октябр 25, 2016 14:58 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз ва мўҳтарам радиотингловчилар!"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда.

Бизни тинглаб боринг.Маълумки,  Эрон  башарият тарихида ўзининг  қадимий давлатлардан бири эканлиги билан машҳурдир.Биз эса сизга тақдим этилаётган эшиттиришлар орқали асосан мазкур мамлакатнинг ҳозирги вақтдаги вазъияти, шароити ва тараққиёти борасида сўз юритамиз.Зеро, ўз минтақавий жойлашуви жиҳатидан муҳим аҳамият касб этган бу мамлакат бугунги кунда ҳам  турли иқлим шароитларига, гўзал табиат манзараларига, бетакрор тарих маданият ўчоқларига, ўзига хос удум, анъаналар, бир қатор тарихий обидалар ва диққатга сазовор масканларга, меҳмондўст  ва  ҳозиржавоб халқига ҳамда  илғор технологиялар  ва тараққиётга эга давлат ҳисобланади.Эрон Ислом Жумҳурияти Осиё минтақаси  шимолий  ярим шарининг ўртасида , 44 даража 14 штрих ва 63 даража 5 штрих шарқий узунлик  ҳамда 25 даража ва 39 даража 47 штрих шимолий кенгликда жойлашган.   Осиёнинг жануби ғарбий қисмида жойлашган Эроннинг географик ўрнига эътибор берилса, у  дунёнинг учта қитъаси,яъни Осиё, Африка ва Европани боғлаб турувчи муҳим  стратегик аҳамиятга эга ҳудуд эканлигини яққол кўриш мумкин.Бир томондан,Эроннинг Ҳурмуз бўғозига эгалигию, бу бўғознинг савдо кемалари, нефт танкерлари ва муҳим нефт олинувчи ҳудудлари бутун  дунёнинг диққат марказида бўлса, иккинчи томондан, унинг бетакрор маданияти  ҳамда бой мероси, тенгсиз маънавий  ва сиёсий бойликлари ушбу мамлакатга ўзига хос аҳамият бахш этади.Эрон 1.648.195 кв.км. ҳудудга эга бўлиб, шимолдан Туркманистон, Каспий денгизи,Озарбойжон республикаси, Нахичеван Автоном республикаси, шарқий томонданАфғонистон, Покистон,ғарбдан Туркия ва Ироқ, жанубдан Форс  кўрфази ва Уммон денгизи билан чегарадош.Эрон Каспий денгизи орқали Қозоғистон ва Россия, Форс  кўрфази   ва Уммон денгизи  орқали  эса Қувайт, Баҳрайн, Арабистон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Уммон  давлатлари билан чегарадошдир.Ушбу мамлакат  масоҳат бўйича дунёда ўн олтинчи ўринда туради.Эрон ниҳоятда турлича  иқлим шароитига эга бўлган минтақадир.Масалан, ҳижрий шамсий 1374, милодий 1995 йили Эроннинг турли вилоят  марказларида  ҳароратнинг энг иссиқ  ва совуқ  кунлари орасидаги фарқи 77.6( йилнинг энг иссиқ куни Аҳвозда плюс 49 даража ва энг совуқ кун Ардабилда минус 28.2 даража )бўлган.Эроннинг турли вилоят марказларидаги  ҳарорат даражасининг ўртача статистик  маълумотларига кўра, мамлакатдаги об ҳаво бир неча иқлим шароитларидан, яъни совуқ, иссиқ, ўртача ҳолатлардан ташкил топганлигини кўрсатади.Масалан, мамлакатнинг ғарбий, шимолий ғарбий, шимолий шарқий қисми совуқ иқлимга эга ҳудудлар ҳисобланса, Каспий денгизининг қирғоқлари, марказий тоғ ёнбағри ҳудудларида жойлашган шаҳарлар  мўътадил иқлимга, мамлакатнинг жанубий шаҳарлари  эса жуда иссиқ  иқлимга эга.Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.Умуман олганда, Эрон вилоятларининг ўртача йиллик ҳароратининг  энг иссиқ ҳавоси билан Бандар Аббосга тегишли (плюс25.5 даража) ва ўртача йиллик  энг совуқ ҳарорат Ардабилга  тааллуқли(минус 8.5 даража) бўлиб, улар ўртасидаги фарқ 18 даражани ташкил қилади.Эронда  бундай фарқли  ҳароратни  нафақат йилнинг тўрт фаслида, балки баъзида куннинг     муайян  вақтларида  тўртта фасл  ҳавосини Эроннинг  тўртта марказида кузатиш мумкин.Масалан, Ардабилда қор ёғиб  турган бир пайтда Гилонда ёмғир ёғишини, Теҳронда ўртача  илиқ ҳавони, мамлакат жанубида эса ёз иссиғини кузатиш мумкин.Бошқача айтганда, Ардабил аҳолиси  иситиш мосламаларидан фойдаланаётган  бир  пайтда мамлакат жанубидаги одамлар  бемалол денгизда чўмилишлари мумкин.Умуман олганда, Эрон қуруқ ҳаво иқлимига эга минтақа бўлиб, у ердаги йиллик ёғин сочин миқдори 250 мм.ни ташкил этади.Эрон тақвими ҳижрий қуёш йили календарига асосланади.Йил боши бўлган фарвардин ойи баҳорнинг бошланиши ва Наврўз 21 мартга тўғри келади.Таъкидлаш лозимки, то ҳижрий 1300-  йилгача Эрон тақвими қамарий ой календари асосида олиб борилган.Эронда ҳафтанинг боши шанба куни, дам олиш куни эса  жума кунидир.Баъзи корхона ва ташкилотларда  пайшанба  ҳам дам олиш куни ёки ярим иш куни ҳисобланади.Эрондаги асосий таътил кунлари  Наврўз байрами кунларидир.Кўҳна йилнинг охирги куни ва янги йилнинг  биринчи тўрт куни  дам олиш кунлари ҳисобланади.Умуман, агар Наврўзнинг байрам кунлари ҳафтанинг охирига тўғри келиб қолса, ундай ҳолда байрам таътили бир ҳафтагача чўзилади.Ўқувчиларнинг таътил  кунлари 13 фарвардин кунигача давом этади.Шунингдек, Эронда 12- 13 фарвардин

 

Ёрлиқ