октябр 26, 2016 17:17 Asia/Tashkent

Рисолат, Жумҳурии Исломи ва Жавон газеталари

Рисолат газетаси шундай ёзади, Фаластин охирги 70 йил давомида доим ислом дунёсида ваҳдатнинг бир рамзи унвонида тан олинган ва ушбу ваҳдатнинг шакли ҳам ислом дунёсининг сионистик режимга қарши мухолифат қилиш бўлиб келган.  Аммо охирги йиллар давомида бу масала кундан кунга Араб реакцион мамлакатлари, айниқса Арабистон, Қатар, Баҳрайн каби Форс кўрфазидаги шайхлар яшовчи мамлакатларнинг раҳбарлари ўртасида ўз аҳамиятини йўқотган ва унинг ўрнига сионистик режим билан алоқа ўрнатиш Фаластин ормонларининг ўрнига фойдаланилмоқда. Сионистик режим ҳам бир томондан Фаластин муқовиматидан кетмакет мағлубиятга юзмаюз бўлиши ва интифоза ҳаракатларининг кенгайишидан қурқиши сабабли Араб мамлакатлари билан алоқаларни нормаллаштириш орқали Фаластин халқининг кўраши ва муқовиматини савол остига қарор бериш учун ҳаракат қилмоқда ва бир сўз билан ифодалаганда таъсирсиз қолдиришга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Бошқа томондан Араб дунёси, айниқса Араб реакцион мамлакатлари ўтган йиллар давомида айниқса исломий уйғониш ҳаракатининг бошланиши шу даражада олдинга ҳаракат қилганким, Араб подшоларининг қонунийлигини заифлантириб, ушбу мамлакатларда халқ эътирозлари ортиб кетмоқда. Бошқа томондан эса Қатар, Арабистон ва Баҳрайн ўз сиёсатларини Эрон раҳбарлигидаги муқовимат маркази билан қаршилик қилишда асослашган ва ҳамма нарсадан олдин минтақа халқлари ўртасида Эроннинг нуфуз топишидан ваҳимага келишган. Шунинг учун Эроннинг биринчи душмани унвонида сионистик режим билан яқинлашиш орқали Эронга қарши кўраш олиб бориш мақсадида ушбу режим билан бирлашмоқда.         

                                                         *****

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон бугунги кунларда дипломатик маданиятни бир четга қуйиб қўшни мамлакатларнинг ер-ҳудудларига кўз алайтириш хусусидаги экспансионистик ўз мақсадларини ошкора тарзда тилга олмоқда. Туркиянинг ҳудудий иддаоларига шундай осонлик билан аҳамият қаратмаслик мумкин эмас,  чунки минтақанинг сиёсий географиясини ўзгартириш учун хатарли замина яратиш ҳисобланади ва бунга қарши қатъийлик билан кўраш олиб бориш ва уни жиддий маҳкум этиш лозим. Эрдуғон агарчи мусалмонликка ҳамда Ҳалаб ва Моселнинг аҳли суннат мусалмонларини нажот бериш учун иддао қилсада, аммо шуни билиши лозимким, ушбу мамлакатлардаги мусалмон ва мусалмон бўлмаган халқларнинг ҳурмат-эҳтиромини оёқ ости қилиши, жиноятларни содир этиши ва вужудга келтирган барча фожеалари учун жавоб бериши лозим. Чунки ёмон очкўзлиги туфайли ва ўз иттифоқчилари учун қурол-яроқ ва нефтни контрабанда қилишдан ҳаводан келган даромад кўриши шунингдек ИШИД террорчи гуруҳ билан ҳамжиҳат бўлиб минтақада ёмон фазони яратдиким, сионистлар ва исломнинг бошқа душманлари манфаат кўришди.      

                                                                 *****

Жавон газетаси Яманнинг вазъияти ҳақида шундай ёзади, агарчи тинчлик ва урушнинг охирга етиши Яманнинг эҳтиёжи ҳисобланса ва ҳозирги кунда ушбу мамлакат жамиятининг 85 фоизи Сауъдия Арабистони қилган тажовузларидан кейин комилан қашшоқликка юзмаюз бўлишган бўлсаларда, аммо Яман халқи ва уларнинг намояндаларининг талаблари ва фикр-мулоҳазаларисиз халқаро биртомонлама лойиҳаларнинг тайёрланиши ҳам бу масалани ҳал этолмайди, ҳатто вазъиятни ҳозирги шароитидан ҳам оғирлаштириши мумкин. Бундай шароитда шундай назарга ташланадиким, Яман учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан янги намояндани сайлаш ушбу ташкилот учун янги бош котибнинг сайланиши пайида ушбу масалага енгиллик келтириши мумкин ва минимал даражада яманликларнинг ишончларини БМТ ташкилотига жалб этиши мумкин. Чунки Пан Ги Мун ва у сайлаган намояндалари, жумладан Шайх Валаднинг фаолиятлари Яманда бу ташкилотнинг тарафдорлик қилиши учун яманликларнинг кенг ишончсизликлари сабабига айланди. Ва яманликларнинг аксарияти Бирлашган Миллатлар Ташкилотини яманликларни оммавий қирғин қилиш ва қатл этишда саъудияликларнинг жиноятларига шерик бўлган ташкилот деб билишади.