апрел 10, 2022 03:25 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (938)

Муҳамад муборак сураси 36-38 - ояти карималарининг шарҳи

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

Аввал муборак Муҳаммад сурасининг 36 ва 37-оят карималари қироатига қулоқ тутамиз:

«إِنَّمَا الْحَیَاةُ الدُّنْیَا لَعِبٌ وَلَهْوٌ  وَإِن تُؤْمِنُوا وَتَتَّقُوا یُؤْتِکُمْ أُجُورَکُمْ وَلَا یَسْأَلْکُمْ أَمْوَالَکُمْ»، «إِن یَسْأَلْکُمُوهَا فَیُحْفِکُمْ تَبْخَلُوا وَیُخْرِجْ أَضْغَانَکُمْ‏‏‏»

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, бу дунё ҳаёти ўйин ва кўнгил хушидир ва гар иймон келтирсангиз ва тақво қилсангиз, У зот ажрларингизни берур ва молу дунёларингизни сўрамас. Агар сиздан уларни сўраса, қийнаса, бахиллик қилурсизлар ва кек-ҳиқдларингизни чиқарадир.

Дунёга қарамлик омилларидан бири бу дунё ҳаётига нотўғри қарашдир. Бойлиги ва қудрати дунёда доимий, деб ўйлаган киши унга боғланиб қолади. Бундай киши Аллоҳ йўлида мол-мулкидан воз кечишни ёки илоҳий динни мустаҳкамлаш учун ўз кучидан фойдаланишни истамайди.

Мўминлар назарида дунё гўзал текисликлар ва ўрмонлардан ўтган йўлдир; Кўпчилик ўз манзилини унутиб, йўл четида туриб, дарахтлар остида ва дарёлар бўйида завқланишади.

Аммо мўминлар борар жойини унутмайдилар. Улар ҳам бошқаларга ўхшаб зарур бўлган нарсаларни олиб кетиш учун йўл четида туришади, лекин узоқ тўхтамайдилар ва тезлик билан манзил томон ҳаракатларини давом эттирадилар. Қолаверса, мўминлар бу йўлда илоҳий қонунларни бузмасликлари ва манзилларига эсон-омон етиб келишлари учун тақвога асосланган ҳаёт йўлидан борадилар.

Бу йўлда тезроқ ҳаракатланиб, кўп юкларни олиб юришни истамаган одам ҳамиша уларни сақлаш ташвишида бўладиган манзилга етиб бориши табиий. Тўғрироғи, у турган ҳар бир уйда фақат кейинги уй учун зарур бўлган нарсаларни олади ва қолганини бошқаларга муҳтож бўлганларга қолдиради.

Ҳа! Инсонни ҳаёт йўлида ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган нарса - очкўзликдир, бу эса инсоннинг енгил ва чаққон бўлиб, манзилига тезроқ етиб боришига имкон бермайди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Дунёдан роҳатланиш, унга боғланиб, охиратни унутиш илоҳий иймон ва тақвога тўғри келмайди.

2. Иймонсиз инсонлар олами худди ўйинчоқларига берилиб, вақтини ўйнаб, ўйин-кулги билан ўтказаётган болалар оламига ўхшайди.

3. Бойликка эга бўлиш дунёда яшаш учун зарур, лекин инсон бошқаларга муҳтож бўлмаслиги учун етарли бойлик кифоя; Ҳаётнинг ягона мақсади бойлик тўплаш ва уни жамғариш бўлиб қолиши керак эмас.

4. Хасислик, садақа ва хайрихоҳлик борасидаги диний вазифаларни бажаришдан тўсади.

