Эрон матбуотига бир назар
-
Эрон матбуотига бир назар
Рисолат, Жавон ва Қудс газеталари
Рисолат газетаси шундай ёзади, Венесуэла республикасининг президенти Николас Мадуронинг Эронга қилган охирги сафари махсус аҳамиятни касб этади. Бу сафар шундай бир пайтда амалга оширилмоқдаким, Америка Қўшма Штатлари истиқлолни истайдиган ва эркинсевар давлатларни икки жиҳат яъни иқтисодий ва сиёсий ўз босимларини кучайтирган. Америка ва унга боғлиқ бўлган Арабистон каби мамлакатларнинг нефт бозорида бўзғинчилик қилишлари ва Ғарбга боғлиқ бўлмаган давлатлар билан Вашингтон ва унинг иттифоқчи мамлакатларининг қаршилик кўрсатишининг давом этиши бу сафар ва ушбу сафар чоғида амалга оширилган дийдорларнинг аҳамиятини икки баробарга оширади. Бу газета ўз таҳлилий мақоласининг давомида шундай келтиради Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Венесуэла президенти билан қилган ўз учрашувида халқаро арсаларда бўлиб ўтаётган воқеалар хусусида қийматли ва муҳим нуқталарга ишора этиб ўтиб, шундай таъкидладилар: “Ўтган 15 йил давомида Американинг йўл қуйган қайта-қайта хатолари энди ўзларини боши берк кўчага қарор берган. Босимларга қарши чора-тадбир билан бирга оқилона муқовимат қилиш ва устувор тўриш албатта ғалабани армуғон келтиради. Ўтмишда исломий айрим мамлакатлар синистик режим билан қаршилик кўрсатишда ўз нефтларини сотмасликка қарор қилишди. Ғарбликлар эса нефтдан сиёсий баҳона сифатида фойдаланиб жанжалларни келтириб чиқаришди. Аммо афсўски, бугун уша мамлакатлар Опек ташкилотига аъзо бўлган ва ўзлари ушбу сиёсатлардан зарар кўрадиган бизнинг минтақадаги айрим мамлакатлари билан бирга Америка сиёсатлари билан биткул ҳамжиҳатлик қилишда нефтдан бир қурол унвонида фойдаланишади. Айримлар шундай уйлашадиким, Америка ютқазмайдиган мамлакатдир. Ҳолбуки бу тасаввурлар катта хато ҳисобланади. “
*****
Жавон газетаси шундай келтиради, Британиянинг Горден газетаси ўтган ҳафтада шундай хабар тарқатдиким, Афғонистон расмийлари ва Толибон гуруҳи октябр ва сентябр ойларида махфий урашувлар ўтказишганким, унда Афғонистон миллий хавфсизлик идорасининг раиси Маъсум Стонкзай ва Толибон гуруҳининг собиқ раҳбари Мулло Умарнинг биродари Мулло Абдулманон Охунд ва америкалик етакчи бир дипломат билан бирга ушбу мулоқотларга ҳузур топишган. Кобул давлати, Толибон гуруҳи ва Америка ташқи ишлар вазирлиги Горден тарқатган хабарини инкор этган бўлсаларда, аммо ушбу газета нафақат ўз тарқатган хабаридан қул тортгани йўқ, балки бошқа бир хабарида шундай иддао қиладиким, Толибон гуруҳининг Қатардаги идораси томонидан Мавлавий Шаҳобиддин Диловар, Мавлавий Жон Муҳаммад Маданий ва Мулло Абдуссалом каби уч нафардан ташкил топган ҳайат билан афғонистонлик томонлар билан махфий дийдор кўришларини Исломобод расмийларини бохавар этиш учун Покистонга сафар қилишган. Ҳамда Диловар ва Маданий Покистонда яшайдиган Толибон гуруҳининг етакчи аъзоларидан бири Наъим Вардак билан бирга Толибон гуруҳининг намояндалари унвонида Афғонистон тинчлик олий кенгашининг аъзоси ва Кобул давлати намояндалари билан музокара қилиш учун Арабистонга сафар қилиш қарорига келишган.
*****
Қудс газетаси ўзининг сиёсий таҳлилий мақоласида шундай ёзади, 24 октябр куни ва шамсий йилнома билан обон ойининг 3чи куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти куни деб аталган. Билашган Миллатлар ташкилоти халқаро бир ташкилот ҳисобланади ва инсоният таърихида энг ваҳший ва энг кенг уруш, яъни иккинчи жаҳон урушида халқаро қуролланган тўқнашувлар олдини олишда дунё ҳамжамиятлигининг ожизлик қилган вақтида вужудга келди. Бу мавзў ҳаммага маълумким, БМТ ташкилоти ҳозирги кунгача бўҳронлар ҳамда жаҳон ва минтақавий муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг олдини олишда халқаро ҳамжамиятлиги сифатида яхши фаолиятларни амалга ошира олмади, балки ундан ҳам заифроқ амал қилди ва фақат ушбу бўҳронларни кўзатиб, умуман ўзидан аҳамиятга молик бўлган бирон бир фаолиятни амалга оширолмади. Таърихий баҳс-мунозарадан ташқари бугунги дунёда юз бераётган бўҳронларга бир назар ташланса ушбу ташкилотнинг қолоқ эканлигидан далолат беради. Чунки бу ташкилотнинг мақсади бу ташкилот ижро этган амаллари билан аччиқ бир масхарага ўхшайди ва Ироққа қарши амалга оширган Американинг ҳужумлари, Балкан бўҳрони, сионистик режимнинг жиноятларига эътибор қаратмаслик, Африка бўҳронлари, Ироқ ва Сурияда мусалмонларни қирғин қилиш билан ҳамроҳлик қилиш, болалар ҳуқуқларини поймол этувчи қора руйхатдан Ол-Саъуд жинояткор режимини руйхатдан учиришда Арабистондан пул олишнинг барчаси шуни тасдиқлайдиким, Бу ташкилотнинг ормонлари ва мақсадлари ёзма резолюцияларни содир этиш ҳад-ҳудудидан чиққани йўқ ва ҳеч қачон амалда ижро этилгани ҳам йўқ.