Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Дастуримизда ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:
1. Тошкентда ИҲТ ТИВКнинг 43-сессияси бӯлиб ӯтди.
2. Абдулазиз Комилов ИҲТнинг Фаластин бўйича позициясини маълум қилди
3. Ўзбекистонда ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
4 . Хитой Ўзбекистон билан алоқаларга катта эътибор қаратмоқда
5 . Ӯзбекистон ТИВида Беларусь элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.
ххххххххххх
Тошкентда ИҲТ ТИВКнинг 43-сессияси бӯлиб ӯтди.
18 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади.
Унда 50дан ортиқ аъзо давлатлар, кузатувчи мамлакатлар ҳамда қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Очилаётган Тошкент сессияси ИҲТ ТИВКнинг 2017 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисига қадар Ўзбекистон Республикаси раислигининг расман бошланиши бўлади.
Ўзбекистон раислигининг шиори – “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик йўли”дир.
Ӯтган ҳафта давомида Тошкент шаҳрида бӯлиб ӯтган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев чиқиш қилди
хххххххххххххх
Абдулазиз Комилов ИҲТнинг Фаластин бўйича позициясини маълум қилди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ИҲТ ТИВКнинг 43-сессиясига бағишланган якуний брифингда чиқиш қилди.
У ўз нутқида Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштириш зарурлигини билдирди. Хусусан, Афғонистон ҳақида гапирар экан, Комилов афғон муаммосига ҳарбий ечим йўқлигини яна бир бор таъкидлади.
Комиловнинг сўзларига кўра, ИҲТ ТИВК Фаластин ва Ал-Қуддус Аш-Шарифни, Фаластин халқининг қонуний ва дахлсиз ҳуқуқларини, Яқин Шарқда тартиб ўрнатиш бўйича тинчлик ташаббусларини ҳамда Фаластин қочоқлари муаммоларини адолатли ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюциялари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал қилинишини яна бир бор тўлиқ қўллаб-қувватлади.
Абдулазиз Комиловнинг маълум қилишича, икки кун давом этган сессия давомида 118та резолюция қабул қилинди.
Хххххххххххх
Ўзбекистонда ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
2016 йилнинг 18 октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.
Вазирлик матбуот хизматининг маълумот беришича, авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилган.
"Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради", дейилган хабарда.
Ххххххххххххххх
Хитой Ўзбекистон билан алоқаларга катта эътибор қаратмоқда
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов ХХР Давлат кенгаши раисининг ўринбосари Чжан Гаоли билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди "Синьхуа" ахборот агентлиги.Хабарга кўра, Чжан Гаоли Хитой Ўзбекистон билан алоқаларга катта эътибор қаратаётганини қайд этди. Шу йилнинг июн ойида ХХР раҳбари Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга ташрифи муваффақиятли кечди, икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорликнинг ҳар томонлама муносабатлари ўрнатилди ҳамда "бир камар, бир йўл" ташаббуси доирасида ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари борасида келишиб олинди.
Ўз навбатида Рустам Азимов Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам бераётгани учун Хитой ҳукуматига ўз миннатдорлигини билдирди. Ўзбекистон Хитой билан ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни кучайтиришни, икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришни кўзда тутган, дейилади хабарда.
Ххххххххххххххх
ТИВда Беларусь элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
21 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Беларусь элчиси Николай Клакевич билан учрашув бўлиб ўтди.
Дарё.уз сайтига кўра, суҳбат давомида 2016 йил 6 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон–Беларусь учрашуви давомида эришилган келишувларни рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, турли даражадаги бўлажак икки томонлама учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.
Ххххххххххххх