октябр 27, 2016 15:31 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Рисолат ва Кайҳон газеталари

Жумҳурии исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Ҳалабни қуршовга олиш террористларни боши берк кўчада қарор берган ва энди террористларнинг бутунлай мағдлубиятга юзмаюз бўлиш ва Ҳалабни озод этиш заминаси ҳар қачонгидан ҳам вужудга келган. Бу ўртада террористларнинг хорижий ҳомийлари ҳар қандай шаклда бўлмасин террористларни ушбу оғир вазъиятдан нажот бериш учун саросемаликка тушишган. Ўтган ҳафтада ўтказилган Лозанна йиғилишини ташкил этиш ва сурия ер-ҳдуларида Туркиянинг ҳарбий ҳаракатларининг ортишини шу нуқтаи назардан таҳлил этиш лозим. Америка ҳам ўтган куни керакбўлган вақтда сурия ҳудудида парвозни манъ этиш режимини ташкил этишини эълон қилди. Бу ўзгаришларнинг мажмўаси Масквадан Cурия ҳукумати мухолифларининг лагерига ноумидлик ва тушкинлик ҳоким бўлишидан далолат беради ва бошқа томондан ишларда Сурия давлатиинг ҳукмронлик қилиши саналади.         

                                                          *****

Рисолат газетаси шундай ёзади, Европа Иттифоқининг раҳбарлари Америка президентлик сайловларида Трампнинг ғалаба қозониши ҳамда Вашингтоннинг ижроия ва сиёсий муносибатларида  унинг ҳузур топишига қарши энг асосий мухолифлардан ҳисобланишади. Масаланинг ҳақиқати шундан иборатким, Оқ Уйда Дональд Трампнинг ҳузур топиши жиддий бушликларни келтириб чиқаради ва бу масала эса европалик мамлакатларни  жиддий хавотирга келтирмоқда. Шунинг учун Америка президентлик сайловларида Трампнинг ғалаба қозониши қаршисида Европанинг анъанавий партиялари ва жараёнларининг хавотирланишларидан бири бу Европа Иттифоқида экстремистик унчи гуруҳларнинг мустаҳкамланишларига боғлиқдир. Табиийким, Дональд Трамп Америка президентлигида ғалаба қозонса, Европада экстремистик унчилар учун маневр қилиш ва ғалаба қозонишларига замина яратади ва ниҳоят масала шундан иборатким, Америка Қўшма Штатлари президентлик сайловларида Дональд Трампнинг ғалаба қозониши Европа Иттифоқи раҳбарлари учун энг ёмон хабар ҳисобланади.    

     

                                                                   *****

Кайҳон газетаси шундай ёзади, Мосел, Найнаво вилоятининг маркази, ИШИД таррорчи гуруҳининг қалби ва такфирийлар “хилофати” ҳисобланади. Бу икки шаҳардаги вазъият юз фоиз муқовиматнинг манфаати ва ғарблик такфирий фронтга қаршидир. Тахминан барча мутахассислар ва ҳарбий стратеглар шуни таъкидлашадиким, Мосел озод бўлиши билан Ироқда ИШИД террорчи гуруҳининг иши якунланади. У амалиётларда иштирок этиш учун Туркия ва ҳатто Англия, Франция, Американинг ҳаракат қилиши ана шу масала юзасидандир. Туркия ушбу беш йил давомида такфирийларни ошкора ёки махфий ҳимоятлари билан кам харажот қилгани йўқ. Мосел уруши “ИШИД террорчи гуруҳи уйинининг финали” ҳисобланади. Ироқ террористларига қарши муҳим амалиётлари охирида иштирок этиш фахрланиш ҳисобланади. Туркия каби мамлакатлар учун ушбу амалиётларда зоҳирий ёки таъсирчан бўлмаган шаклда ҳам бўлса ҳузур топишнинг манфаати шундан иборатким, ИШИД террорчи гуруҳини ҳимоят этишдаги гуноҳларини зоҳиран ҳам бўлса, баратараф этишлари ва оқлашлари мумкин. Бу мамлакат Мосел урушида ҳузур топиши билан ИШИД террорчи гуруҳидан кейин Мосел учун ўз дастурлари ва режаларига эга бўлиши ҳам мумкин.