йўли ва динининг ҳаққонийлигини англаб етган бўлсалар ҳам, ҳақга қарши туришади. Аллоҳ таолонинг динига зарар етказиш, унинг тараққиётига тўсқинлик қилиш мумкин, деб ўйлашади. Аллоҳнинг иродаси эса нуроний ислом динини ёйиш ва куфр ва риёкорликни йўқ қилишдир.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1. Ҳаққа қарши қайсарлик ва саркашлик ва Аллоҳга итоацизлик ва бўйсинмасликнинг ҳалокатдан бошқа охири йўқ.
2. Аллоҳ таоло одамларга ҳидоят воситаларини юборди ва улар билан ҳужжатни тамомлади. Шунинг учун одамлар ҳақиқатни билишлари ва унга эргашишлари керак.
3. Кофир ва мунофиқларнинг уринишлари, фитналари ҳеч қаерга кетмайди, аксинча, Аллоҳ таолонинг дини кундан-кунга кенгайиб боради.
Ушбу дастуримиз якунида сиз азизларни Аллоҳ таолога топширамиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.