Яратилиш жилвалари
Ер юзида 300 мингга яқин ӯсимликлар тури мавжуд бӯлиб, уларнинг энг кичиги планктон бӯлиб, улар океанларда ҳаёт кечиришади.
Табиат манзаралари ажойиб сир-синоат ва чиройларга тӯлиб, ҳамиша инсон руҳу жонига тавсифга сиғмас шодлик ва нишот бахшида этади. Азизлар сиз бирор маротаба гулнинг тузилишига диққат билан қараганмисиз? Сизни албатта гулнинг хушбӯйлиги ӯзига жалб этади. Гулни ҳидлаш билан киши хасталигини жисму-жонидан чиқаради. Аммо баъзи бир гуллар агарчи хушбӯй бӯлишмаса ҳам ранг ба ранг ва нотакрор бир шаклда тиизилишган.
Бирор бир рассом табиатда учрайдиган манзараларни чиза оладими: Албатта буларнинг ҳамаси Яратувчининг чексиз қудрат ва ҳикматидан дарак беради.
Ер юзида 300 мингга яқин ӯсимликлар тури мавжуд бӯлиб, уларнинг энг кичиги планктон бӯлиб, улар океанларда ҳаёт кечиришади.
Денгиз сувининг бир ккичик қошуғида бир миллионга яқин планктонлар мавжуд.
Денгизларнинг кичик жонзотлари планктонлар билан овқатланишади. Олимлар фикрига кӯра планктонлар ер кураси ҳавосининг тоза тутишида ҳам катта таъср кӯрсатишади. Ӯсимликлар ер юзининг ҳама жойида ӯсишади. Аммо қоронғу жойларда ӯсишдан қолишади. Ӯсимликларнинг тури ёғинли ӯрмонларда бошқа жойларга қараганда кӯпроқ бӯлиб, унинг кичик бир қисмида 750 то 1500 ӯсимликлар турини учратиш мумкин.
Ӯтмишда инсонлар ӯсимликларнинг эркак-урғочи бӯлишларидан хабардор бӯлишган. Қуръони карим Шуаро муборак сураси 7 ояти каримасида бу борада ӯқиймиз:
Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда гўзал навлардан қанчаларини ундириб қўйибмиз.
Ўсимликлар табиатда жуда кенг тарқалган: уларни қуруқликда, чучук ва шўр сувларда учрайди. Ўсимликлар ер юзида кенг тарқалганлигидан ташқари, улар ниҳoятда турли тумандирлар. Ер юзида маълум даврларда яшаб, бугунги кунда батамoм йўқoлиб кетган, ҳoзир мавжуд бўлган ва янги тoпилаётганларни қўшиб ҳисoблаганда ўсимликлар дунёси 300 мингдан oртиқ турни ташкил этади.
Бугун ўсимлик дунёси ҳуқуқий ҳолатини белгилашда аввало унинг табиатда тутган ўрни, фойдаланиш аҳамияти ва муҳофаза қилиш зарурияти инобатга олинади. Шу боис табиат объектлари ичида ўсимликлар дунёси муҳим экологик функцияни бажариши билан характерланади
Ҳурматли тингловчилар! Сиз "яратилиш жилвалари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Бу мавзуда Қуръони карим Анъом муборак сураси 99 ояти каримасида ӯқиймиз:
У осмондан сув нозил қилган Зотдир. Бас, у(сув ) ила турли набототлар чиқардик: Ундан яшил гиёҳларни чиқардик. Ундан ғужум-ғужум бошоқлар чиқарамиз. Ва хурмодан, унинг новдаларидан яқин шингиллар чиқарамиз ва узум боғлари чиқарамиз. Бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз. Унинг мева қилиш пайтидаги мевасига ва пишишига назар солинг. Албатта, бундай нарсаларда иймон келтирадиган қавм учун оят-белгилар бордир.
Қайд этиш лозимки, бугун ўсимликлардан экологик вазифадан ташқари, хўжалик эҳтиёжларини қондиришда, муҳим хом-ашё, саноат ва қишлоқ хўжалиги ва табобат оламида дори-дармон тайёрлашда кенг фойдаланилади. Шу боис ўсимлик дунёси объектларининг ана шу экологик ҳамда хўжалик эҳтиёжлари вазифасининг бажариш йўналишларидан келиб чиқиб, уларга нисбатан ҳуқуқий ҳолат ўрнатилди.
Ўсимликлар бир-биридан фарқ қилишига қара-масдан, барчаларида топиладиган ўхшаш белгилари ҳам бор.
Масалан: барча ўсимликлар ўзидан озуқа моддаларни, шунингдек, кислород ва сув чиқаради. Баъзи бир ўсимликларнинг уруғи, танаси, барг ва гуллари бир-бирига ўхшайди, улар турли ўсимликларда бўлишига қарамай, бир-бирига ўхшаш вазифаларни бажаради. Ўсимликлар, шу билан бирга, ташқи таъсирлардан бир хилда таъсирланади. Масалан: барча ўсимликлар ёруғликка интилади. Ёруғлик бўлмаса, улар ҳалок бўлади.