Энди Муҳаммад сурасининг 38-ояти каримасининг қироатига қулоқ тутамиз:

«هَا أَنتُمْ هَؤُلَاءِ تُدْعَوْنَ لِتُنفِقُوا فِی سَبِیلِ اللَّهِ فَمِنکُم مَّن یَبْخَلُ  وَمَن یَبْخَلْ فَإِنَّمَا یَبْخَلُ عَن نَّفْسِهِ  وَاللَّهُ الْغَنِیُّ وَأَنتُمُ الْفُقَرَاءُ وَإِن تَتَوَلَّوْا یَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَیْرَکُمْ ثُمَّ لَا یَکُونُوا أَمْثَالَکُم‏»

Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Ҳой сизлар! Анавилар! Аллоҳнинг йўлида нафақа қилишга чақирилсангиз, бас, баъзиларингиз бахиллик қилурсизлар. Ва ким бахиллик қилса, албатта, ўзига бахиллик қиладир. Ва, ҳолбуки, Аллоҳ бой, сизлар камбағалсизлар. Ва агар сиз юз ўгириб кетсангиз, У зот сиздан бошқа қавмни ўрнингизга келтирур, улар эса сизларга ўхшаган бўлмаслар.

Муҳаммад сурасининг охирги ояти каримаси бўлган бу оят аввалги оятларнинг давоми сифатида бир гуруҳ мўминларнинг дунё бойлигига боғланиб қолишлари ва уни Аллоҳ йўлида инфоқ қилмасликларига ишора қилиб, шундай дейди: Агар иймон келтирсангизлар, Аллоҳ таолода иймоннинг ягона шарти намоздир ва рўзанинг моддий харажати йўқ, лекин Аллоҳга бўлган иймоннинг талаби молнинг бир қисмини закот сифатида тўлаш ёки Аллоҳнинг динини мустаҳкамлаш учун жиҳод қилишдир.

Албатта, бу ишда зиқналик қилганлар, бундай амр беришлари учун Аллоҳ уларга муҳтож, деб ўйламасликлари керак, лекин улар Аллоҳга муҳтождирлар ва нимага зиқна бўлсалар, аслида ўзларини бу дунёда ва охиратда илоҳий ажр ва раҳматдан маҳрум қиладилар.

Ояти кариманинг охирида таҳдидли оҳангда айтилади: Ўйламангки, иймон келтирганингиз учун, сиз дунёда доимо Аллоҳнинг инояти ва ғамхўрлиги остидасиз. Агар сиз Аллоҳнинг динини асраш ва Аллоҳнинг душманларига қарши курашда ўз вазифангизни бажармасангиз, кучингиз аста-секин камайиб, ҳалок бўласиз. У ҳолда Аллоҳ сизларнинг ўрнингизга Аллоҳнинг динини ҳимоя қилишда жонбозлик кўрсатадиган ва Аллоҳ йўлида ўз молларининг бир қисмини беришда бахиллик қилмайдиган бир тоифани қўяди.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Садақадаги бахиллик Аллоҳга иймонга тўғри келмайди, мўмин эса бахил бўлмайди.

2. Шубҳасиз, инсон ўзининг моддий имкониятларига қараб Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилиши керак. Инсон Аллоҳ таолонинг мутлақо муҳтож эмаслигини ва бойлик тўплаш орқали ҳеч қачон Аллоҳга муҳтожликни бартараф қила олмаслигини тушуниши керак.

3. Мўминлар ўз вазифаларини тўғри бажарганларида илоҳий ёрдам ва нусратдан баҳраманд бўлишади ва Аллоҳ таоло ҳеч кимга кафолат бермаган.

4. Ўз жон ва молини Аллоҳ йўлида сарфлаш жамиятнинг омон қолиши ва давом этишига сабаб бўлса, уни дунёга боғлиқликдан четда қолдириш жамиятнинг емирилишига, бошқа халқ ва гуруҳларнинг ўрнини эгаллашига сабаб бўлади.

Муборак "Муҳаммад" сураси тугаши билан кейинги дастурда Аллоҳ хоҳласа "Фатҳ" сураси тафсирини бошлаймиз. Бошқа кўрсатувлар учун сизни буюк Аллоҳга топширамиз ва шарҳларингиз ва таклифларингизни кутамиз.  Хайр.

Ёрлиқ